ХИНДЕМИТ

ХИНДЕМИТ (Hindemith) Пауль (1895.16.11, Ханау 1963.28.12, ФранкфуртМайн) — немис композитори, скрипкачи, дирижёр, мусика назариётчиси. 20-а. мусиқа намояндаси, мусиқий неоклассицизм вакили. ФранкфуртМайн консерваториясида таълим олган (1909— 15). Шу шаҳарда опера театрида скрипкачиконцертмейстер (1915—23), торли квартет созандаси (альт, 1921—29), Берлиндаги Олий мусиқа мактаби проф. (1927—37). 1938 й. дан Швейцария ва 1940 й. дан АҚШ да яшаган. Ижодий услуби ривожланган полифония воситалари, композицион мувозанатли шакллар, вазмин образлари билан ажралиб туради. Кенг ва серқатлам бадиий меросида йирик, ривожланган драматургияга асосланган жанр (опера, симфония, соната, концерт каби)лар билан бирга ҳаваскор мусиқа жамоалар ҳамда болалар ижросига мўлжалланган оммабоп асарлар урин олган. Айниқса, «Кардильяк», «Рассом Матисс», «Коинот гармонияси» опералари, «Камер мусика» туркумлари, сонаталар, торли квартетлар, симфониялар, «4 темперамент» ва б. балетлар, фортепиано ва б. созлар учун концертлари машҳур. Композицията дойр китоб, қўлланма ва дареликлар яратиб, ўзига хос ижодийназарий тамойилларни кашф этган. Швейцарияда «Хиндемит жамғармаси» фаолият кўрсатмоқда (1968 й. дан).


Кирилл алифбосида мақола: ХИНДЕМИТ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ФРАНЦИЯ
МУСИҚА
ГЕРМАНИЯ
ТОШКЕНТ
ШВЕЙЦАРИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты