ХАЧАТУРЯН Арам Ильич (1903.6.6, Тбилиси ёнидаги Кожори кишлоғи — 1978.1.5, Москва, Ереванда дафн этилган) — композитор, дирижёр. Миллати арман. Халқ артисти (1954), Меҳнат Қаҳрамони (1973), Арманистон (1938), Россия (1944), Ўзбекистон (1967)да хизмат кўрсатган санъат арбоби. Москва консерваториясини тугатган (1934). Гнесинлар номидаги Мусиқапед. инти ҳамда Москва консерваториясида (1950 й. дан) даре берган (1952 й. дан проф.). X. мусиқаси ўта жўшқинлиги, ҳаётбахшлиги, куйлар жозибадорлиги, гармония ва оркестр бўёқларининг рангбаранглиги билан ажралиб туради. Ижодида Кавказ халқлари (айниқса, арман) мусиқа (гусанлар, ошиқлар санъати ва б.) анъаналарини замонавий композиторлик ижодиёти тамойиллари билан узвий боғлаб, ўзига хос услубини яратишга эришган. Фортепиано (1936), скрипка (1940), виолончель ва оркестр учун (1946) концертлари, «Гаяне» (1942, биринчи миллий балети) ва «Спартак» (1954) балетлари, симфоник сюиталар («Маскарад», 1944 ва б.) дунёга машҳур. Шунингдек, X. 3 симфония (1934—47), 3 концертрапсодия (1961— 68), камер асарлар, қўшиклар, спектакль ва кинофильмларга мусиқа ва б. муаллифи. Ўзбек ва Кавказ халқ куйлари асосида трио (1932), «Раке сюитаси» (1933) ни яратган. Италия, Германия ва б. санъат академияларининг фахрий аъзоси. Дирижёр сифатида Европа, Америка, Шим. Африка, Осиё мамлакатларида гастролда бўлган.