ХОРАЗМИЙЛАР, хорасмийлар — Кдд. Хоразмда яшаб, хоразмий тилида сўзлашган халқ. Тахминларга кура, X. Ҳилманд водийси (Ҳирот атрофида)дан Амударёнинг қуйи оқимидаги ерларга мил. ав. 1-минг йиллик ўрталарида кўчиб келганлар ва маҳаллий массагет қабилалари билан аралашиб, уларга ўз номларини берганлар. X. илк бор Бщистун китобалари, шунингдек, Геродот, Гекатей Милетлик асарларида қайд этилган. Жумладан, Геродотнинг ёзишича, X. Амударё дельтаси (Орол денгизи бўйида) ва ҳоз. Хива воҳаси жан. да яшаганлар. Мил. ав. 6—5-а. лар бўсағасида «Хорасмия шахри» ва X. мамлакати ҳақида милетлик Гекатей хабар беради. Мисрдаги Нил дарёси бўйидаги мил. ав. 5-а. га оид шаҳар харобаларидан топилган бир хужжатда Харчин угли Даргман исмли бир хорасмий саркардаси тилга олинган, у ахоманийлар қўшинининг бош қўмондони бўлган.
X. узларининг жанговарликлари билан ажралиб турганлар. X. Хоразмдан ташқарида, ҳатто Хазар хоқонлиги қўшинида ҳам катта мавқега эга эдилар, хоқонлик қўшини, асосан, Хоразмийлардан ташкил топган.