ЯШИРИН ИҚТИСОДИЁТ

ЯШИРИН ИҚТИСОДИЁТ, хуфия иқтисодиёт — иштирокчилар томонидан ошкора олиб борилмайдиган, давлат ва жамият томонидан назорат қилинмайдиган, солиқлар тўланмайдиган, расмий давлат статистикасида қайд этилмайдиган иқтисодий жараёнлар, иқтисодий фаолият турлари. Яширин иқтисодиёт ошкора пайқаб бўлмайдиган товарлар ва хизматларни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш, истеъмол жараёнлари — иқтисодий муносабатлар бўлиб, унинг негизида айрим кишилар ёки кишилар гуруҳи манфаатлари ётади. Яширин иқтисодиёт дунёнинг деярли ҳамма мамлакатларида мавжуд.

Яширин иқтисодиёт мураккаб кўп босқичли ҳодиса, унинг тур ва шакллари хилмахил. Яширин иқтисодиёт мақсади, фаолияти ва иқтисодийижтимоий оқибатларига кўра бир неча турларга бўлинади:

1) жиноий иқтисодий фаолият. Бу мутлақо маън этилган, қонун йўли билан таъқиб этиладиган ишлар билан шуғулланиш, мас, наркобизнес, порнобизнес, қурол бизнеси ва ҳ. к. ;

2) ғайриқонуний, ғайрииқтисодий усуллар билан даромадларни қайта тақсимлаб ўзлаштириб олиш, мас, ўғирлик, босқинчилик, рэкет, порахўрлик;

3) иккиламчи иқтисодиёт — кишиларга зарар келтирмайдиган, улар учун наф берадиган, лекин расман рухсат этилмаган ва давлат рўйхатидан ўтмаган иқтисодий фаолият. Уларга яширин тадбиркорлик, 1—2 ва 5—10 киши банд бўлган яширин кичик корхоналар фаолияти киради. Яширин тадбиркорлик хизмати кўрсатиш, қ. х., қурилиш, савдо, кийимкечак ишлаб чиқаришда кенг тарқалган; 4) расман рухсат этилган фаолият билан бирга қўшимча равишда яширин ишлаб чиқаришга қўл уриш, очиқ ишлайдиган корхоналарда қўшимча равишда ҳисобга кирмаган маҳсулот чиқариб, уни яширин сотиш;

5) мансабни суиистеъмол қилиш ва коррупцияга асосланган иқтисодий хаттиҳаракатлар. Булар жумласига давлат идораларидаги порахўрлик, яширин лоббизм, мансабдан фойдаланиб субсидиялар олишни киритиш мумкин;

6) қалбакилаштирилган иқтисодий фаолият, бу иқтисодиёт давлат секторига хос бўлиб, давлатни алдашга қаратилади. Бунинг энг яққол намунаси давлат секторидаги қўшиб ёзишлар, қилинмаган ишлар учун давлатдан ҳақ олиш ва бошқалар Яширин иқтисодиёт даги ижтимоий зарарли фаолият давлат томонидан қатъиян тақиқланади, ҳамма чоралар билан унга қарши кураш олиб борилади, ижтимоий фойдали фаолиятнинг (норасмий бўлсада кишилар талабэҳтиёжларини қондиради) ошкораликка чиқиши иқтисодий жиҳатдан рағбатлантирилади.

Яширин иқтисодиёт миқёси яширин иқтисодий айланма, яъни рухсат этилмаган товар ва хизматларни яратиш ва уларни сотиш ҳажми билан белгиланади. Айланма хуфиёна бўлганидан унинг аниқ ҳисобкитоби бўлмайди. Бунинг ўрнига уни тахминан баҳолаш усули қўлланилади. Айрим ҳисобкитобларга кўра, ўтган аср охирларида Ер юзидаги яширин иқтисодий айланма 8 трлн. долларга ёки жаҳон ялпи маҳсулотининг 27,5% га тенг бўлган. Бироқ Яширин иқтисодиёт миқёси турли мамлакатларда фарқланади. Яширин иқтисодиёт энг ривожланган мамлакатларга Лотин Америкаси ва Африка мамлакатлари киради. Мас, 1999 йил Миср ва Нигерияда у ялпи ички маҳсулотнинг 70% га тенг бўлди. Яширин иқтисодиёт ҳиссаси энг кам бўлган мамлакат Осиёда Япония (1—2%), Ғарбий Европада Швейцария ҳисобланади. МДҲ мамлакатларида Яширин иқтисодиёт даражаси ўртача. Дунёнинг ривожланган мамлакатларида, мас, АҚШ ва Италияда Яширин иқтисодиётнинг ялпи ички маҳсулотдаги ҳиссаси тегишлича 6,4 ва 11,4% ни ташкил этди (1997).

21-асрга келиб иқтисодиётининг глобаллашуви оқибатида Яширин иқтисодиёт миллий доирадан чиқиб халқаро даражага кўтарилди. Яширин иқтисодиёт глобаллашуви бу бир мамлакатдаги Яширин иқтисодиёт бошқа мамлакатга кўчирилишида, ножўя бизнес ишлари билан шуғулланувчи халқаро фирмаларнинг пайдо бўлишида кўринади. Бунга мисол қилиб халқаро наркобизнесни, яширин қурол савдосини, ишчи кучининг яширин миграциясини уюштиришни, оффшор зоналар орқали ғайри қонуний йўллар билан топилган пулни «ҳалоллаб» олиш кабиларни кўрсатиш мумкин. Булар халқаро ҳамжамиятга катта хатар тугдиради. Пулни чет мамлакатга яширин чиқариб «ҳалоллаб» олишга қарши кураш мақсадларида халқаро ҳамжамият махсус ташкилот — Халқаро молиявий ҳаракатлар гуруҳини ташкил этган (36 мамлакат аъзо; 2000).

Аҳмаджон Ўлмасов, Шарифжон Қобилов.


Кирилл алифбосида мақола: ЯШИРИН ИҚТИСОДИЁТ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Я ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ЕР
ХИТОЙ
ЯПОНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты