ХИВА ТУМАНИ

ХИВА ТУМАНИ — Хоразм вилоятидат туман. 1926 й. 29 сент. да ташкил этилган. Туман шим., шим. ғарб ва ғарбдан Қўшкўпир, шим. шарқдан Урганч ва Хонқа, шарқдан Янгиариқ туманлари, жан. ва жан. ғарбдан Туркманистон билан чегарадош. Майд. 0,47 минг км2. Аҳолиси 174,5 минг киши (2004). Туманда 1 шаҳар (Хива), 9 қишлоқ фуқаролари йиғини (Гандимиён, Дашёқ, Журён, Ирдимзон, Оқёп, Саёт, Чинобод, Шомохулум, Эски Қиёт) бор. Маркази. — Хива ш.

Табиати. Туман ҳудуди Амударё қуйи оқимининг чап соҳилидаги текисликда жойлашган, ўртача бал. 97 м. Иклими кескин континентал, ёзи иссиқ ва қуруқ. Йиллик ўртача тра 12, Г. Ўртача тра янв. да —4,5°, июлда 27,4°, энг паст тра —31°, энг юқори тра 45°, 46°. Х. т. республиканинг ёғин кам ёғадиган туманларидан бири. Йиллик ёғин микдори 100 мм. Вегетация даври 200 кун. Тупроклари аллювиал, ўтлоқи, шўрхок, тақир ва қумли чўл тупроқларидан ташкил топган.

Ёввойи ўсимликлардан қизилмия, шўра, олабўта, отқулоқ, қирқбўғим, чирмовуқ, исириқ, қамиш, юлғун, семизўт, бўритароқ, тол, жийда, туранғил, терак, янтоқ, кўкпечак, такасоқол, ажриқ, зарпечак ва б. ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан қуён, тулки, чиябўри; кушлардан сассиқпопишак, қўтон, бирқозон, мўйловли читтак, зарғалдоқ, инуя, мусича, деҳқончумчуклар учрайди. Судралувчилардан тошбақа, калтакесаклар (кулранг ва тароқ бармокли геккон, юмалоқ бошли калтакесаклар) яшайди; кўлларда карп, олабуға, лақкабалиқ, чўртанбалиқ ва б. бор. Ер ости сувлари юза (0,8—1 м) жойлашган. Туман ҳудудида Шўркўл, Қоракўл, Равоткўл, Ғовуккўл ва б. кўллар бор.

Қ. х. экинларини суғоришда Полвонёп, Ғозовот, Ангариқ, Сирчали, Пишканик ва б. канал ва ариқлар сувларидан фойдаланилади. Қурилиш материалларидан кум, гил (лой) бор.

Аҳолиси, асосан, ўзбеклар, шунингдек, татар, рус, қозоқ, туркман ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2 га 371 киши. Шаҳар аҳолиси 51,2 минг киши, қишлоқ аҳолиси 123,3 минг киши (2004).

Хўжалиги. Тумандапахтатозалаш, сопол буюмлари, сут, ғишт, автомобиль таъмирлаш заводлари, газкомпрессор стяси, 2 автокорхона, «Хива гидами» акциядорлик жамияти, нон ктлари, гилам тўқиш, тикувчилик, паррандачилик фкалари, қурилиш ташкилотлари ва б. мавжуд. Туманда фаолият кўрсатаётган 1563 корхонадан 95 таси йирик, 18 таси ўрта, 106 таси кичик корхона, 1344 таси микрофирмадир (2004). Узбекистан—Латвия — Швейцария «Комплексимхива», Узбекистан—Англия «Хива», Ўзбекистон— АҚШ «Хива маликаси», Узбекистан— Германия «Хива—Карпет» каби қўшма корхоналар самарали ишлаб келмоқда. Туманда ва, айниқса, Хива ш. да ёгоч ўймакорлиги, мис ўймакорлиги, кулолчилик, заргарлик, гиламчилик, ганчкорлик, наққошлик, шунингдек, темирчилик, мисгарлик, харротчилик, чугурмадўзлик, тунукачилик, тандирчилик, дурадгорлик, этикдўзлик, тикувчилик ва б. ҳунармандчилик соҳалари қдцимдан ривожланган. Хива бозори вилоятдаги йирик бозорлардан ҳисобланади. Хива туманида 6 ширкат уюшмаси, 3 фермер хўжалиги уюшмаси, МТП ва б. мавжуд. Туман қ. х., асосан, пахтачиликка ихтисослашган. Ғаллачилик, мевачилик, полизчилик, токчилик, пиллачилик ҳам ривожланган. Жами ер майдони 39 минг га, шундан экин майдонлари 17,1 минг га. 7,7 минг га майдонга пахта, 5,6 минг га ерга дон, 421 га ерга картошка, 1,7 минг га ерга сабзавот, 400 га ерга полиз экинлари экилади. Шунингдек, озуқа экинлари ҳам етиштирилади. Боғлар 755 га, токзорлар 26 га, тутзорлар 275 га, ўрмонлар 7682 га ерни эгаллайди (2004).

Туман жамоа ва шахсий хўжаликларида 49,2 минг қорамол (шу жумладан, 21,2 мингга яқин сигир), 22,1 мингдан зиёд қўй ва эчки, 240 мингдан зиёд парранда бокилади (2004).

2003/04 ўқув йилида тумандаги 57 умумий таълим мактабида 42 мингга яқин ўқувчи таълим олди. Шу жумладан, 42 ўрта, 10 тўлиқсиз ўрта мактаб, 2 гимназия, 2 лицей, ихтисослашган мактаб фаолият кўрсатади. Хива туманида 2болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, болалар мусиқа мактаблари бор. Хива ш. да Хоразм Маъмун академияси, Қорақум и. т. станцияси, Хива тарихиймеъморлик Ичан цальа музейқўриқхонаси, маданият ва истироҳат боғи, вилоят қўғирчоқ театри, халқ театри, шаҳар ва туман марказий кутубхоналари ва уларнинг филиаллари, 31 клуб, «Достон» ва б. фольклорэтнографик дасталар бор. Марказий стадион, спорт мажмуаси, 68 футбол, 46 баскетбол, 48 волейбол, 34 қўл тўпи майдонлари, 43 спорт зали, 4 теннис корти ва б. спорт иншоотлари мавжуд. Туман марказий касалхонаси, 13 қишлоқ врачлик пункта, 4 та тиббий диспансер, 3 фельдшерлик соғломлаштириш, 18 фельдшеракушерлик пункти, 7 поликлиника, дорихоналар ва б. тиббий муассасаларда 469 врач, 1150 ўрта тиббий ходим ишлайди.

Туман ҳудуди орқали Хива—Тошкент, Хива—Урганч, Хива—Қўшкўпир, Хива—Янгиариқ, Хива—Боғот, Хива — Ҳазорасп ва б. йўналишларда автобус ва маршрут таксилари қатнайди. Хива — Урганч йўналишида троллейбус қатнови йўлга қўйилган.

Меъморий ёдгорликлардан Шоҳимардон, Шайх Мавлон бобо, Отажон тўра меъморий мажмуалари, Чодра ҳовли меъморий обидаси, Иброҳим хўжа мадрасаси, Қубла Тозабоғ саройи ва б. сакланиб қолган.

1931 й. 7 ноябрдан «Хива тонги» туман газ. нашр этилади (адади 1500).

Гулором Машарипова, Санжарбек Давлетов.


Кирилл алифбосида мақола: ХИВА ТУМАНИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты