ЕВЕНКО Виктор Иванович

ЕВЕНКО Виктор Иванович (1925.2.3, Тошкент — 1986.19.8) — график рассом, Ўзбекистон халқ рассоми (1967). П. Беньков номидаги Республика рассомлик билим юртида таълим олган (1946—50). Рассомлик фаолиятини 2-жаҳон уруши фронтларида бошлади. Ўзбек халқининг тарихи («Бек келаяпти», 1954), меҳнати («Қарздорлиги учун», 1954; «Ҳосил» 1955)га бағишланган асарлари бор. 50-й. ларнинг охирларидан, асосан, графикада ижод қилди. Бир қатор бадиий асарларни безади (Р. Файзийнинг «Чўлга баҳор келди» қиссаси, А. Алматинскаянинг «Зулм», Ойбекнинг «Қутлуғ қон», Асқад Мухторнинг «Опа-сингиллар» романлари ва б.), долзарб мавзуларда плакатлар яратди («Тинчлик ва дўстлик», 1957; «Одамлар, тинчликни сақланг», «Пахта», 1966; «Нейтрон бомбасига йўл йўқ», 1979; «Оқ олтиннинг юксак сифати учун», 1981 ва б.), жамоат бинолари интерьерларини, кўргазма ва байрамларни безатишда самарали ишлади.


Кирилл алифбосида мақола: ЕВЕНКО Виктор Иванович ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: E ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
Чи-Ли - Опа! (feat. DJ Like)
Чи-Ли - Опа! (feat. DJ Like)
ФРАНЦИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты