ЯХЛИТЛАШ (математикада) бирон бир улушли сонни тақрибий яхлит сон билан алмаштириш. Ушбу қоида бўйича бажарилади: улушли соннинг охирги рақами қиймати 4 дан кичик (а
4) бўлса, у ташлаб юборилади; агар 6 дан катта (а >
6) бўлса, чапдан ўнгга охирги рақам бир бирликка орттирилади (мас, 217,7 сони 2118 қилиб олинади). Сонларни ўнлар хонасигача, юзлар хонасигача ками билан ёки ортиғи билан Яхлитлаш мумкин. Мас, а = =21,46 сонини ками билан ўнлар хонаси гача яхлитлаганда 21 сони, кўпи билан яхлитлаганда 22 сони ҳосил бўлади. Сонларни Яхлитлаш хатолик, яъни (а — а0) айирмага боғлиқ, бунда а — берилган сон, а0 — қисқарган яхлитланган сон, яъни унинг тақрибий қиймати.