ХОНҚА ТУМАНИ

ХОНҚА ТУМАНИ, Хоразм вилоятидатн туман. 1926 й. 29 сент. да ташкил этилган. 1962 й. 24 дек. да Янгиариқтуманигақўшилган. 1973 й. 26дек. да қайта тузилган. Туман вилоятнинг шим. ғарбий ва ғарбий қисмида Урганч тумани, жан. ғарбда Хива ва Янгиариқ туманлари, жан. ва жан. шарқда Боғот туманлари билан чегарадош. Майд. 0,43 минг км2. Аҳолиси 137,5 минг киши (2004) . Туманда 1 шаҳарча (Хонқа), 10 туман фуқаролари йиғини (Амударё, Жирмиз, Мадир, Навхос, Намуна, Олажа, Сарапоён, Томадурғодик, Қирқёп, Қорақош) бор. Маркази — Хонқа шаҳарчаси.

Табиати. Туман ҳудуди Амударёнинг чап соҳилидаги пасттекисликда жойлашган, ўртача бал. 100 м. Бу жойлар Амударёнинг қад. дельтаси бўлиб, ҳоз. ҳам ўзанини ўзгартириб турадиган жуда кўп дарё тармоқлари мавжуд. Иқлими кескин континентал, қиши совуқ. Арктика ҳавоси кириб келганда, тра кескин пасайиб кетади. Йиллик ўртача тра 11°, янв. нинг ўртача траси —5,1°, июлники 27,3°. Энг юқори тра 43°, энг паст тра —32°. Вегетация даври 201 кун. Йилига ўртача 80—100 мм ёғин тушади. Туманнинг ёнидан Амударё, туман ҳудудидан Шовот, Полвонёп, Кулобод, Хонқаарна, Урганчарна, Олажа ва б. магистрал канал ва ариклар оқиб ўтади. Тупроғи серунум, дарё оқизиб келтирган қум ва гилдан пайдо бўлган аллювиал, чўлқум ўтлоқи, ўтлоқиботқоқ тупроқлар ташкил этади. Ёввойи ўсимликлардан чий, қамиш, қўға, қўйтикан, рўвак, буғдойиқ, ажриқ, янтоқ, қорабароқ, оқбош, шўра, печакўт, юлғун, туранғил, терак, тол, жийда ва б. ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан бўрсиқ, юмронқозиқ, қуён, чиябўри, тошбақа, калтакесаклар; қушлардан бир неча хил ўрдак, кулранг ғоз, қўтон, бирқозон, инуя, мўйловли читтак, деҳқон чумчуқ, оқ қанотли қизилиштон, сассиқпопишак, зарғалдоқ, тустовуқ ва б. кўп. Балиқлардан оқ амур, дўнг пешона, карп, сазан, лаққабалиқ ва б. бор.

Аҳолиси, асосан, ўзбеклар, шунингдек, қорақалпоқ, рус, туркман, татар ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2 га 319,8 киши (2004). Шаҳар аҳолиси 33,6 минг киши, қишлоқ аҳолиси 103,9 минг киши (2004).

Хўжалиги. Туман иқтисодиёти, асосан, қ. х. ишлаб чиқаришига ихтисослашган. Пахтачилик, ғаллачилик, чорвачилик, ипакчилик, сабзавотчилик, полизчилик, боғдорчилик ривожланган. Хонқа қад. дан кулолчилик буюмлари билан машҳур. Р. Матчоновлар яратган кулоллик буюмлари хориж музейларида намойиш этилмоқда. Туманда йирик, ўрта, кичик корхона ва микрофирмалар фаолият кўрсатади. Пахта тозалаш, ғишт заводлари, «Хонқагуруч», дон маҳсулотлари ктлари, МТП, қурилиш ташкилотлари, автокорхона ва б. ишлаб турибди. Ўзбекистон—Италия «Мева» консервалаш қўшма корхонаси фаолият кўрсатади. Деҳқон бозори, 250 савдо, 228 маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари бор.

Хонқа туманида 9 ширкат, 400 дан зиёд фермер хўжалиги, ижара хўжалиги мавжуд. Умумий экин майд. 24,7 минг га, шундан 10,4 минг га ерга пахта, 9,7 минг га ерга дон, 342 га ерга картошка, 987 га ерга сабзавот экинлари экилади (2004). Шунингдек, полиз маҳсулотлари, емхашак ҳам етиштирилади. Туманнинг Навхос қишлоғида Ўзбекистон ФА га қарашли пахтачилик тажриба даласи мавжуд. Жамоа ва шахсий хўжаликларда 60,4 минг қорамол (шу жумладан, 22,6 минг сигир), 17 минг қўй ва эчки, 140 мингдан зиёд парранда боқилади (2004).

2003/04 ўқув йилида 51 умумий таълим мактабида 34,2 мингдан зиёд ўқувчи таълим олди. 4 касб-ҳунар коллежи, 3 иқтидорли болалар мактаби ишлаб турибди (2004). Марказий кутубхона ва унинг тармоқлари (31 мингдан зиёд асар), 13 маданият уйи, «Жайхун» қўғирчоқ театри, «Дилором», «Сарапоён гуллари» ашула ва рақс дасталари, ўлкашунослик музейи фаолият кўрсатади. Маданият ва истироҳат боғи, Алишер Навоий хотирасига бағишланган адабиёт боғмузейи бор. Стадион, 38 спорт зали, футбол, волейбол, баскетбол майдонлари ва б. спорт иншоотлари мавжуд. 2 касалхона (470 ўрин), туғруқхона, 2 тиш даволаш, катталар поликлиникалари, 20 фельдшеракушерлик пункта, 3 қишлоқ амбулаторияси, 13 қишлоқ врачлик пункти, дорихоналар ва б. тиббий муассасаларда 270 врач, 1019 ўрта тиббий ходим ишлайди (2004). «Хонқа» ва «Автомобилчи» санаторийлари бор.

Туман ҳудудидан Урганч — Тошкент автомобиль тракти, Тошкент — Урганч — Волгоград — Москва халқаро т. й. ўтган. Хонқадан Урганч, Боғот, Ҳазорасп, Тўрткўл ва б. шахар ва аҳоли пунктларига автобус ва маршрутли таксилар қатнайди. Меъморий ёдгорликларидан Сайд ота масжиди ва мақбараси, Гавдонбой уйи (1910—14 й. лар; 1994 й. да таъмирланган) сакланган. 1931 й. дан «Хонқа ҳаёти» (аввалги номлари «Қурилиш», «Машъал») туман газ. нашр этилади (адади 1000).

Ад.: Фатеев А. А., Ханкинская волость, 1926; Хонқа тарихи, Урганч, 1995.

Комил Нуржонов.


Кирилл алифбосида мақола: ХОНҚА ТУМАНИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
ХИТОЙ
АМУДАРЁ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты