РАК

РАК (юн. лот. cancer — қисқичбақа) , канцер, саратон касаллиги — эпителий тўқимасидан ривожланадиган хавфли ўсма. Эпителий ҳужайраси бор барча аъзолар — тери, шиллиқ қаватлар, қизилўнгач, ўпка, меъдаичак йўли, сийдиктаносил аъзолари, шунингдек, мия ва ҳ. к. да пайдо бўлади. Рак ҳужайралари жуда тез бўлинади ва ривожланади ҳамда атрофдаги соғлом ҳужайраларни емириб боради.

Бошқа хавфли ўсмалар каби, Рак ҳам, одатда, ўзи ўрнашган жойдаги тўқимани емириши, рецидив, метастаз бериши ва организмнинг умумий ҳолатига таъсир кўрсатиши, кахексия (қоқ суяк бўлиб озиб кетиш) билан хавфсиз ўсмалардан фарқ қилади. Рак алоҳида вируслар фаолияти, шунингдек, рли физик, кимёвий ва биологик омиллар, канцероген моддаларнинг одам организмига таъсири ҳамда организмнинг ўзида содир бўладиган эндоген (ички) канцероген моддалар, радиоактив нурлар таъсирида вужудга келиши мумкин.

Рак тўсатдан пайдо бўлмайди, кўпинча рак нишонаси деб аталиб, сурункали кечадиган патологик узгаришлардан сўнг ривожланади, шунингдек, тери, меъда, бачадон бўйнидаги узоқ вақт битмайдиган яралар, полиплар, сут безлари фиброаденоматози ва ҳ. к. оқибатида ҳам пайдо бўлади. Аммо шу касалликлардан кейин, албатта, Рак ривожланади деб бўлмайди, чунки Ракка сабаб бўладиган касалликлар ўз вақтида узилкесил даволанса, унинг олдини олиш мумкин. Ракнинг характерли хусусиятларидан бири шуки, тўқимада ўсма ҳосил бўлиб ривожлангандан кейингина касаллик белгилари юзага чиқади ва ўсма ўсаётган аъзо функцияси кескин бузилади.

Эркакларда кўпроқ меъда, бронхлар, тери, пастки лаб, оғиз бўшлиғи, ҳалкум, ўпка (хусусан, кашандаларда), таносил аъзолари Раки учрайди; аёлларда эса бачадон, овқат ҳазм қилиш аъзолари, сут безлари ва тери Р. и кузатилади.

Рак бошланаётганда, у тананинг қайси қисмида ривожланишидан қатъи назар, қаттиқ оғриқ бермайди. Шу сабабли, бемор врачга кўпинча кеч мурожаат қилади, натижада касаллик анча улғайиб кетади. Ракни даволаш имкони борича эрта бошланса, яхши натижаларга эришиш мумкин.

Пастки лаб Р. и кўпинча пастки лаб кизил хршияси устида узок, вақт битмайдиган яра ва кон сизиб турадиган ёриқчалар, оқ доғлар (лейкоплакия) бўлиши натижасида вужудга келади. Ракнинг олдини олиш учун пастки лаб ва оғиз бўшлиғи касалликларида албатта чекишни ташлаш лозим.

Қизилўнгач Р. и («қилтомоқ» касаллиги) аксарият Рак олди касалликлари окибатида келиб чиқади. К,изилўнгач Рак ида бемор дастлаб қуюқ, кейинчалик суюқ овқатларни ҳам юта олмай қолади. Кўпинча тўш орқасида, баъзан кўкрак пастила ва қорин соҳасида оғриқ сезади. Овқат ютганда салгина қийинчилик сезилса, дарҳол врачга мурожаат қилиш керак.

Меъда Р. и кўп учрайдиган ва аксарият сурункали меъда яраси, полипи, шунингдек, сурункали гастритнинг баъзи шакллари окибатида келиб чиқади. Меъда раки билан аёлларга нисбатан эркаклар кўпроқ оғрийди; одатда, 40—60 ёшли кишилар ўртасида кўп учрайди. Касаллик бощда сезилмайди, беморнинг дармони қурийди, меҳнат қобилияти сусаяди, озиб кета бошлайди, ранги синиқади; кейинчалик иштаҳа йўқолиши, кўнгил айниши, жиғилдон қайнаши, ҳиқичоқ тутиши, кекириш, баъзан қусиш аломатлари, шунингдек, меъдада қаттиқ оғриқ пайдо бўлади. Бундай аломатлар рўй берганда дарҳол врачга мурожаат қилиш зарур.

Тўғри ичак Р. и кўпроқ ичакдаги полипдан пайдо бўлади. Бунда сохта ҳожат қисташи, шиллиқ ёки қон аралаш ич келиши кузатилади, касаллик авж олгандан сўнг ичакдан қон оқади. Қон кетиши кўпинча бавосирда ҳам рўй беради, шунинг учун қон кетиши сабабини фақат врач аниқлаши мумкин.

Ўпка Раки ўпканинг сурункали касалликлари (ўпка сили, зотилжам, бронх полиплари, пневмокониоз) билан тез-тез оғриб туриш ва ҳ. к. оқибатида вужудга келиши мумкин. Ўпка Раки кўпроқ кашандаларда учрайди; кўкракда оғриқ (айниқса, йўталганда зўраяди), баъзан қон туфлаш кузатилади. Касалликка хос аломатлар пайдо бўлганда дарҳол врачга мурожаат қилиш лозим.

Сут безлари Раки кўпроқ сут безларида ҳосил бўладиган қаттиқ, оғриқсиз тугунчалар, Рак олди ўсмаси (хавфсиз ўсма), фиброаденоматозларни ўз вақтида даволамаслик натижасида ривожланади. Сут безларида арзимаган тугунча борлиги сезилса, дарҳол врачга мурожаат қилиш керак.

Аёлларда кўп учрайдиган бачадон Раки бачадондаги сурункали касалликлар — эрозия, полип ва оқ доғлардан пайдо бўлади. Туғруқ ва абортда бачадоннинг жароҳатланиши, уни ўз вақтида даволатмаслик ҳам бачадон Рак ига сабаб бўлади. Касаллик ҳеч қандай белгисиз кечади, кейинчалик авж олганидан сўнг беморда оқчил кўпайиб, ҳайз цикли бузилади, кон кетади ва, ниҳоят, оғриқ пайдо бўлади. Шунинг учун ҳар бир аёл жинсий ҳаёт кечира бошлаган кундан бошлаб камида бир йилда 2 марта (климактерия даврида 4 марта) гинеколог кўригидан ўтиб туриши шарт.

Тери Раки, одатда, кексаларда (50 — 70 ёшли эркак ва аёлларда) кузатилиб, кўпинча юзда (бурун қанотлари, қовоқ, бурунлаб бурмалари, оғиз бурчакларида), баъзан терининг куйган, жароҳатланган жойида, шунингдек, айрим туғма ва турли жароҳатлар ўрнида пайдо бўлади.

Рак ва б. хавфли ўсмалар, асосан, операция қилинади, радиоактив моддалар ва рентген нурлари, Ракка қарши махсус кимёвий препаратлар, гормонлар, биопрепаратлар қўлланади. Касалликнинг олдини олиш учун организмга зарарли таъсир этадиган канцероген моддаларни йўқотиш, шунингдек, Рак олди касалликларини ўз вақтида аниқлаш ва даволаш, аҳолини оммавий профилактик кўрикдан ўтказиб туриш, баъзан диспансеризация қилиш лозим (яна қ. Ўсмалар).

Лд.:Муродхўжаев Н. К., Очерки современной онкологии, Т., 1998.

Наримон Муродхўжаев.


Кирилл алифбосида мақола: РАК ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: P ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЎСМАЛАР
Jah Khalib, Artik & Asti - МамаМия
ТОШКЕНТ
ОДАМ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты