ХОРИОНЭПИТЕЛИОМА

ХОРИОНЭПИТЕЛИОМА (хорион, эпителий ва юн. oma—ўсма) — ҳомила тухуми тукли пардаси (хорион) эпителийсидан юзага келадиган хавфли ўсма. Ёш (25—35 яшар) аёлларда учрайди. Кўпинча ҳомиладорлик даврида, туғруқ, абортдан кейин елбўғозд&н пайдо бўлади. Одатда, X. бачадонда ҳосил бўлади, кейинчалик ўпка, бош мия, қин, жигар ва б. аъзоларга жуда тез метастаз беради. Асосий белгилари: аёл жинсий аъзоларидан қон ёки серозқон аралаш оқчил келади (бу ҳомиладорлик, туғруқ ва ҳатто климакс даврида ҳам кузатилади). Кейинчалик тўхтовсиз қон кетади, бемор озиб (кахексия), камқон (анемия) бўлиб қолади. Даво, асосан, беморнинг умумий аҳволига қараб олиб борилади (кимётерапия, гормонотерапия, жарроҳлик усули ва б.).


Кирилл алифбосида мақола: ХОРИОНЭПИТЕЛИОМА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Jah Khalib, Artik & Asti - МамаМия
ТУҒРУҚ
ЕР
РАК


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты