ХЕРМЕСЛАР

ХЕРМЕСЛАР (Adelgidae) тенг қанотлилар туркумига мансуб ҳашаротлар оиласи. Қанотли ва қанотсиз турлари бор. Шим. ярим шарнинг мўътадил минтақасидаги игнабаргли дарахтларда учрайди. 40 тури мавжуд. X. ҳаёт циклида жинсий уруғланиш билан бирга партеногенез кўпайиш ҳам содир бўлиб туради. Икки уйли X. (мас, яшил X.) қора қарағай (бирламчи хўжайин)да кичкина ғуддаларга ўхшаш бўртмалар ҳосил қилади; бошқа игнабарглилар (иккиламчи хўжайин)да оталангач урғочи X. қишловчи тухумлар қўяди. Бир уйли X. (мас, сариқ X.) ўрмон ва хиёбонлардаги дарахтларни зарарлайди.


Кирилл алифбосида мақола: ХЕРМЕСЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ХИТОЙ
РОССИЯ
ЖИНСИЙ ҲАЁТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты