ЖАҲОН ТИЛЛАРИ

ЖАҲОН ТИЛЛАРИ — ер юзида ҳоз. яшаётган ва қад. яшаб ўтган халқларнинг тиллари. Жаҳон тиллари умумий сони турли манбаларда 2500 дан 5000 ва ундан ортиқ деб кўрсатилади (буларнинг аниқ сонини белгилаш жуда мураккаб, чунки тиллар ўртасидаги ва бир тилнинг диалектлари орасидаги фарқлар ниҳоятда шартлидир). Жаҳон тиллари ичида кенг тарқалганлари (сўзлашувчилар сонига кўра) қуйидагилар: хитой, инглиз, рус, испан, ҳинд ва урду, индонез, араб, бенгал, португал, япон, немис, француз, итальян, панжоб, телугу, корейс, маратха, тамил, украин ва б. Қардошлигига кўра Жаҳон тиллари тиллар оияасита бирлашади. Булардан энг кенг тарқалгани ҳинд-eepona тиллари оиласига мансуб тиллардир. Мазкур тиллар тараққиёти тарихида қад. ҳинд даври — ведалар, санскрит тили, ўрта ҳинд даври — пали ва пракрити тили, сўнгги ҳинд даври — ҳоз. ҳинд ва унга яқин бўлган урду, бенгал, маратҳа, панжоб, гужорат, орий синдхи, непал, сингал ва б. алоҳида ажралиб туради. Эрон тиллари генетик жиҳатдан ҳинд тилларига энг яқин тиллар ҳисобланади. Булар орасида қад. эрон тили — кад. форс, оваста, скиф тиллари; ўрта эрон — ўрта форс (паҳлавий), парфия, суғд, хоразм ва б. ; сўнгги эрон — форс, пушту (афғон), курд, осетин, помир, тожик ва б. тиллар алоҳида ажратиб кўрсатилади. Бу тиллар вакиллари мил. ав. 3-минг йилликда Ғарбий Осиё ва Шим. Қoра денгиз ва Каспий бўйи ҳудудларига тарқай бошлайди. Қад. ҳинд тилидаги матнларнинг дастлабкилари мил. ав. 1-минг йилликда ёзилган бўлиб, пракрити тиллари улардан ривожланиб, ажралиб чиққан, ўз навбатида бу тиллардан сўнгги ҳинд тиллари — ҳинд, урду, бенгал, маратҳа, панжоб, ражастхон, гужорат, орий ва б. тиллар вужудга келган. Мил. ав. 1-минг йилликдан бошлаб Европада ҳинд-европа тилларининг ғарбий гуруҳига мансуб тиллардаги ёзув ёдгорликлар маълум. Булар улик италий тиллар бўлиб, лотин, фалисий, оск, умбарс ва б. шу гуруҳга мансуб. Лотин тилининг маҳаллий туридан роман тиллари таркиб топади: булар — испан, португал, француз, каталон, провансал, итальян, сардин, рето-ро-ман, румин, молдован ва б. тиллардир. Кельт тиллари ҳам италий тилларига яқин туради ва ҳинд-европа тиллари оиласининг алоҳида гуруҳини ташкил этади. Бунинг таркибига ҳоз. бретон, вал (уэльс-бретон), ирланд, шотланд, гэль, мена, шунингдек, улик галла ва корнуэл (корн) тиллари киради. Қад. ҳинд-европа тиллари оиласи гуруҳига герман тиллари ҳам киради. Хоз. герман тиллари қуйидаги гуруҳчаларга бўлинади:

1) шим. герман (ёки Скандинавия) гуруҳчаси. Бунинг таркибига швед, норвег, дан, исланд ва фарерия тиллари киради;

2) ғарбий герман гуруҳчаси. Бунинг таркибига инглиз, немис, нидерланд (голланд), фриз, идиш ва африка тиллари киради. Собиқ шарқий герман гуруҳчасига кирган тиллар (гот ва б.) улик тилга айланган. Ҳинд-европа тиллари оиласига кирувчи балтлар ва славян тиллари гуруҳлари бир-бирига яқин туради. Болтик, тиллари таркибига ҳоз. латиш, литва, шунингдек, уликпрусс ва б. тиллар киради. Славян тиллари гуруҳида: шарқий славян — рус, украин ва белорус; ғарбий славян — поляк, чех, словак, лужица ва улик полаб тиллари; жан. славян тиллари гуруҳида эса серб-хорват, Словения, болгар, македон, шунингдек, эски славян тиллари бор. Грек, арман ва албан тиллари ҳинд-европа тиллари оиласининг алоҳида гуруҳини ташкил этади. Хет тили, тохар тили, фригий, фракий, иллирий ва б. тиллар кўҳна ҳинд-европа тилларидан ҳисобланади.

Сом-хом тиллари (анъанага кўра африка-осиё тиллари оиласи деб ҳам аталади) таркибига сом тиллари (улик аккад, эблаит, кўҳна ханаан, қад. яҳудий, қад. оромий, эфиоп ва б. тиллар, шунингдек, хоз. иврит, араб, амхара, тикрика ва б. тиллар), барбараливия, чад (булар орасида энг кўп тарқалган — хауса), кушит (сомали, галла ва б.), аллақачон улик тилга айланган миср тили, ундан келиб чиққан котт тили киради.

Финугор тиллари, бир томондан, угор тиллари (венгер, ханти ва манси тиллари) га, иккинчи томондан, 4 гуруҳчага: перм (удмурт, комизирян ва комипермяк) тиллари, волга (мари ва мордва) тиллари, болтиқ бўйифин (фин, эстон, кенель ва б.) тиллари ва суоми тилларига бўлинади.

Турк, ўзбек, озарбайжон, татар, қозоқ, қирғиз, қорақалпоқ, чуваш, бошқирд, саха, гагауз, қорайим ва б., шунингдек, бир қатор улик тиллар туркий тиллар оиласинк ташкил этади. Бу тиллар қуйидаги гуруҳларга бирлашади:

1) булғор (чуваш тили шунга мансуб);

2) жан.-ғарбий (турк, озарбайжон, туркман ва б. тиллар);

3) шим.-ғарбий (татар, бошқирд, қорайим, қумиқ, нўғой, қорақалпоқ, қозоқ тиллари ва олтой тилларига бирлашиб қирғизқипчоқ гуруҳини ташкил этувчи қирғиз тили);

4) жан.-шарқий (ўзбек ва уйғур тиллари);

5) шим.-шарқий (Саха Республикаси, Сибирь ва Олтойдаги бошқа тиллар, шунингдек, улик туркий тиллар, яъни қад. туркий ёзувдаги Урхун-Енисей ва б. ёзув ёдгорлиги битилган тиллар).

Бурят, ҳоз. мўғулларнинг ўз тили ва буларга яқин қалмоқ, ойрот ва б. тиллар мўғул тилларини ташкил этади. Тунгусманжур тиллари таркибига манжур, эвен ва б. тиллар киради. Жаҳон тиллари орасида япон тили (унга қардош бўлган рюкюси тили) аниқ ўз ўрнига эга эмас. Баъзи олимлар буларни (корейс тилини ҳам) олтой тиллари гуруҳига қўшадилар. Дравид тиллари таркибига телугу, тамил, каннада, малаялам, тулу, гонди ва б. тиллар, шунингдек, буларга қардош элам тили киради. Баъзи илмий фаразларга кўра, ҳиндевропа, сом-хом, картвель, ўрол, олтой, дравид тиллари ягона улкан тиллар оиласини ташкил этади.

Картвель (жан. Кавказ) тиллари таркибига грузин, зан (ёки мергелочан) ва сван тиллари киради. Шим. Кавказ тиллари 3 гуруҳдан — абхаз, адигей, нах ва доғистон тиллари гурухидан иборат. Хитой-тибет тиллари таркибида хитой, тибет-бирма (тибет, бирма, улик тангут, качин), шунингдек, ҳимо-лай, невар ва б. тиллар бор. Баъзи таснифларга кўра, австронез тиллари алоҳида оилани ташкил этади ва монкхемер, палаунгва, Вьетнам, малакка, мунда, мяо-яо ва б. тилларни ўз ичига олади. Малайя-полинезия тиллари (қ. Малайя тили ва Полинез тиллари) кўпчилик олимлар томонидан бир оилани ташкил этади деб ҳисобланади. Унинг таркиби, анъанага кўра, 4 гуруҳга булинади: индонез тиллари, меланез тиллари, полинез тиллари ва микронез тиллари. Осиё қитъасидаги тиллар орасида келиб чиқишига кўра,турлича бўлган палеоосиё тиллари алохида ўрин тутади. Палеоосиё тиллари ва улиб бораётган айна тилида Шим. Америка индейслари тилларига хос хусусиятлар учрайди. Австралия тиллари битта оилани ташкил этади. Гарадье, нариньери, мудура, аранда, вадюг ва б. қабилаларнинг тиллари шу оилага мансуб. Ҳинд-Тинч океан (шу жумладан, кўп сонли папуас тиллари) ва андаман тилларининг бир-бирига қардошлиги аниқланган. Африка туб аҳолисининг тиллар таснифи тугал ишланган эмас. Ўз таркибига энг куп тилларни нигеркордофан ёки конго-кордофан оиласи бирлаштирган (қ. Нигер-конго тиллари). Бу оилага манде, ква, банту (шулардан энг куп тарқалгани суахили), гур ва б. тиллар гуруҳи киради. Африка халқлари тиллари орасида койсан тили (готтентот ва баъзи б. тиллар) алоҳида ўринни тутади. Индейс тиллари тугал тадқиқ этилмаган, узаро генетик алоқалари хусусида аниқ, илмий маълумотлар йўқ. Жаҳон тилларининг анчагинаси ҳақидаги маълумотлар бизгача сақланиб қолган қад. ёзув ёдгорликларидан маълум, кўпгина тиллар эса изсиз йўқолган. Жан,-Шарқий Осиё, Африка ва Америка халқлари тилларининг таснифи ишлаб чиқилмаган. Шунинг учун инсониятнинг тил тарихи ҳоз. фанда унча тўлиқ ёритилган эмас.

Ад.: Атлас народов мира, М., 1964; Абдураҳмонов Т. А., Рустамов А., Қадимги туркий тил, Т., 1982.


Кирилл алифбосида мақола: ЖАҲОН ТИЛЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ж ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ЭРОН
ҲИНДИСТОН
ИСПАНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты