ЯКУНЛОВЧИ ҲУЖЖАТ

ЯКУНЛОВЧИ ҲУЖЖАТ, Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик кенгашининг Якунловчи ҳужжати — халқаро шартнома. 1975 йил 1 авг. да Хельсинки шаҳрида Европанинг 33 давлати, АҚШ ва Канада раҳбарлари имзолаган. Якунловчи ҳужжатнинг тўла ҳажмда ва бир бутун ҳолда бажарилиши лозим бўлган асосий қоидалари:

1) Европада хавфсизликни таъминлаш;

2) иқтисодиёт, фан ва техника соҳаларида ҳамкорлик, атроф муҳитни муҳофаза қилиш;

3) гуманитар ва бошқалар соҳаларда ҳамкорлик қилиш;

4) кенгашдан кейин янада олға қадамлар қўйиш. Якунловчи ҳужжатда ўзаро муносабатлар ва ҳамкорлик нормаларини белгиловчи 10 тамойил бўлиб, улар қуйидагилар: с. уверен тенглик; суверенитетга хос ҳуқуқларни ҳимоя қилиш; куч ишлатмаслик ёки куч ишлатаман деб дўқпўписа қилмаслик; чегаралар дахлсизлиги; ҳудудий бутунлик; жанжалларни тинч йўл билан ҳал қилиш; ички ишларга аралашмаслик; инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳурматлаш; халқлар тенг ҳуқуқлиги ва уларнинг ўз тақдирини ўзи хоҳлаганча ҳал қилиш ҳуқуқи; давлатлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик қилиш; халқаро ҳуқуқий мажбуриятларни бажариш. Якунловчи ҳужжат — Европани мустаҳкам тинчлик ва яхши қўшничилик муносабатлари ўрнатилган қитъага айлантиришнинг муҳим омилига айланди. 1992 йил мартгача 51 давлат Я. ҳ. га имзо чеккан. Яна қ. Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти.


Кирилл алифбосида мақола: ЯКУНЛОВЧИ ҲУЖЖАТ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Я ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЯПОНИЯ
ТОШКЕНТ
ЕР
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты