ХИРОСИМА — Япониядаги шаҳар. Хонсю о. нинг жан. ғарбида. Хиросима префектурасининг маъмурий маркази. Аҳолиси 1,12 млн. киши (2000). Мамлакатнинг муҳим транспорт, саноат, молия ва маданият маркази. Ота дарёси дельтасидаги порт. Кемасозлик ва станоксозлик, автомобилсозлик, ҳарбий, резинатехника, ёғочсозлик, қоғоз, тўқимачилик, озиқ-овқат ва полиграфия саноати корхоналари мавжуд. университет бор. Шаҳар заминдорлар қасри атрофида 16-а. да бунёд этилган. 1945 й. 6 авг. да АҚШ авиацияси томонидан ташланган атом бомбасидан қаттиқ зарар кўрган. Бомбардимон натижасида ҳалок бўлганлар хотирасига ёдгорлик музейи барпо этилган. Тинчлик мемориал маркази Хиросима даги энг муҳим замонавий меъморий бино ҳисобланади.