ХОРИЕН ҚАЛЪАСИ

ХОРИЕН ҚАЛЪАСИ, Хориен қояси — македониялик Искандар (Александр) нинт Туронзаминга қилган босқинчилик юриши даврида маҳаллий эпарх (ҳоким) лардан бири — Хориен раҳбарлигида олиб борилган мудофаа (мил. ав. 328 й.). Александр Суғд қоясшш эгаллагач, Паретака («Тоғлар ўлкаси») вилоятига (Жан. Ўзбекистондаги Бойсун тоғлари) йўл олган. Бу ердаги мустахкам қалъалардан бирига Хориен бошқа аслзодалар билан ўрнашиб олган. У узоқ муддатга етадиган озиқ-овқат захирасини ғамлаб, мудофаага шай бўлиб турган. Кдлъанинг бал. 20 стадий, айланаси 60 стадийни ташкил қилган (1стадий — 176,6 м). Қалъа тик ён багарли тоғда жойлашиб, унга фақат биргина тор сўқмоқ йўл орқалигина чиқиш мумкин бўлган. Қоя тепасидан тез оқар тоғ дарёчаси оқиб тушган. Қалъанинг теварак атрофи чуқур хандақ билан ўраб олинган. Қамалдагилар кутмаганда Александрнинг шахсан раҳбарлигида македонияликлар қисқа муддатда хандақни михлар ёрдамида бир-бирига бириктирилган қарағай (арча) ёғочлари билан тўлдирадилар. Кдмалдагилар даставвал душманнинг бу ишларига бефарқ қарашган, бироқ македон қўшини кўплаб шотилар ясаб, тоғ тепасига чиқа бошлаганларини кўргач, Хориен таслим бўлишга мажбур бўлган. Александр 500 та қалқонбардори билан қалъага кўтарилиб унинг нақадар мустаҳкам эканлигига шоҳид бўлган. Қишнинг қорбўронларидан сштласи қуриган, озиқ-овқат захираси тугай деб қолган македон қўшини учун Александр Хориен қалъаси даги озиқ-овқат захирасини олган. Александр қалъани ва унинг атрофидаги вилоятни Хориен ихтиёрига қолдириб, ўзи Бақгрияга йўл олган.

Ад.: Арриан, Поход Александра, М. — Л., 1962.


Кирилл алифбосида мақола: ХОРИЕН ҚАЛЪАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ЕР
ХИТОЙ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты