ЯНУС

ЯНУС — Рим мифологиясида эшик, киришчиқиш, кейинчалик — ҳар қандай ишнинг боши (шу жумладан, инсон ҳаётининг ҳам бошланиши) ҳамда битимлар ва иттифоқлар худоси. Янус қасри дарвозасини уруш эълон қилинганда очишган (қўшинлар жангга шу дарвозадан чиққан) ва сулҳ тузилгандан сўнг ёпишган. Йилнинг 1ойи — январь унга бағишланган (Я. шарафига байрам 9 янв. да нишонланган). Турли томонга қараб турган 2 қиёфада (кекса ва ёш кўринишида) тасвирланган. Бунда ўтмишгина эмас, балки келажак ҳам Янусга маълум, деган фикр ўз ифодасини топган. Кўчма маънода — «икки қиёфали Янус» — иккиюзламачи одам.


Кирилл алифбосида мақола: ЯНУС ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Я ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Исмлар маъноси. Энг оммабоп исмлар тўплами.
Исмлар. Энг чиройли ва машҳур исмлар.
ФРАНЦИЯ
АЛИШЕР НАВОИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты