ХИМЕНЕС

ХИМЕНЕС (Jimenez) Хуан Рамон (1881.24.12, Могер 1958.29.5, СанХуан, ПуэртоРико) — испан шоири. Испан модернизми бошловчиларидан. Дастлабки шеърий тўплами — «Бинафша ҳиди» (1900). «Қофиялар» (1902), «Ғамгин куйлар» (1903), «Олис боғлар» (1904), «Пастораллар» (1905) шеърий тўпламлари, «Платеро ва мен» (1914) лирик қиссаси модернизм усулида ёзилган. «Ёз» ишкий шеърлар тўплами хотини — америкалик шоира Зенобин Кампрубига бағишланган.

Хименеснинг кейинги тўплами «Шоир куёв боланинг кундалиги» (1917) ўзининг АҚШга сафари таассуротлари асосида ёзилган. Шеърлар испан шеъриятида биринчи бор эркин усудда ёзилган. Кейинги 20 йил давомида испан адабий жур. ларида танқидчи ва муҳаррир бўлиб ишлаган, ижодида эса, ўзи айтиб юрадиган «мангуликка ташналик»ни ифодалашга ҳаракат қилган. «Мангулик» (1918) китобида олдинги ёзган шеърлар идан воз кечиб, «соф» шеъриятга интилган. «Тош ва осмон» (1919), «Гўзаллик» (1923) шеърий тупламларида гўзаллик ва улим, ижод ва руҳ озодлиги орасидаги боғлиқлик мушоҳада килинган. «Янги дунё қўшиклари йили» (1923—36) антологиясида табиатдаги ҳукмрон мувофиқлик нозик ҳис билан акс эттирилган. 1951 й. «Худо — исталган ва истовчи» поэтик цикл устида ишлаган. Тўплам тугалланмаган, бошлаган шеърларини бошқа бир тўпламга қўшиб юборган. Нобель мукофоти лауреати (1956).


Кирилл алифбосида мақола: ХИМЕНЕС ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АЛИШЕР НАВОИЙ
ЯПОНИЯ
ИСПАНИЯ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты