ЯҒНОБ ТИЛИ — эроний тилларнинг шарқий гуруҳига мансуб ва Тожикистондаги Яғноб дарёси водийсида тарқалган тил. Я. т. қадимий суғд тили лаҳжаларидан бирининг ривожланиши натижасидир. Унда сўзлашувчилар 2,5 минг кишига яқин. 2 та асосий (ғарбий ва шарқий) ва бир қанча оралиқ шеваларга эга. Улар ўртасидаги тафовутлар асосан фонетика ва қисман морфология, лексика соҳаларида кузатилади.
Луғат таркиби тожикча ўзлашмалар ва тожик тили орқали кириб келаётган бошқа миллат сўзлари билан бойиб бормоқда. Асл яғноб сўзлари билан ўзлашмаларнинг ўзаро нисбати турли сўз турқумларида турличадир. Мас, асл яғноб сўзлари феъл ва олмош туркумларида кўпроқ учрайди. Яғноблар ўз ҳудудларидан ташқарида ва тожиклар орасида фақат яғноб сўзларидан иборат махфий тилдан фойдаланадилар. Ўз ёзувига эга эмас, ёзма тил сифатида тожик тили қўлланади.
Ад. Хромов А. Л., Ягнобский язмк, М., 1972.