ЯКАНДОШЛАР

ЯКАНДОШЛАР — бир уруғпаллали ўсимликлар оиласи. Бир йиллик ёки кўп йиллик ўтлардан, баъзан буталардан иборат. Барглари қинли ва чизиқсимон ёки цилиндрсимон япроқли; баъзи барглари редукцияланиб, қинга айланган. Гуллари майда, кўримсиз, тўғри, икки жинсли, каллаксимон, рўваксимон ёки соябонсимон тўпгулларга йиғилган, шамол ёрдамида чангланади. Меваси кўп ёки 3 уруғли кўсакча. Якандошларга 8 туркум, 300 га яқин тур киради. Якандошлар мўътадил ва совуқ минтақаларда, тропикларнинг баланд тоғларида кўпинча зах, ботқоқ жойларда ўсади.


Кирилл алифбосида мақола: ЯКАНДОШЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Я ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
Тушда шамол курса нима булади
ОКЕАН
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты