ЎСМАЛАР

ЎСМАЛАР, бластомалар — организмдаги ўзгарган ва ўзининг одатдаги шакли ҳамда функциясини йўқотган (сифати бузилган) ҳужайралардан иборат тўқималарнинг зўр бериб ўсиб кетиши. Ўсма ҳужайралари Ўсмаларга сабабчи омиллар тўхтагандан кейин ҳам кўпаяверади.

Ўсмаларни онкология фани ўрганади. Хавфсиз (етилган) ва хавфли (етилмаган) Ўсмалар фарқ қилинади. Хавфсиз Ўсмалар атрофдаги тўқимани итаради, суради, баъзан сиқиб қўяди, лекин уларни емирмайди. Хавфли Ўсмалар тез ривожланиб, бошқа тўқималарга ўсиб кириб, уларни емиради; бунда қон томирларга ҳам шикаст етади. Одатда, қон ва лимфа томирлари деворининг емирилиши натижасида қон ёки лимфага тушган ўсма ҳужайралари турли аъзо ва тўқималарга метастаз беради. Натижада Ўсмаларнинг иккиламчи тугунлари — метастазлар ҳосил бўлади, яъни Ўсмалар тарқалиб кетади. Ўсмалар бутунлай олиб ташланмаса, қайтадан ўсиб чиқади (рецидив беради). Хавфсиз Ўсмалар метастаз бермайди (тарқалмайди), аммо пайдо бўлган жойига кўра ҳаёт учун хавфли бўлиши (мас, мияда ёки нафас ва ҳазм йўлларида бўлса, уларни сиқиб, эзиб қўйиши), шунингдек, унинг бир қисми кесиб ташланса, қайта ўсиши мумкин. Ўсмаларнинг метастаз беришбермаслиги ва метастаз бериш тезлиги организмнинг иммунобиологик ҳолатига боғлиқ.

Ўсмалар ўсиши тўқимада чексиз бўлинувчи ўзгарган ҳужайраларнинг кичик гуруҳи вужудга келишидан бошланади. Улар секин-аста ривожланади. Бунда бир неча босқич фарқ қилинади:

1) ўсма ҳужайраларининг нотекис кўпайиши (гиперплазия);

2) ўчоқли пролиферация, яъни тўқиманинг ўсиши,

3) хавфсиз Ўсмалар ҳосил бўлиши;

4) ниҳоят, унинг хавфли тус олиши (малигнизация). Бевосита хавфли Ўсмалардан аввал пайдо бўлган ва хавфли Ўсмаларга айланадиган Ўсмалар рак олди, тўқимада анча эрта содир бўлган ўзгаришлар ўсма олди жараёни ҳисобланади. Ўсмаларнинг босқичмабосқич ривожланиши ва кейин хавфли тус олиши — унинг ўзига хос авж олиши шу тариқа ўтади. Ўсмалардан қон кетиши камқонликка, Ўсмаларнинг чириши ва моддалар алмашинуви бузилишидан ҳосил бўлган маҳсулотлар организмнинг заҳарланишига сабаб бўлади.

Ўсмалар паренхима ва стромадан таркиб топади. Паренхима Ўсмаларнинг асосий массаси бўлиб, унинг ўсиши ва табиатини белгилайди; строма Ўсмалар атрофидаги бириктирувчи тўқимадан ҳосил бўлади. Ҳар бир ўсманинг номи ўзи пайдо бўлган тўқима номидан (охирига «ома» — ўсма маъносини англатувчи қўшимча қўшилади) олинган, мас, тоғайдан вужудга келган Ўсмалар хондрома, ёғ тўқимаси ўсмаси липома, мускул тўқимаси ўсмаси миома, бириктирувчи тўқимада юзага келган хавфли Ўсмалар саркома, эпителий тўқимасидан пайдо бўлган хавфли Ўсмалар карцинома (рак), меъда ости бези бўлакчаларидан ҳосил бўлган Ўсмалар инсулома дейилади ва ҳ. к. Лейкозлар ҳам Ўсмаларга киради. Рак билан оғриш турли мамлакат ва минтақаларда турлича, мас, тери раки шим. га нисбатан жан. да кўпроқ учрайди.

Ўсмаларнинг пайдо бўлиши ва ривожланишида организмнинг туғма ёки ҳаётда орттирилган умумий реакцияси катта аҳамиятга эга. Ирсий омиллар асосан, Ўсмаларга мойилликни, яъни организмнинг ўсма пайдо қиладиган таъсиротларга нисбатан кўрсатадиган у ёки бу реакциясини белгилаб беради. Ўсмалар таъсирини бартараф этишда эса организмнинг ҳимоя, иммунобиологик кучлари, шунингдек, унинг овқатланиш ва бошқалар ҳаёт тарзига боғлиқ умумий ҳолати катта аҳамият касб этади.

Умуман Ўсмалар организмга турли физик, кимёвий ва биол. омиллар таъсир кўрсатиши натижасида вужудга келиши мумкин. Шунинг учун ҳам ҳозир Ўсмаларнинг келиб чиқиши кўп омилли (полиэтиологик) жараён деб қаралади.

Ўсмалар, одатда 40 ёшдан кейин пайдо бўлади. Аммо ёшлар ва ҳатто, болаларда ҳам учратиш мумкин.

Ўсмаларнинг олдини олиш уларнинг келиб чиқишига (гигиеник профилактика) ва ривожланишига қарши (ракнинг клиник профилактикаси) тадбирлардан иборат. Гигиеник профилактика организмга канцероген таъсир кўрсатадиган омилларни йўқотиш ёки уларнинг миқдорини камайтиришдан; клиник профилактика эса ўсма олди касалликларини ўз вақтида аниқлаб, даволашдан иборат. Аҳоли ўртасида мунтазам (системали) оммавий профилактик текширувлар ўтказиш ва айрим аҳоли гуруҳларини диспансеризация қилиш катта аҳамиятга эга. Касалликнинг бошланғич белгилари пайдо бўлганда дарҳол врачга мурожаат қилиш касалликни барвақт аниқлашда ниҳоятда муҳим.

Ўсмалар диагностикаси беморни клиник инструментал текшириш (сўраш, кузатиш, махсус текшириш усулларини қўллаш ва ҳар хил таҳлиллар ўтказиш)га асосланган.

Ички аъзолар (меъда, ўпка, тухумдон, йўғон ичак, меъда ости бези ва бошқалар)даги Ўсмаларни барвакт аниқлаш (диагноз қўйиш) анча мушкул бўлиб, бунда рентгенологик, радиоизотоп, эндоскопик, морфологик, иммунологик, компьютер томография, биопсия олиш ва бошқалар махсус текшириш усулларидан фойдаланилади.

Тиббиёт амалиётида радиоизотоплар ёрдамида текшириш усуллари кенг қўлланилмоқда. Айрим радиоактив моддалар, мас, фосфор, йод, стронций, олтин ва бошқаларни ўсма ҳужайралари соғлом ҳужайраларга нисбатан анча кўп ютади, бу эса радиоизотопларнинг тарқалишига қараб Ўсмалар ва метастазларни барвақт аниқлаш имконини беради.

Ўсмалар тузилишининг морфологик хусусиятларини аниқлаш даволашнинг аниқ усулини танлашда муҳим аҳамиятга эга.

Хавфли Ўсмалар комплекс усулда даволанади. Ўсмалар пайдо бўлган аъзога, унинг ривожланиш босқичи, тузилишига, беморнинг ёши ва бошқаларга қараб гамма ва рентген нурлари, доридармонлар билан даво қилинади; лекин хирургик усул кенг қўлланилади.

Кўпинча хирургик усул нур ва доридармонлар қўллаб даволаш билан бирга олиб борилади (қ. Нур билан даволаш, Кимётерапия). Хавфли Ўсмаларни нур билан даволаш онкологиянинг ривожланаётган йўналишларидан биридир.

Сўнгги йилларда организмнинг ҳимоя кучларини оширишга қаратилган иммунотерапия усулида даволаш жадал олиб борилмоқда (қ.. Онкология).


Кирилл алифбосида мақола: ЎСМАЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ў ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Jah Khalib, Artik & Asti - МамаМия
ҲАЁТНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ
Туш таъбири ўзбек тилида
ИБН СИНО


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты