ЯҒНОБ

ЯҒНОБ, Яғнобдарё — Тожикистоннинг Суғд вилояти Айний туманидаги дарё. Фондарёнинг ўнг боши ирмоги. Ҳисор тизмасининг шим. ён бағрида, 3400 м баландликдаги кичик музликдан бошланади. Зарафшон ва Ҳисор тизмалари оралиғи бўйлаб ғарбга томон оқади ва Искандардарё билан қўшилиб Фондарёни (Зарафшон ҳавзаси) ҳосил қилади. Уз. 116 км, ҳавзасининг майд. 1660 км2. Водийнинг ён бағирлари тик ва пастроқ. Яғноб музлик, қор сувларидан тўйинади. Ҳавзасида умумий майд. 100,7 км2 бўлган 435 музлик бор. Ўртача кўп йиллик сув сарфи (Такфон қишлоғи ёнида) 33,3 м3/ сек. Ўртача йиллик сув сарфи 41,9 м3/сек. дан 23,9 м3/сек. гача ўзгаради. Яғноб лойқа дарё, ҳар 1 м3 сувида ўрта ҳисобда 300 г лойқа бор. Қишда музламайди, фақат шовуш оқиши кузатилади. Суви суғоришда фойдаланилади. Тўлинсув даври апр. — сентябр ойларида бўлиб ўтади. Яғнобга умумий уз. 200 км дан ортиқроқ бўлган 80 дан зиёд ирмоқчалар қуйилади. Шулардан йириклари: ўнгдан Ҳазорчашма, чапдаги ирмоқлари Тагобигул, Тагрич, Пиндор, Дижикруд.


Кирилл алифбосида мақола: ЯҒНОБ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Я ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
СИРДАРЁ
ТОШКЕНТ
ЕР
АМУДАРЁ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты