ЯКОБСОН Роман Осипович [1896. 11(23).10, Москва 1982, АҚШ] рус ва америка тилшуноси, адабиётшунос. Москва (Лазарев) Шарқ тиллари институти (1914) ва Москва ун-ти (1918)ни тугатган. 1921 йилдан хорижда. Гарвард ун-ти ва Массачусетс технология институти проф. Москва, Прага, Нью-Йорк тилшунослик тўгаракларига, русчех тилшуноси Н. С. Трубецкой (1890—1938) билан ҳамкорликда структурализмга. (қ. Структуравий тилшунослик) асос солган олимлардан. Асосий илмий асарлари назарий тилшунослик, қадимий славян тиллари, энг аввало рус тилини ўрганишга, шеъриятга бағишланган. Якобсон илк славян шеърияти ва эпосини, славян мифологияси ва маросимларини, қадимий рус адабиёти асарлари, 19—20-асрлар рус ёзувчидари, шунингдек, Данте, Шекспир, М. Эминеску, Б. Брехт ва бошқалар ижодкорлар тили ва услубини ҳам ўрганган.