ХОГАРТ

ХОГАРТ (Hogarth) Уильям (1697.10.11 — Лондон — 1764.25.10) — инглиз рангтасвир устаси, график рассоми ва санъат назариётчиси. Лондондаги Ж. Торнхилл академиясида таълим олган. 1743 ва 1748 й. ларда Францияда бўлган. X. асарлари демократик руҳи, ўта ҳаётий тавсифи, реалистик усули билан ажралиб туради («Капитан Т. Корем», 1740; «Автопортрет», 1745; «Қиз қисқичбақалар билан» ва б.). Бироқ Хогартга инглиз ҳаётидаги нуқсонларни фош этувчи Европа маърифатпарварлиги руҳидаги ҳажвий картиналари ва гравюралари шуҳрат келтирди («Урф бўлган никоҳ» гравюралари, 1743—45; «Жин тор кўчаси» ва «Пиво кўчаси» гравюралари, 1751; «Сайловлар», тахм. 1754 ва б.). X. «Гўзаллик тахлили» назарий рисоласида ҳаётни унинг ўзига хос кўринишида бера оладиган асимметрик, дифференциал шаклларни далил қўллашга ундайди; унинг ғоя ва асарлари 18-а. Европа маданиятига кучли таъсир кўрсатган (Англияда — Л. Стерн, Германияда — Э. Лессинг, Г. К. Лихтенберг ва б.).


Кирилл алифбосида мақола: ХОГАРТ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ГЕРМАНИЯ
БУЮК БРИТАНИЯ
ИТАЛИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты