ХИЗР

ХИЗР, Ҳазрати Хизр, Хизр бува — ислом ривоятларидаги шахс, тақводор инсон. X. Қуръонда тилга олинмаган, лекин уламолар Қуръонда «Аллоҳнинг қули» номи билан тилга олинган шахсни X. деб талқин киладилар. Хизрга одамларда Аллоҳга бўлган эътиқодни қўллаб туриш учун Исо, Ипёс ва Идрис сингари абадий ҳаёт ато этилган. У ҳаёт булоғидан «оби ҳаёт» ичган ва умри боқий бўлган. Ўнг қўлининг бош бармоғи суяксиз бўлиши, ногаҳонда йўлиқиб, бир зумда кўздан ғойиб бўлиши Хизрга хос белги саналади. Ривоятларга кўра, X. оролларда яшайди, осмонда учади, дунё бўйлаб кезиб юради, ҳар йили ҳаж қилади, жума кунлари Макка, Мадина ва Қуддус ш. ларидаги масжидларда намоз ўқийди. Денгизда сузувчиларга ҳомийлик қилади, махсус дуолар билан чақирилса, ёрдамга келади: сувга чўкаётганларни қутқаради, ёнғинни ўчиради, ўғрилар хуружидан, жинларнинг хийлаларидан, илон чақишидан асрайди. Чол, сувори ёки йўловчи кўринишида пайдо бўлади, деҳқон даласига ёки хирмонга назар ташласа, ҳосил баракали бўлади ва ҳ. к. Суфийлар Хизрни авлиёлар пири сифатида эъзозлайди. Ислом анъанасида Хизрнинг умри боқий деб талкин этилганига қарамай, мусулмон мамлакатларида Хизрнинг бир қанча қабри бор ва улар мусулмонларнинг зиёратгоҳларига айлантирилган.


Кирилл алифбосида мақола: ХИЗР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИСЛОМ
Тушда илон курса нимани англатди
ЕР
Тушда қора илон курса нима


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты