ХОКСОР

ХОКСОР (тахаллуси; исми Муҳаммад Ризо) (тахм. 1760 — Хива — 19-а. нинг 1-ярми) — ўзбек тилшуноси, шоир. Хива ва Бухоро мадрасаларида таҳсил олиб, араб ва форс тилларини мукаммал ўрганган. X. «Мунтахаб уллуғот» («Танланган сўзлар», 1799) ва «Зубд уллуғот» («Сара, танлаб олинган сўзлар», 1840) каби илмий луғатлар яратган, лирик шеърлар ёзган. Хоксорнинг «Мунтахаб уллуғот» асарини шартли равишда «Арабча—форсча — ўзбекча луғат» деб айтиш мумкин, чунки унда асосан Навоий асарларида, шунингдек, Навоийдан олдин ёки кейин ўтган, форс ва туркий тилларда ижод қилган баъзи мумтоз шоирларнинг асарларида учровчи арабча, форсча ва тушунилиши қийин бўлган туркий сўзлар изоҳланган. Бундай сўзларнинг маъносини ойдинлаштириш учун турли услубларда ёзилган туркий ва форсий адабиёт намуналаридан мисоллар келтирилган. Ушбу лугатдан турли касб-ҳунарларга, ижтимоийиқтисодий ва табиий фанларга доир кўплаб сўз ва терминлар ҳам ўрин олган. Шу жиҳатдан «Мунтахаб уллуғот» 18-а. илмий терминологиясини ўрганишда муҳим манба қисобланади. Хоксорнинг 2асари «Зубд уллугот»да форс, ўзбек тилларидаги тушунилиши қийин сўзларнинг изоҳи берилиб, уларнинг қайси тилга мансублиги кўрсатилган.

Хоксорнинг 2 шеъри — «Мунтахаб уллугот»га ва бир мухаммаси Ўзбекистон ФА Шарқшунослик интида сақланаётган (инв. № 1157) баёзга киритилган.

X. асарларининг 10 дан ортиқ нусхалари Ўзбекистон ФА Шарқшунослик инти (инв. №275, 427, 428, 1203, 1681, 3852, 4010, 4367), СанктПетербургдаги Шарқшунослик инти (инв. №1818) қўлёзмалар фондида сақланади.

Ад.: Абдуллаев В. А., Хоксор ва Нишотий, Самарқанд, 1960; Шербак A. M., Грамматика староузбекского языка, М. — Л., 1962; Турсунов У., Ўринбоев Б., Ўзбек адабий тили тарихи, Т., 1982.


Кирилл алифбосида мақола: ХОКСОР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АЛИШЕР НАВОИЙ
Исмлар. Энг чиройли ва машҳур исмлар.
ЛУҒАТ
БУХОРО ВИЛОЯТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты