ХИНА — хина дарахтчасид&н олинадиган қизғишсариқ барқарор, кукунсимон бўёқ модца. X., асосан, жун ва ипакларни бўяшда ва косметикада ишлатилади. Бундан бир неча минг йил илгари Қадимги мисрликларга ҳам маълум бўлган. Кўпчилик давлатларда, хусусан, Шарқ мамлакатларида хотинқизлар Хинадан қўл панжалари, тирноқлар, оёқлар, сочларни бўяшда фойдаланадилар. X. сочни мустаҳкамлайди. Халқ табобатида тери касалликларини даволашда ҳам қўлланади.