ЯЪЖУЖ ВА МАЪЖУЖ

ЯЪЖУЖ ВА МАЪЖУЖ — иудаизм, христианлик ва ислом динларида 2 ёввойи халқнинг номи. Афсоналарда Яъжуж ва маъжуж ва М. лар узун бўйли, кенг яғринли, баъзиларининг қулоғи бутун гавдасини қоплаб турадиган, қиёмат куни оламни босиб олиб, ҳаммаёқни хароб қилувчи даҳшатли ва беҳисоб халқ сифатида тасвирланган. Қуръонда (18:94 — 98) Зулқарнайн Я. ва М. лар яшайдиган жойга бориб, бу халқларнинг ер юзига ёйилиб кетмаслиги учун 2 тоғ оралиғига тўсиқ қурдиргани баён этилади. Шунга қарамай улар ҳар кеча тўсиқни тешиб ўтишга ҳаракат қилганлар, лекин Аллоҳ азонда тўсиқнинг тешилган жойини қайтадан ўз ҳолига келтириб қўйган. Шу сабабли Яъжуж ва маъжуж ва М. лар тўсиқни тешиб ўта олмаганлар. Ислом ривоятларига кўра, бу халқлар қиёмат арафасида тўсиқни тешиб ўтади, ер юзига ёпирилиб, барча катта дарё ва кўлларнинг сувини ичиб тугатади, учраган одамни янчиб, йўқ қилиб юборади. Яъжуж ва маъжуж ва М. ҳақида бир қанча ҳадислар ҳам келган. Яъжуж ва маъжуж ва М. ҳақидаги ривоят Гог ва Магог номида яҳудийхристиан диний адабиётида учрайди.


Кирилл алифбосида мақола: ЯЪЖУЖ ВА МАЪЖУЖ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Я ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Джизус - Ван Гог
ИСЛОМ
ХИТОЙ
ЕР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты