ХОРАЗМШОҲЛАР ДАВЛАТИ

ХОРАЗМШОҲЛАР ДАВЛАТИ — қадимги даврдан 13-а. ўрталарига қадар Хоразм ҳудудида ҳукмронлик қилган сулолалар (сиёвушийлар, африғийлар, маъмунийлар, олтинтошлар, ануштегинийлар). Х. д. ни хоразмшоҳлар бошқарган. Маркази, асосан, Амударёнинг қуйи оқимида жойлашган бўлса ҳам, ривожланган даврларида, айниқса, 13-а. бошларида шим. да Каспий денгизининг шим. соҳиллари, жан. да Ҳиндукуш тоғлари, шарқда Қашқаргача етган. Археологик маълумотлар Кўзалиқир, Куйқирилган қалъа, Тупрощалъа, Кат қалъаларини пойтахт шаҳар бўлган деб тахмин қилишга имкон беради. Ёзма манбалар Кат қалъасини африғийлар сулоласи вакилларининг сўнгги қароргоҳи бўлганлигини тасдиқласа, Гурганж (Кўҳна Урганч) ш. маъмунийлар, олтинтошлар ва ануштегинийлар сулоласининг пойтахти бўлган.

Абу Райҳон Беруний маълумотларига қараганда, хоразмшоҳ унвонини олган дастлабки сулола сиёвушийлар ҳисобланади. Мил. ав. 8-а. да шаклланган Қадимги Хоразм (қ. Хоразм) давлатида ахоманийлар ва ундан кейинги африғийлар сулоласи асосчиси Африғгача (305 й.) булган Хоразмшоҳлар давлати ҳақида тўла ва аниқ маълумотлар йўқ.

Беруний бу ҳақда: «Сиёвуш ибн Кайхусравнинг Хоразмга келишидан, Кайхусрав ва унинг наслининг Хоразмда подшоҳлик килишларидан тарих олдилар. Шу вақгда Кайхусрав Хоразмга кўчиб, турк подшохлари (устидан) хукмронлигини юргизган эди», деб ёзган.

Кайхусрав билан Африғ даври оралиғида «хоразмшоҳ» унвонига сазовор бўлган шохдардан бизга Кайхусрав (тахм. мил. ав. 1200—1140 й.), Саксафар (тахм. мил. ав. 519—517 й.), Фарасман (тахм. мил. ав. 329—320 й.), Хусрав (тахм. мил. ав. 320 й.) номлари маълум. Бу даврларга оид археологик манбалар Хоразмшоҳлар давлатида сунъий суғоришга асосланган деҳқончилик, савдосотиқ анча ривожланганидан дарак беради. 1938—40, 1954—56 ва 1965—75 й. лардаги археологикэтнографик экспедициялар натижасида ўрганилган ёдгорликлардан топилган моддиймаданий топилмалар Хоразмда илмфан, санъат, ҳайкалтарошлик юксак даражада ривожланганидан дарак беради. Бу ёдгорликларнинг юқори қатламлари ва ҳозиргача сакланиб қолган қисмларининг кўпчилиги, асосан, африғийлар сулоласи даврида қурилган.

3-а. да Хоразм ҳудудида иқтисодийсиёсий жиҳатдан мустақил бўлиб олган бир нечта ҳокимликлар вужудга келган. Тупроққалъа саройи залларининг бирида бошига тож кийган ва қўлига бургут ушлаган подшо ҳайкалининг топилиши, шунингдек, Анқақалъа яқинида ҳам бошида тож, қўлида бургут ушлаган киши расми солинган танганинг топилиши ва шу жойда зарб қилинганлиги маҳаллий сулола ҳокимияти ўрнатилганлигидан гувоҳлик беради. Топилган тангаларда лотин алифбосидаги «S» ҳарфига ўхшаш сиёвушийлар тамғасининг борлиги, бу сулола сиёвушийлар авлодидан бўлиши мумкинлигини кўрсатади. Мил. 3-а. ўрталарида Кушон подшолигидагина эмас, балки бутун Ўрта Шарқца катта сиёсий ўзгаришлар рўй беради. Кушонлар сулоласи билан бир вақтда аршакийларнинг ҳукмронлиги емирилади. Хоразмда кушонлар билан кураш ва ички сиёсий ларзалар қудратли маҳаллий сулолани вужудга келтиради. Бу сулола ўз тангаларини зарб қилади ва шаҳарларда ўзларига саройлар қуради. Шундай қилиб, 3-а. да Хоразмда кушонлар билан курашда ғолиб чиққан сиёсий гуруҳ — африғийлар сулоласига асос солинади.

Хоразм эфталийлар (5-а. нинг 2-ярми — 6-а. нинг ўрталари) даврида ҳам, турклар (6-а. нинг 2 ярми — 7-а. нинг 1-ярми) даврида ҳам ўзининг сиёсий мустақиллигини сақлаб қолди.

Византиялик тарихчи Менандр, Хоразм 6-а. нинг 60-й. ларида Византия ва турклар билан дипломатик алоқалар олиб борганлиги тўғрисида тўлиқ бўлмаган маълумот беради.

Араб манбаларида Хоразмнинг араб лашкарбошилари Салим ибн Зиёд ва Умайя ибн Абдуллоҳ томонидан икки марта бўйсундирилганлиги тўғрисида гапирилади. Аслини олганда бу ерларга ҳам Мовароуннахр шаҳарларига нисбатан қилинганидек, талонторож юришлари уюштирилиб турилган. Фақат 8-а. бошидагина Хуросон ноиби Қутайба ибн Муслим бошчилигидаги қўшинлар Хоразмни узилкесил босиб олдилар. Қутайба хоразмликларнинг тарихий адабиёти ва маданий меросини яратган ва сақлаб келган олимларни қириб юборади ва қувғин қилади. Шунинг учун ҳам, арабларгача бўлган Хоразмшоҳлар давлати тарихига оид етарли ёзма манбалар учрамайди.

Арабларнинг шафқатсиз зулми ва қувғинига учраган хоразмшоҳнинг укаси Хурзод тарафдорларидан бир гуруҳи Булон бошчилигида 712 й. дан 730 й. гача Хазар хоцонлиги ҳудудларига кўчиб, мустаҳкам ўрнашиб, бу ерда улар армия, давлатни бошқариш ишларини ўз қўлларига олдилар. Улар ҳарбий мавқеларини мустаҳкамлаб, Кавказда араблар эгаллаган ерларга хавф сола бошлайдилар.

Бу даврда Урганч волийси ва Хоразмшоҳлар давлати халифаликка тўғридантўғри бўйсуниб, ҳар қайсиси алоҳидаалоҳида хирож тўлаб туришган. Хоразмшоҳлар давлати ҳукмдорлари ўз мавқеларини мустаҳкамлаш учун бир қанча тадбирларни амалга оширишган. 751 й. хоразмшоҳ Шаушфирнинг элчилари Хитойга келганлиги ҳақида маълумотлар сакданиб қолган.

Кучли ларзалардан тушкунликка учраган Хоразмшоҳлар давлати 9—10-а. ларда Араб халифалигининг емирилиши туфайли кетмакет Ўрта Осиё ва Шарқий Эронда пайдо бўлган йирик мустақил давлатлар тоҳирийлар, саффорийлар ва сомонийлар қўл остида бўлган.

Тарихий ва археологик маълумотларга қараганда 10-а. охирларида Хоразм иқтисодий жиҳатдан жуда тез ривожлана бошлайди. Бунга шаҳарларнинг ўсиши далил бўла олади. Агар, Табарий 712 й. да Хоразмда учта шаҳар бўлганлигини кўрсатиб ўтса, Истахрий 10-а. бошларида Хоразмда шаҳарлар сони ўнтага етганлигини кўрсатади. 985 й. ларда эса, Макдисийнинг ёзишича, Хоразмдаги шаҳарларнинг сони ўттиз иккитага етган. Археологик қазилма вақтида топилган кулолчилик маҳсулотлари бу шаҳарларда ҳунармандчилик тез ривожланганлигидан дарак беради. Араб манбаларига қараганда, 10 — 11-а. ларда Хоразм йирик савдо марказига айланган. Хоразм савдогарлари, ҳоз. Қозоғистон ва Туркманистон ўрнидаги даштларда яшовчи аҳоли билан Волга бўйидаги Хазария ва Булғор подшолиги ҳамда Шарқий Европадаги славян олами билан кенг кўламда савдо айирбошлаш ишларини олиб борган. Шарқий Европа савдонинг ўсиши натижасида X. д. нинг шим. ғарб томонидан энг чекка истеҳкоми бўлган Урганч Хоразмда бу савдонинг биринчи аҳамиятга эга бўлган марказига айланган. «Ҳудуд улолам» муаллифининг таърифича, «Гурганж» қад. замонда Хоразм мулклари жумласига кирган шаҳар бўлиб, эндиликда унинг алоҳида подшоси бор. Шаҳар подшосини «Гурганж мири» деб атайдилар. Унинг алоҳида бўлиб ажралиб чиқишини — мамлакатнинг иқтисодий жиҳатдан гуриллаб ўсиши, Волга бўйи билан бўлган савдо алоқаларининг ривожланиши ҳамда сиёсий тарихий шароит билан боғланган ҳолда тушуниш мумкин.

10-а. га оид ёзма манбаларда қайд қилинишича, хоразмликлар қўшнилари ўғузлар &н муваффақиятли жанг қилиб турган. Хоразмликлар Хазар хоқонлигида муҳим роль ўйнаганлар, хоқон қўшинларидаги асосий қисм улардан иборат бўлган. 992 й. сомоний Нуҳ ибн Наср ўз пойтахти Бухородан маҳрум бўлиб, Амул (Чоржўй) га қочади ва шу ердан туриб истилочиларга қарши курашни уюштирмоқчи бўлади. Хоразмнинг иккала ҳокими унга ёрдамга келади. Нуҳ уларнинг кўрсатган ёрдами учун Хуросондаги иккита йирик мулкини тақдим қилади: хоразмшоҳ Абу Абдуллоҳ Муҳаммадга Обивардни, Урганч амири Маъмун ибн Муҳаммадга Нисо ш. ини беради. В. В. Бартольд кўрсатиб ўтганидек, Нуҳ Хуросоннинг итоатсиз ҳокими Абу Алига қарама қарши шундай иш қилган эди. Шуниси қизиқки, Абу Али Нисони ҳеч қандай қаршиликсиз Маъмунга топширади, лекин Абу Абдуллоҳ юборган вакилларни Обивардга киритишдан бош тортади. Гардизийнинт ҳикоя қилишича, исёнкор Абу Али 995 й. баҳорида Нуҳнинг вассали ва лашкарбошиси сифатида ҳаракат қилган Сабуктегиннинг лашкарларидан енгилгач, дастлаб Райга қочади, сўнгра Нишопурга қайтишга ҳаракат қилади. Сабуктегиннинг ўғли Маҳмуднинг қўлига тушади ва унча катта бўлмаган гуруҳ билан Хоразмга Маъмуннинг паноҳига қочади. Лекин уни хоразмшоҳнинг аскарлари ушлаб оладилар ва Катга келтирадилар. Бу воқеа икки Хоразм давлати ўртасидаги курашнинг узилкесил барҳам топишига баҳона бўлади. Маъмуннинг қўшини Катни ишғол қилган ва озод қилинган Абу Алини, Маъмун Урганчда тантана билан кутиб олган. Асир олинган сўнгги африғий ҳам шу ерга келтирилган.

Хоразмшоҳдар давлати: Хоразм давлатининг ўрта аср ёдгорликлари. 1. Қават қалъа саройи ички деворларининг алебастердан ишланган безаклари. 2. Қават қалъа саройининг нақшинкор эшигидаги безак. 3. Қават қалъа ва воҳанинг бошқа ёдгорликларидан топилган тош ва сопол қозон парчалари. 4. Тегирмонтош парчалари (Қават қалъа). 5. Металддан ишланган безаклар (Змушхир). 6. Сопол идишлар (Норинжон). 7. Сирланган сопол буюмлар (Змухшир).

Маъмун ўзининг азалий душманини қатл қилишга буюради. Хоразмнинг иккала қисмини ўз ҳокимияти остида бирлаштириб, хоразмшоҳ унвонини олади.

Шу тариқа 995 й. да африғийлар сулоласи барҳам топиб, маъмунийлар сулоласи ҳукмронлиги бошланади. ТТТу даврдан бошлаб Гурганж (Кўҳна Урганч) Хоразмшоҳлар давлатининг пойтахти бўлиб келган. Маъмунийлар сулоласида 3 та шоҳ давлат ҳокимиятини бошқарган: Маъмун ибн Муҳаммад (995—997), Али ибн Маъмун (997—999), Маъмун ибн Маъмун (999—1017). 10-а. охири — 11-а. бошларида Ўрта Осиёдаги оғир сиёсий вазиятга қарамасдан қисқа вақт ҳукмронлик қилган маъмунийлар сулоласи X. д. ни ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва маданий жиҳатдан ривожлантирди.

Маъмурий жиҳатдан бу давлат вилоятларга, вилоятлар эса, шаҳар ва қишлокларга ажратилиб бошқарилган. Улар даврида Хоразмда давлат бошкарувининг анча такомиллашган тизими вужудга келди. Хоразмшоҳ давлатнинг олий ҳукмдори, ҳокими мутлақ ҳисобланган. Гурганжда шоҳ саройи қошида марказий бошқарма — девонхона ташкил этилиб, унинг таркибида зироат, савдотижорат, молия, солиқ ишлари, шаҳар ва қишлоқларда осойишталикни сақлаш, ҳарбий ишлар ва бошқа давлат аҳамиятига эга вазифалар билан шуғулланадиган маҳкамалар бўлган. Саройнинг энг юқори’лавозимларидан бири вазирлик лавозими бўлиб, у хўжайибузрук (бош хўжа) унвонига эга бўлган. У девонхона ишларига жавоб берган, катта сафар пайтида подшо номидан давлатни идора қилган. Маъмунийлар даврида Хоразмшоҳлар давлатида илмфан, маданият равнақ топиб, Хоразм Маъмун академияси ташкил қилинди. Унда хизмат килган буюк қомусий олимлар, алломалар ўзларининг ажойиб кашфиётлари ва асарлари билан Хоразмшоҳлар давлатининг мавқеини ўз даври ва кейинги даврлар учун юксак даражага кўтардилар. Бироқ бу маданий юксалиш узоқ давом этмади. 1017 й. да Хоразм Маҳмуд Ғазнавий томонидан забт этидци. Шу билан маъмунийлар сулоласига чек қўйилди. Маҳмуд Ғазнавий ўз саркардаларидан бири Олтинтошни хоразмшоҳ лавозимига тайинлайди. Олтинтошлар сулоласидан ҳам 3 та хоразмшоҳ ҳукмронлик қилган.

Марказий Осиёда пайдо бўлган Салжуқ турклари билан ғазнавийлар ўртасида низо чиқиб, 1040 й. да Данданакон ш. ёнида улар ўртасида қаттиқ жанглар бўлиб, Салжуқ турклари ғолиб чиқадилар. Улар ғазнавийлар мулкини қўлга киритиб, Хоразмни ҳам қарам қиладилар. Олтинтошлар сулоласининг сўнгти вакиллари салжуқийлар қўлида турли лавозимларда хизмат қилганлар, лекин уларга хоразмшоҳ унвони берилмаган.

Хоразмни 1040 й. дан Салжуқ султонлари томонидан тайинланган ҳокимлар бошқарган. Ана шундай турк ҳокимларидан бири ануштегинийлар сулоласи асосчиси Ануштегин Гарчои (1077—97) эди. 1097 й. да Ануштегин вафотидан кейин Хуросон ноиби Додбек Ҳабаший унинг ўғли Қутбиддин Муҳаммад (1097—1127)ни Хоразм ноиби қилиб тайинлаб, унга хоразмшоҳ унвонини беради. Қутбиддин Муҳаммаднинг адолатли ва садоқатли хизмати эвазига Султон Санжар (111857) унинг ўғли Отсиз (112756)ни Хоразм тахтига тайинлайди. Дастлаб, Султон Санжарга садоқат билан хизмат қилган Отсиз 1130-й. лар охирларида Мовароуннаҳрдаги сиёсий вазиятдан фойдаланиб, мустақил Хоразмшоҳлар давлатини тузишга ҳаракат қилиб, унинг билан тинимсиз уруш олиб боради. Отсиз вафотидан кейин тахтга ўтирган Эл Арслон (1156—72) маҳаллий ҳокимлар ва қорахитойларга қарши кураш олиб борди. Унинг ворислари Султоншоҳ Муҳаммад (1172) ва Алоуддин Такаш (1172—1200) ҳокимият учун 1193 й. га қадар ўзаро кураш олиб бордилар. Такаш ўз вориси Муҳаммад Хоразмшоҳга (1200—20) марказлашган мустаҳкам давлат ва ташкилий жиҳатдан қудратли қўшинни мерос қолдирган бўлса, унинг ўз сўзлари билан айтганда, ўғли Жалолиддин Мангуберди (1220—31)га пароканда салтанатни мерос қилиб қолдирди. 1231 й. да Жалолиддин Мангуберди вафоти билан хоразмшоҳ унвони ҳамда салтанатни бошқарган сулолалар ҳам якун топади. Султон Шоҳрухнинг Хоразмдаги ноиби амир Шоҳмалик (1413—26) умрининг охиригача Хоразмшоҳ унвонини ўзида сақлаган.

Шунингдек, унинг ўғли Насриддин Султон Иброҳимга ҳам мерос тариқасида хоразмшоҳ унвони ўтган. У Абулхайрхон томонидан Хоразмдан қувилганига қадар хоразмшоҳ деб аталган. Бундан кейинги Хоразм ҳукмдорларидан ҳеч бири бу унвонга эга бўлмаган.

12—13-а. бошлари Хоразм давлатчилигининг ривожланишида муҳим босқич бўлди. Бу даврда Хоразмда ануштегинийлар сулоласидан чиққан ҳукмдорлар Отсиз, Такаш ва Султон Муҳаммад Хоразмшоҳлар мамлакатни бошқаришнинг янада мукаммал тизими, тартиботи ва услубларини яратганлар. Салтанатнинг энг олий лавозими вазирлик бўлиб, улар Садр, Хўжайибузрук ва Низомулмулк (мулкнинг таянчи) унвонлари билан юритилган. Вазир фақат олий ҳукмдор олдида хисобдор бўлган. Салтанатнинг барча амалдорлари ва ҳарбий бошлиқлар ҳам вазирга итоат қилганлар, унинг олдида ҳисобдор бўлганлар.

Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ ўз подшолигининг сўнггида саройда яна бир олий маҳкама, яъни вакиллар Кенгаши номи билан юритилган давлат Кенгаши таъсис этади. Кенгаш ишида олий ҳукмдордан бошқа яна тажрибали, билимли 6 та вакил иштирок этади. Давлат кенгашида энг долзарб масалалар муҳокама этилиб, қарорлар кўпчилик овоз билан қабул қилинган.

Хоразмшоҳлар давлатида улуғ ҳожиб, амир охур, амир шикор, мутасарриф, тоштдор, қиссадор, давлатдор, фаррош, амир улалам каби юқори лавозимлар ҳам бўлган.

Хоразмшоҳлар давлатида давлат ҳокимияти марказлашган ва такомиллашган бошқарув тизимига эга бўлган. Маҳаллий ва марказий ҳокимиятнинг кенг ваколатли маҳкамалари ёрдамида мамлакат идора қилинган. Давлатнинг маҳаллий ҳокимият органлари марказий ҳокимиятнинг кучли назорати остида бўлган.

Катта ҳудудда марказлашган йирик сиёсий бирликнинг вужудга келиши туфайли давлатнинг сиёсий мавқеи ортди, унда ҳунармандчилик ва савдосотиқ ривожланди, шаҳарлар юксалди. Хўжаликнинг турли соҳаларидаги ўсиш умумий иқтисодий ва маданий тараққиёт учун омил бўлди. Пойтахт Гурганж йирик сиёсий, иқтисодий ва маданий марказга айланди. Шаҳарлар ривожи учун савдо, айниқса, халқаро савдо муҳим ўрин тутган. Хоразм давлатининг савдо карвонлари нафақат ўз ҳудуди бўйлабгина эмас, балки ундан ташқарига, жан. да Ҳиндистонга, ғарбда Арабистон ва Европага қатнаган.

Хоразмшоҳлар давлати таркибига киритилган худудлардаги бир қанча шаҳарларда илммаърифат, маданият юксалди. Мовароуннахр, Хуросон, Форс, Озарбайжон ва Ироқ ўлкалари ўртасида маданий алоқалар кучайди. Ушбу даврнинг таниқли олимлари жумласига Рашидиддин Вотвот, Исмоил Исфаҳоний, Тоқир Фарёбий, Абулфайз Ахсикатий, Сайфуддин Бухорий, Абулмажид Жандий, Али Ҳижозий, Исмоил Журжоний, Али Хоразмий, Абулҳасан Хоразмий, Нажиб Бакрон, Махмуд алЧағминий, Фаридуддин Аттор, шайх Нажмиддин Кубро, Муҳаммад Ахсикатий, Абдуллоҳ арРозий, Маҳмуд Самарқандий, Масъуд Хўжандий, Маҳмуд Замахшарий, Абдулкарим асСамъоний ва б. ни киритиш мумкин. Уларнинг ижодига назар ташлар эканмиз, ўша даврда илмфан ҳам табиий, ҳам ижтимоий соҳалар бўйича ривожланганини кўрамиз.

Хоразмда ҳукмронлик қилган сулолалар даври тарихи Ўрта Осиё халқлари давлатчилиги ва маданияти тарихининг ажралмас қисми ҳисобланади.

Ад.: Толстов С. П., Хоразм маданиятини излаб, М., 1948; Ғуломов Я., Хоразмнинг суғориш тарихи, Т., 1959; Абу Райҳон Беруний, Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар, 1ж., Т., 1968; Шаҳобиддин Муҳаммад анНасавий, Султон Жалолиддин Мангуберди ҳаёти тафсилоти, Т., 1999; Ойдин Тонарий, Жалолиддин Хоразмшоҳ ва унинг даври, Т., 1999; Буниёдов 3., Ануштагин Хоразмшоҳлар давлати, Т., 1998.

Неъмат Полвонов.


Кирилл алифбосида мақола: ХОРАЗМШОҲЛАР ДАВЛАТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
БЕРУНИЙ
ХИТОЙ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты