ИБН СИНО

ИБН СИНО, Абу Али алҳусайн ибн Абдуллоҳ ибн алҳасан ибн Али (980.8, Афшона қишлоғи — 1037.18.6, Ҳамадон ш., Эрон) — жаҳон фани тараққиётига улкан ҳисса қўшган ўртаосиёлик буюк қомусий олим. Ғарбда Авиценна номи б-н машҳур.

Ибн Синонинг отаси Абдуллоҳ Балх ш. дан бўлиб, Сомонийлар амири Нуҳ ибн Мансур (967—997) даврида Бухоро томонига кўчиб, Ҳурмайсан қишлоғига молия амалдори этиб тайинланади. У Афшона қишлоғида Ситора исмли қизга уйланиб икки ўғил фарзанд кўради. Ўғилларининг каттаси Ҳусайн (И. С), кенжаси Маҳмуд эди. Ҳусайн 5 ёшга киргач, Ибн Синолар оиласи пойтахт — Бу-хорога кўчиб келади ва уни ўқишга берадилар. 10 ёшга етаретмас И. С. Қуръ-он ва адаб дарсларини тўла ўзлаштиради. Айни вақтда у ҳисоб ва алжабр билан ҳам шуғулланади, араб тили ва адабиётини мукаммал эгаллайди. Ибн Синонинг илм соҳасидаги дастлабки устози Абу Абдуллох. Нотилий эди. У эл орасида ҳаким ва файласуф сифатида машҳур бўлгани учун отаси Ибн Синони унга шогирдликка берди. Нотилийнинг қўлида олим мантиқ, ҳандаса ва фалакиётни ўрганди ва баъзи фалсафий масалаларда устозидан ҳам ўзиб кетди. Ибн Синонинг аклзаковатини кўрган устози отасига уни илмдан бошқа нарса билан шуғуллантирмасликни тайинлайди. Шундан сўнг ота ўғилга илм ўрганиш ва билимларини чуқурлаштириш учун барча шароитларни яратиб берди. Абу Али тинмай му-толаа қилиб, турли илм соҳаларини ўзлаштиришга киришди. У мусиқа, оптика, кимё, фиқҳ каби фанларни ўқиди, хусусан, табобатни севиб ўрган-ди ва бу илмда тез камол топа бошлади.

Ибн Синонинг тиб илмида юксак маҳоратга эришишида бухоролик бошқа бир табиб Абу Мансур алҳасан ибн Нуҳ алҚумрийнинг хизмати катта бўлди. Ибн Сино ундан табобат дарении олиб, бу илмнинг кўп сирларини ўрганган. Қумрий бу даврда анча кексайиб қолган бўлиб, 999 й. да вафот этди.

Ибн Сино 17 ёшдаёк, Бухоро халқи орасида моҳир табиб сифатида танилди. Ўша кезларда ҳукмдор Нуҳ ибн Мансур бе-тоб бўлиб, сарой табиблари уни даволашдан ожиз эдилар. Довруғи бутун шаҳарга ёйилган ёш табибни амирни даволаш учун саройга таклиф қиладилар. Унинг муолажасидан бемор тезда соғайиб, оёққа туради. Эвазига Ибн Сино сарой кутубхонасидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Сомонийларнинг кутубхонаси ўша даврда бутун Ўрта ва Яқин Шарқдаги энг катта ва бой кутубхоналардан саналарди. Ибн Сино бир неча йил давомида шу кутубхонада кечаю кундуз мутолаа билан машғул бўлиб, ўз даврининг энг ўқимишли, билим доираси кенг кишиларидан бирига айланди ва шу пайтдан бошлаб ўрта аср фалсафасини муста-қил ўрганишга киришди. У юнон му-аллифларининг, хусусан, Аристотелнинг «Метафизика» асарини берилиб мутолаа қилди. Лекин бу китобда баён қилинганларнинг аксарияти Ибн Синога тушунарсиз эди. Тасодифан ёш олимнинг қўлига Абу Наср Форобийнинг «Метафизика»нинг мақсадлари ҳақида»ги китоби тушиб қолади ва уни ўқиб чиқибгина Ибн Сино метафизикани ўзлаштиришга муваффақ бўлади. Шундай қилиб, Ибн Сино зарурий билимларнинг барчасини Бухорода олди. Олимнинг илмий ижоди 18 ёшидан бошланди. У Нуҳ ибн Мансурга атаб нафсоний қувватлар ҳақида рисола, «Уржуза» тиббий шеърий асари, ўз қўшниси ва дўсти Абу-лҳусайн ал-Арузийнинг илтимосига биноан, кўп фанларни ўз ичига олган «Алҳикмат ал-Арузий» («Арузий ҳикмати») асарини таълиф этди. Ундан ташқари, бошқа бир дўсти фақиҳ Абу Бакр албар қий (ёки Барақий) нинг илтимосига кура, 20 жилдли «Алҳосил вал-маҳсул» («Якун ва натижа») қомусий асари ҳамда 2 жилдли «Китоб ал-бир вал-исм» («Саҳоват ва жиноят китоби»)ни ёзди.

Қорахонийлар 999 й. Бухорони забт этиб, сомонийлар давлатини ағдарганидан кейин Ибн Сино ҳаётида ташвишли, нотинч ва оғир дамлар бошланди. 1002 й. унинг отаси вафот қилди. Икки сулола вакилларининг тахт учун кураши 1005 й. гача давом этиб, охири кррахонийларнинг буткул ғалабаси билан тугади. Бундам вазиятда Бухорода ортиқ қолиб бўлмас эди. Шу боис Ибн Сино ўз юртини тарк этиб Хоразмга бош олиб кетди. 11-а. бошларида Хоразм қорахонийлар ҳужумидан бирмунча тинч бўлиб, иқтисодий ва маданий жиҳатдан анча ривожланган ўлка эди. Хоразм-шоҳлар Али ибн Маъмун (997—1009) ва Маъмун ибн Маъмун (1009—1017) илмфанга эътиборли ҳукмдорлар бўлиб, олимларга илмий ижод учун қулай шароит яратиб берган эдилар. Шу боис бу даврда Хоразмнинг пойтахти Гурганж (Урганч) да замонасининг кўпгина таниқли олимлари тўпланди. Йирик математик ва астроном Абу Наср ибн Ирок, (1034 й. в. э.), атоқли табиб ва файласуфлар Абу Сақл Ма-сиҳий (1010 и. в. э.), Абу-л-Хайр Хаммор (942—1030) ва буюк олим Абу Райҳон Беруний шулар жумласидан. Ана шу илмий даврага 1005 й. И. С. ҳам келиб қўшилди. Хоразмда Ибн сино С, асосан, мат. ва астрономия билан шуғулланди. Бу соқалардаги билимларининг чуқурлашиб, илмий дунёкарашининг шаклланишида Ибн Ироқ ва Беруний билан бўлган илмий мулоқотлар катта аҳами-ят касб этди. Ибн Синонинг Аристотель таълимоти хусусида Беруний билан ва ўзининг шогирди Бахманёр билан ёзишмалари тарихда машҳурдир. И. С. Абу Сахл Масиҳийнинг тиббий тажрибаси ва билимларидан ҳам катта сабоқ олди. Хоразмшоҳ вазири Абулҳусайн ас-Саҳлий илмларни севувчи киши бўлганидан, Ибн Сино у билан дўстлашади ва унга атаб алкимёга оид «Рисола аликсир» («Иксир ҳақида рисола») номли асар ёзди. Бироқ Хоразмдаги осойишта ҳаёт узоққа чўзилмайди. Шарқда қудрати ортиб бораётган Ғазна қукмдори султон Маҳмуд Ғазнавий бу ўлкага кўз ти-кади. У, аввал, Маъмунга саройдаги бир гуруҳ олимларини Ғазнага жўнатиб юборишни сўраб хат ёзади. Бу хатга жавобан Беруний ва Абу-л-Хаммор Ғазнага кетадилар. Ибн сино С эса бу таклифни рад этиб, Масиҳий б-н биргаликда 1010—1011 й. ларда яширинча Хо-размни тарк этади. Шу вақтдан олимнинг саргардонлик йиллари бошланиб, умрининг охиригача ватандан узокда ҳаёт кечиришга мажбур бўлади. Масиҳий билан Ибн сино С Журжонга — Масиҳийнинг ватанига йўл олдилар. Лекин йўлдаги қийинчиликлар ва сувсизлик туфайли Масиҳий бетоб бўлиб, вафот этади. Натижада, Ибн сино С азоб-уқубатлар чекиб, аввал, Нисо, сўнг Обивард, Тус, Шиққон ва Ҳуросоннинг бошқа шаҳарларида қисқа муддат турганидан кейин, ниҳоят, Каспий денгизининг жан. шарқида жойлашган Журзкон амирлигига етиб келади. И. С. Журжонда 1012—1014 й. ларда яшайди, лекин шу қисқа вақт ичида унинг ҳаётидаги муҳим воқеалардан бири — Абу Убайд Жузжоний билан учрашув ва бир умрга дўстлашув содир бўлади. У И. С. га нафақат шогирд, балки содиқ дўст ҳам эди. У И. С. билан олимнинг сўнгги дамигача, 25 й. давомида бирга бўлади. Ибн Сино таржимаи ҳолининг ёзилиб қолиши, кўпгина асарларининг таълифи ва тартибга тушиши ҳамда уларнинг кейинги авлодларга келишида Жузжонийнинг хизмати катта.

Журжондалик вақтида Ибн Сино ҳам илмий ижод билан шуғулланди, ҳам табиб сифатида фаолият кўрсатди. Бу ерда у шогирдининг илтимосига кўра, мантиқ, фалсафа ва б. фанларга оид бир нечта рисола ёзди ва энг муҳими «Тиб қонунлари»нинг дастлабки қисмларини яратди. 1014 й. олим Журжонни тарк этиб, Райга кучди. И. С. Райга келган вақтида бу ерда бувайҳийлардан бўлмиш Маждуддавла Абу Толиб Рустам (997— 1029) ва унинг онаси Саййида Хотун ҳукмронлик қилар эдилар. Бу ерда Ибн Сино савдойи дардига чалиниб қолган Маждуддавлани да-волади ва шу сабабли салтанат тепасида турган Саййиданинг ҳурмат-эҳтиромига сазовор бўлди. Лекин олим Райда ҳам узоқ туролмади, чунки Султон Маҳмуд Ғазнавийнинг Райга ҳам ҳужум қилиш хавфи бор эди. Шу боис И. С. Райни тарк этиб, нисбатан кучлирок, бўлган Ҳамадонга, Маждуд-давланинг акаси Шамсуддавла (997 — 1021) қузурига кетади. Ҳукмдорни санчиқ касалидан даволаганидан кейин олимни саройга таклиф қиладилар. У аввал сарой табиби булиб ишлайди, сунг вазирлик мансабига кутарилади. Давлат ишлари билан банд були-шига қарамай илмий ишларини ҳам давом эттиради ва қатор асарлар яра-тади. «Тиб қонунлари»нинг 1-китобини тугатиб, ўзининг машҳур фалсафий қомуси — «Китоб аш-шифо» ни ҳам шу ерда ёзишга киришади. «Тиб қонунлари» нинг қолган қисмини ҳам Ҳамадонда ёзиб битиради.

Ибн сино С Ҳамадонда 1023 й. гача истиқомат қилади ва айрим сиёсий сабабларга кура, шу йили Исфаҳонга жўнаб кетади. Умрининг қолган 14 йилини шу ерда ўтказди. Бу ерда хам у тинимсиз илмий иш билан машғул бўлиб, бир қанча асарлар яратди. Улар орасида тиб, фалсафа, аниқ фанлар, тилшунослик каби фанларга оид китоблар бор. «Китоб аш-шифо» нинг қисмлари, форс тилидаги «Донишнома» ва 20 жилдли «Инсоф-адолат китоби» шулар жумласидан.

Жузжонийнинг ёзишича, Ибн Сино гарчи, жисмоний жуда бақувват бўлсада, бирок, шаҳарма-шаҳар дарбадарликда юриш, кеча-кундуз тиним билмай ишлаш ва бир неча бор таъқиб қилиниб, ҳатто ҳибсда ётишлар олимнинг саломатлигига жиддий таъсир этди. У қуланж (колит) касаллигига чалинди. Алоуддавланинг Ҳамадонга юриши вақтида Ибн Сино қаттиқбетоблигига қарамай, у билан бирга сафарга чиқади. Йулда дарди қўзғаб олимнинг тамомила мадори курийди ва оқибатда у шу дарддан 57 ёшида вафот этади. Олим Ҳамадонда дафн этилади. Унинг қабри устига1952й. мақбара ишланган (меъ-мори X. Сайхун). Макбара Ибн Синога ба-ғишланган музей хоналарини ҳам ўз ичига олади.

Замондошлари Ибн Синони «Шайх арраис» («донишмандлар сардори, алломалар бошлиғи»); «Шараф ал-мулк» («ўлка, мамлакатнинг обрўси, шарафи»), «ҳужжат алҳаққ» («ростликка далил»); «Ҳаким ал-вазир» («донишманд, тадбиркор вазир») деб атаганлар. Жаҳон фани тарихида Ибн Сино крмусий олим сифатида тан олинган, чунки у ўз давридаги мавжуд фанларнинг қарийб барчаси билан шуғулланган ва уларга оид асарлар ёзган. Олим асарларини ўша даврда Яқин ва Ўрта Шарқнинг илмий тили бўлган араб тилида, баъзилари (шеърий ва айрим фалсафий асарлари)ни форс тилида ёзган. Турли манбаларда унинг 450 дан ортиқ асар ёзганлиги қайд этилган, лекин бизгача уларнинг 242 (160) таси етиб келган. Шулардан 80 таси фалсафага, 43 таси табобатга оид бўлиб, қолганлари ман-тиқ, психология, табииёт, астрономия, мат., мусиқа, кимё, ахлоқ, адабиёт ва тилшуносликка бағишланган. Лекин бу асарларнинг ҳаммаси ҳам олимлар томонидан бир хилда ўрганилган эмас. Ибн Синонинг кўпроқ фалсафа ва тибга оид китоблари жаҳоннинг кўпгина тилларига таржима этилиб, асрлар давомида қайтақайта нашр қилиб келинмоқда, лекин шу билан бир вақтда, бошқа кўп асарлари ҳали қўлёзма ҳолида ўз тадқиқотчиларини кутяпти.

Ибн Синонинг илмий меросини шартли равишда 4 қисмга, яъни фалсафий, табиий, адабий ва тиббий соҳаларга бўлиш мумкин, олим шуларнинг ҳар бирида чуқур из қолдирган. Лекин Ибн сино С асарларининг миқдорий нисбатига на-зар солсак, олимнинг қизиқиш ва эътибори кўпроқ фалсафа ва тибга қаратилганини кўрамиз. Гарчи, уни «Авиценна» сифатида Ғарбда машҳур қилган унинг тиббий мероси, хусусан, «Тиб қонунлари» бўлсада, «Шайхар-раис» номи, энг аввал, унинг буюк файласуфлигига ишорадир.

Олимнинг фалсафага оид энг йирик ва муҳим асари «Китоб аш-шифо» дир. У 4 қисмдан иборат:

1) мантиқ — 9 бўлакка бўлинган: алмадҳал — ман-тиққа кириш; ал-мақулот — категориялар; ал-иборат — интерпретация; ал-қиёс — силлогизм; ал-бурҳон — ис-бот, далил; ал-жадал — тортишув, диалектика; ас-сафсата — софистика; алхитоба — риторика; аш-шеър — поэтика (шеър санъати);

2) табииёт (бу ерда минераллар, ўсимликлар, ҳайвонот олами ва инсонлар ҳақида алоҳи-даалоҳида бўлимларда гапирилади;

3) риёзиёт — 4 фанга бўлинган; ҳисоб (арифметика), ҳандаса (геометрия), астрономия ва мусиқа;

4) метафизика ёки илоҳиёт. Бу асарнинг айрим қисмлари лотин, сурёний, иброний, немис, инглиз, француз, рус, форс ва ўзбек тилларида нашр этилган.

Ибн Синонинг яна бир фалсафий асари «Китоб аннажот» «Китоб аш-шифо» нинг қисқартирилган шакли бўлиб, у ҳам қисман жақоннинг бир неча тилларига таржима қилинган. Олимнинг фалсафий қарашлари яна «Ал-ишорат ваттанбиҳот» («Ишоралар ва танбиҳлар»), «Ҳикмат алмашриқийн» («Шарқчилар фалсафаси»), «Китоб ал-ишорат филмантиқ ва лҳикмат» («Мантиқ ва фалсафанинг ишоралари»), форс тилида ёзилган «Донишнома» («Билим китоби») ва б. турли ҳажмдаги фалсафий рисолаларда ҳамда «Тайр қиссаси», «Саломон ва Ибсол», «Ҳайй ибн Яқзон», «Юсуф қақида қисса» каби фалсафий мазмунли бадиий қиссаларда ўз аксини топган. Ибн Синонинг дунёқараши Аристотель таълимоти ва Форобий асарлари таъсирида шаклланди. Унинг фикрича, фалсафанинг вазифаси мавжудотни, яъни барча мавжуд нарсаларни, уларнинг келиб чиқиши, тартиби, ўзаро муносабати, бир-бирига ўтишини зару-рият, имконият, воқелик, сабабият омиллари асосида ҳар томонлама ўрганишдан иборат. Оламда мавжуд барча нарсалар иккига бўлинади: зарурий вужуд (вужуди вожиб) ва имконий вужуд (вужуди мумкин). Зарурий вужуд энг иродали, қудратли, доно Тан-гридир. Қолган нарсалар имконият тарзида мавжуд бўлиб, Тангридан келиб чиқади. Зарурий вужуд билан имконий вужуд муносабати сабаб ва оқибат муносабатидир. Бу жараёнда оламдаги ҳамма нарсалар эманация тарзида, яъни қуёшдан чиқаётган нур шаклида аста-секин амалга ошади. Шу тартибда имконият шаклида мавжуд бўлган ақл, жон, жисм, улар билан боғлиқ осмон сфералари келиб чикади. Булар ҳаммаси субстанция (жавҳар) бўлиб, яна борлиқда акциденция — нарсаларнинг белгилари, ранги, ҳажми, хиллари мавжуд. Жисм шакл ва моддадан ташкил топади. Худо абадий, унинг оқибати бўлмиш материя ҳам абадийдир. Унинг ўзи бошқа тайин жисмларнинг асосидир. Нарсаларнинг моддий асоси ҳеч қачон йўқолмайди. Материянинг энг содда бўлинмас шакли 4 ун-сур: ҳаво, олов, сув, тупроқдан иборат. Уларнинг турлича ўзаро бирикуви натижасида мураккаб моддий нарсалар ташкил топади. Мураккаб нарсалар шаклан ўзгариши мумкин, лекин уларнинг моддий асоси бўлган 4 унсур йўқолмайди, абадий сакланади. Ибн Сино фикрича, аввал тоғ-тошлар, сўнг ўсимлик, ҳайвонот ва тараққиётнинг якуни сифатида бошқа жонзотлардан ақли, тафаккур қилиш қобилияти ва тили б-н фарқ қилувчи инсон вужудга келган. Ҳодисаларни чуқур билиш, фан билан шуғулланиш инсонгагина хосдир. Инсон билимлари нарсаларни билиш ёрдамида вужудга келади. Билиш ҳиссий билиш ва тушунчалар ёрдамида фикрлашдан ташкил топади. Сезгида нарсаҳодисаларнинг айрим, ташқи белгилари, тайин томонлари билинса, акл уларнинг моҳиятини, ички томонларини абстракциялаштириш ва умумлаштириш ёрдамида била олади. Инсон акли турли фанларни ўрганиш ёрдамида бойийди, ривож топади. Ибн Сино тушунчасида билимларни чуқур ўрганиш орқали худони билиш мумкин деган фикр ётади. У мавжуд билимларни эгаллаган инсонгина ҳақиқий му-сулмон бўла олади, деб тушунади. Ибн Сино мантиқни илмий билишнинг, мавжудотни ўрганишнинг илмий усули деб билади. «Мантиқ, — деб ёзади Ибн Сино — инсонга шундай бир крида беради-ки, бу крида ёрдамида инсон хуло-са чиқаришда хатолардан сакланади». У мантиқий усуллар, таърифлаш, ҳукм, хулоса чиқариш, исботлаш масалаларини чуқур ўрганди, мантиқ фанини Форобийдан сўнг билишнинг тўғри методи сифатида ривожлантирди.

Ибн Сино ўз давридаги табиий фанларнинг ривожига ҳам улкан ҳисса қўшган олимдир. Унинг табиий-илмий қарашлари «Китоб аш-шифо» нинг табиий фанларга оид қисмида баён қилинган. Олимнинг баъзи геологик жараёнларга оид мулоҳазалари ҳоз. илмий назарияларга жуда яқиндир. Унингча, вул-қонлар аслида тоғ пайдо бўлиши ва зилзилалар билан боғлиқ. Тоғ пайдо бўли-шининг ўзи эса 2 йўл билан бўлади:

1) кучли ер қимирлаши вақтида ер қоби-ғининг кўтарилиши; 2) сув орқали ва ҳавонинг аста-секин таъсири натижасида чуқур жарликлар пайдо бўлиб, натижада уларнинг ёнида баландлик ҳосил бўлиб қолиши. Зилзиланинг пайдо бўлишига ҳам бир неча сабаблар бор. Уларнинг бири газсимон ё оловсимон буғ бўлади. Мана шу буғ ҳаракатга келиб, ерни қимирлатади. Сувларнинг ер остига сизиб кириши, текис ер четининг ўпирилиши, баъзида тоғ чўққиларининг куч билан қулаши хам зилзи-лага сабаб бўлади. Олим фикрича, ер юзасининг маълум қисми бир маҳаллар денгиз туби бўлган, замон ўтиши билан геологик жараён оқибатида сув хавзалари ўрни ўзгарган. Бир вақтлар денгиз бўлиб, ҳозир қурукликка айланган ерларда денгиз ҳайвонларининг тош-қотган қолдиқлари сақланиб қолган. У бундай ерларга Куфа, Миср ва Хоразм ерларини киритади.

Ибн Сино минералогия (маъданшунослик) соҳасида ҳам салмокли ишлар қилган. У минералларнинг оригинал таснифини таклиф этди. Унга кўра, барча маъданлар 4 гуруҳга: тошлар, эрийдиган жисмлар (металлар), олтин-гугуртли ёнувчи бирикмалар ва тузларга бўлинади. Бу тасниф то 19-а. гача деярли ўзгаришсиз сакланиб келди. Ибн сино С нинг геол. ва минералогияга оид фик-рлари унинг «ал-Афъол ва-линфиолот» («Таъсир ва таъсирланиш») асарида ҳам учрайди.

Ибн Сино бошқа табиий фанлар қатори кимё билан ҳам шуғулланган ва унга оид асарлар ҳам ёзган. Бу асарларини у турли даврда ёзган бўлгани учун уларда Ибн Синонинг кимёга бўлган муносабатининг эволюцион ўзгариб бориши яққол акс этган. Унинг кимё соҳасида айтган фикрлари ўша даврдаги алкимё учун ниҳоятда илғор эди. Ибн Сино 21 ёшида, яъни илмий фаолиятининг бўсағасида металлар трансмутациясига, яъни оддий металларни олтин ва кумушга кимёвий йўл билан айлантириш мумкинлигига ишонган ва мутақаддим кимёгарларнинг китоблари таъсири остида «Ри-сола ас-санъа илалбарақий» («Бара-қийга атаб санъат (алкимё) га доир рисола») номли кичик асар ёзган. Пекин 30 ёшларга бориб, илмий тажри-баси ортган ёш олим бу соҳадаги ури-нишларнинг зое кетишига амалда ишонч ҳосил қилади ва «Рисола аликсир» («Иксир ҳақида рисола») асарида кимёвий йўл билан соф олтин ва кумуш олиш мумкинлигига шубҳа билдиради. 40 ёшларда ёзишга киришган «Китоб аш-шифо» да эса кимёгарларнинг трансмутация соҳасидаги барча ҳаракатлари беҳуда эканлигини назарий жиҳатдан исботлашга уринди. Унинг фикрича, ўша вақтда маълум бўлган ҳар бир металл ўзича алоҳида бир модда бўлиб, кимёгарлар ўйлагандек бир ягона металлнинг тури эмас. У олтиннинг алоҳида бир элементлигини билмасада, уни нарсалардан ясаб бўлмаслигини ҳам англаган эди. Олимнинг бу назарий мулоҳазалари ўрта аср кимёсининг илмий кимёга ўсиб ўтишида муҳим роль ўйнади.

Ибн Сино ботаника масалалариб-нҳам жуда кўп шуғулланди, чунки табобатда ишлатиладиган доривор моддаларнинг аксарияти ўсимликлардан олинади. У «Китоб аш-шифо» нинг «анна-бот» («Ўсимликлар») қисмида ўсимликларнинг турлари, пайдо бўлиши, озиқланиши, ўсимлик аъзолари ва уларнинг вазифалари, кўпайиши ҳамда ўсиш шароитлари ҳақида ёзади, илмий терминология яратиш соҳасида ҳам иш олиб боради.

Ибн Сино ёшлигидан астрономияга қизиққан ва бу қизиқиш умрининг охиригача сакланган. У 8 та мустақил рисола ҳамда «Китоб аш-шифо» ва «Донишнома» нинг риёзиёт қисмларида астрономияга алоҳида бобларни ба-ғишлаган. Птолемейнинг «Алмагест» ини қайта ишлаб, шунинг асосида амалий астрономия бўйича қўлланма яратган. Ибн Сино Журжон ш. нинг географик узунлигини ўз даври учун бу-тунлай янги бўлган усул — Ойнинг энг баланд нуктасини кузатиш op-кали аниқлаб берган. Беруний «Геодезия» асарида бу усулнинг тўғрилиги ҳақида гапириб, уни фақат Ибн Сино номи билан боғлайди. Бу усул Европада 500 й. дан кейин (1514 й.) астроном Вернер томонидан янгидан кашф қилинди.

Математика соҳасида И. С. Евклиднннт «Негизлар» китобини қайта ишлаб, унга шарҳ ва тўлдиришлар киритди, геометрик ўлчамларга арифметик терминология қўллади, «сон» тушунчаси доирасини «натурал сон» дан анча кенгайтирди.

Шеърият соҳасидаҳам Ибн Сино сезиларли из қолдирди. У ўзининг айрим тиббий асарлари («Уржуза») ни ражаз вазнли шеърда ёзган. Бундан ташқари, унинг бир нечта фалсафий қиссалари ҳам борки, улар кейинчалик форс-то-жик адабиётига чукур таъсир кўрсатди. Олимнинг форс тилида ёзган бир неча газал ва қитъалари, 40 дан ортиқ ру-боийлари мавжуд. Унинг шеърий мероси қисман рус ва ўзбек тилларида нашр этилган.

Ибн Сино мусиқа бобида Форобийттт илмий йўналишини давом эттирган йирик назариётчидир. Мусиқа ҳақидаги «Жавомеъ илм ул-мусиқий» («Мусиқа илмига оид туплам») асари «Китоб аш-шифо» нинг бир қисми бўлиб, ҳар бири бир неча бобли 6 бўлимдан иборат. «аннажот», «Донишнома»ларда мусиқа ҳақида кичик бўлимлар мавжуд, «Тиб қонунлари», «Рисолаи ишқ» ва б. да му-сиқанинг айрим масалалари ҳақида фикр юритган. Ўз даври мусикасининг барча муаммоларини баён этган: нагма. бўъд (интервал), лад тизимлари, ийқо, куй яратиш, мусиқа асбоблари ва ҳ. к. Европада кейинчалик «соф тизма (то-вушқатор)» аталган мусиқавий тузилмани биринчи бўлиб асослаган. Ибн Сино му-сиқий гўзаллик ҳақида мукаммал таълимотни илгари суриб, мусиқани ҳамоҳангликнинг энг камолга етган тури деб билади. Ритм масалаларига Шарқнинг бошқа мусиқа назариётчилари сингари аруз бадиий тизим билан боғлиқ ҳолда қарайди. Табиб сифатида у мусикани муҳим тиббий воситалар жумласига ки-ритган. Инсон нутқий оҳанглари ривожланиши натижасида мусиқа пайдо бўлганлиги ҳақидаги назарияси ҳоз. замонавий мусиқа назарияларига мос келади. Ўзининг баркамол шахсни тар-биялаш ғоясида мусиқани асосий воситалар сирасига киритган.

Ибн Синонинг табобат да қилган ишлари унинг номини бир неча аерларга шу фан соҳаси билан чамбарчас боғлади. Олимнинг табобат тараққиётидаги буюк хизмати шундаки, у ўзигача ўтган турли халқ намояндалари томонидан аерлар давомида тиб илми соҳасида тўпланган маълумотларни саралаб, муайян бир тартибга солди ва уларни ўз тажрибалари билан бойитган ҳолда маълум назария ва қонунқоида асосида умумлаштирди. Бунга унинг «Тиб қонунлари» ва бу асарнинг жаҳон тиб илми тарихида тутган мавқеи ва крзонган шуҳрати ёрқин далилдир.

Ибн Синонинг табобат соҳасида қилган ишлари ўша давр табобатини бир неча аерларга илгарилатди ва айрим соҳаларда ҳатто ҳоз. замон тиббиётига якинлаштирди хам. Олим яшаган даврда бу соҳада антик олимларнинг, хусусан Гиппократ, Гален, Диоскорид ва б. нинг таълимоти устувор эди. Ибн Сино ҳам ўз тиббий фаолиятида уларнинг назарий қарашлари ва амалий кўрсатмаларига таянди, лекин уларни Ҳиндистон, Хитой, Ўрта Осиё, Шарқ олимларининг ҳамда уз тажрибалари ва билимлари асосида ривожлантирди ва бо-йитди. Ибн Синонинг даҳо табиб сифатида шухрат қозонишининг асосий омилларидан бири — унинг тиб назариясини, хусусан, анатомия — инсон гавдаси тузилишини мукаммал билишлигидир. Бош суягинингтузилиши, тишларнинг тузилиши тўғрисида у Галенга эргашган ҳолда тўғри фикрлаган. Унинг кўзнинг анатомияси, кўриш жараёнининг қандай содир бўлиши ва унда кўз қорачиғининг роли, кўз мускулларининг жойлашиши хусусида ёзганлари замонавий офтальмологияга яқиндир. Асаблар, қон томирлар, мушакларнинг тузилиши ва функциялари тўғрисида ёзганлари анатомиянинг амалиёт билан боғлиқлигини кўрсатади. Бу эса амалий анатомиянинг асосчиси деб тан олинган рус олими Н. И. Пироговнк Ибн Синонинг издоши дейишга асос беради.

Ибн Сино ўткир диагност эди. Унинг баъзи ташҳис усуллари ҳозир ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Перкуссия (аъзога уриш орқали диагноз қўйиш)ни, хусусан, асцит ва метеоризмни фарқлашда, истисқони аниқлашда (қоринга секин уриш орқали) қўллаган. Бу усул 600 й. дан кейин веналик табиб Леопольд Ауэнбруггер (1722—1809) томонидан қайта кашф қилиниб, яна 50 й. дан сўнг амалиётга кирган. Олим қон туфлаш ҳолатлари ва нафас олиш турларини чуқур ўрганиб, улардан ташҳисда фойдаланган. Ибн Сино турли касалликларнинг дифференциал диагности-касида ва гавданинг умумий ҳолатини аниқлашда томир уриши, сийдик ва нажасга қараб олинадиган белгиларга катта эътибор беради. Мас, диабет (қанд) касаллигини у сийдикнинг ҳолати, шу жумладан, ундаги ширинлик моддасига қараб ташҳис қилади. Диабет касаллигида сийдикда қанд модцаси бўлишини 1775 й. да инглиз олими Добсон аниқлаган. Табобат тарихида биринчи бўлиб Ибн Сино вабо билан ўлатни фарқлаган, юқумли касалликлар билан оғриган беморларни бошқалардан ажратган ҳолда сақлаш кераклигини таъкидлаган, менингит, ошқозон яраси, сариқ касаллиги, плеврит мо-хов, захм, қизамиқ, сувчечак, куйдирги каби касалликларнинг белгилари ва кечиш жараёнини тўғри тасвирлаб берган. Қутуриш касаллигининг кўринишлари, унинг юқумли характери, беморнинг бу касалликдаги ҳолатларини жуда тўғри аниқлаган. 1804 й. да евро-палик олим Цинке қутурган ҳайвонларнинг сўлаги юқумлилигини тасдиқ-лаган. Психик ва асаб касалликларини тавсифлаш ва даволашга ҳам олим кўп янгиликларни киритган. Бу касалликларни даволашда у атроф муҳитнинг, иқлимнинг, парҳез ва жисмоний маш-қларнинг таъсирига ҳамда бемор кай-фиятини яхшилашга қаратилган тад-бирларга катта аҳамият беради.

Беморларни даволашда олим 3 нарсага — тартиб (парҳез), дорилар билан даволаш ва турли тиббий тадбирларни қўллаш (қон олиш, банка қўйиш, зу-лук солиш, ҳуқна ва ҳ. к.)га аҳамият бериш кераклигини айтади. Касалликни даволашда овқатланиш, яъни пар-ҳезни муҳим омиллардан деб ҳисоблай-ди ва ҳар бир касаллик учун ўз овқатланиш тартибини беради. Чунончи, жигар касалликларида кўпроқ майиз, ан-жир, анор суви истеъмол қилишни буюради. Бу эса бундай касалликларни ҳоз. глюкоза ва инсулин билан даволаш усулларининг қад. кўринишидир. Ибн Синонинг жарроқлик соҳасини ривожлантиришдаги хизматлари ҳам улкандир. У ўз тиббий асарларида замонавий жарроҳликда қўлланиб келаётган айрим усулларни баён қилади. Йирингли шишларни куйдириш ёки пичоқ билан ёриш, бавосир шишларини тикиш, тампон, ўткир модда ёки тикиш билан қон тўхтатиш, томоқни кесиб, най қўйиш (трахеотомия) шулар жумласи-дандир. Елка суягининг чиқишини оддий босиш билан даволаш усули ҳозиргача «Авиценна усули» деб аталади. Умуртқанинг қийшайишини Ибн Сино ўзи ихтиро қилган ёғоч мослама ёрдамида тузатган. Бу усулни 15-а. да француз табиби Кало қайта кашф этган. Суякларни гипслаш усули ҳам Ибн Сино томонидан кенг қўлланган, лекин у ҳам кейинчалик унутилиб, европалик табиблар томонидан 1852 й. да амалиётга янги ихтиро сифатида қайтарилган. Ҳоз. кўз жаррохлигида қўлланаётган усулларнинг қарийб барчаси Ибн Синога маълум бўлган. Ёмон сифатли саратон (рак) шишлари, қовуқ тошларини олиш, истискр, бавосирнинг операци-ялари, бош суягининг операцияси ва б. И. С. қўллаган муолажа усулларидандир. Жарроҳликда анестезия (оғриқни сездирмаслик) масаласига ҳам Ибн Сино катта эътибор берган. Бунинг учун у афюн, мингдевона, наша ва ш. к. наркотик таъсирга эга бўлган дорилардан фойдаланган. Касалликни даволашда Ибн Сино шахсий гигиена, уйқу ва жисмоний машқларнинг аҳамияти катталигини уқтирган. Унинг бир касалликни бошқа бир касалликни ча-қириш йўли билан даволаш усули диққатга сазовордир. Мас, у тутқаноқни даволашда тўрт кунлик иситма билан оғришни фойдали деб билади. Австриялик психиатр Ю. Вагнер-Яурег (1857—1940) шундай усулни қўллаб, захм касаллигини безгакни юқтириш орқали даволагани учун 1927 й. да Нобель мукофотига сазовор бўлган.

Ибн Сино доришунослик соҳасидачу-қур тадқиқотлар олиб борган. У антик олимларнинг фармацияси асосида му-сулмон Шарқида пайдо бўлган янги фармациянинг шаклланишига якун ясади. Табобатда сано, кофур (камфара), ровоч, тамрҳиндий (ҳинд ҳурмоси) каби дориларнинг ишлатилиши, асал ўрнида кўп дориларнинг қанд (шакар) асосида тайёрланиши ҳам Ибн Синонинг хизматидир. Унинг доривор ўсимликларни йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш усуллари ҳоз. доришуносликдаги усулларга жуда яқиндир. Табиий дорилар билан бир каторда Ибн Сино биринчилардан бўлиб кимёвий усулда тайёрланган дориларни ҳам ишлатган. Касалликнинг турига қараб аввал содда, сўнг мурак-каб таркибли дори билан даволаган. Энг муҳими, у озиқ-овқатларнинг шифо-бахш таъсирига катта аҳамият бериб, даволашни шундай маҳсулотлардан (мева, сабзавот, сут, гўшт ва ҳ. к.) бошлаган. Дори тайинлашда беморнинг мижози (иссиқ, совуқ, ҳўл, қуруқ), ёши, иқлим шароитини ҳисобга олиш зарурлигини таъкидлайди. Ибн Сино фармацияси жуда пухта ўйланган фармакологик тадқиқот усулига асосланганлиги боис ўрта аср Европа фармациясидан анча ўзиб кетди ва замонавий доришуносликка яқинлашди. Олим ишлатган дориларнинг бир қанчаси ҳоз. фармакопеялардан мустаҳкам ўрин олган.

Ибн Синонинг тибга оид ёзган асарларининг 30 дан ортиғи бизгача етиб келган, уларнинг орасида «Қонун» каби тиббий энциклопедия билан бир қаторда тибнинг айрим назарий ва амалий масалаларига бағишланган турли ҳажмдаги «Уржуза фи-ттибб» («Тиббий ур-жуза»), «алАдвият алқалбия» («Юрак дорилари»), «Дафъ алмадорр ал-куллия ан-ал-абдон ал-инсония» («Инсон баданига етишган барча зарарларни йўқотиш»), «Китоб ал-қуланж» («Қуланж ҳақидаги китоб»), «Мақола фи-ннабз» («Томир уриши ҳақида макр-ла»), «Рисола фи-л-боҳ» («Шаҳвоний қувват ҳақида рисола»), «Рисола фи тадбири ал-мусофирин» («Сафардагиларнинг тадбири ҳақида рисола»), «Рисола фи хифз ас-сиҳҳа» («Соғлиқни сақлаш ҳақида рисола»), «Рисола фи-с-сиканжубин» («Сиканжубин ҳақида рисола»), «Рисола фи-лфасд» («Қон олиш ҳақида р. исола»), «Рисола фи-лҳиндабо» («Сачратқи ҳақида рисола») каби рисолалар ҳам бор.

Ибн Сино ўз давридаги илмлар таснифи масаласига ҳам жиддий эътибор билан каради ва бу соқада «Ақсом ал-улум алақлия» («Ақлий илмлар таснифи») номли асар ёзди. Унда олим аклий ил-мларни ҳикмат — фалсафа илмлари деб олиб, уларни назарий ва амалий қис-мларга бўлди. Назарий илмлар ҳақиқатни билишга, амалий илмлар яхши ишларни бажаришга қаратилган. Назарий фалсафа 3 га бўлинади:

1) қуйи дара-жадаги илм, яъни табиатшунослик (тиб, кимё, астрология ва б.);

2) ўрта даражадаги илм — мат. (геометрия, арифметика, астрономия, мусиқа);

3) олий даражадаги илм — метафизика (илоҳиёт). Амалий фалсафа ҳам уч кием (ахлоқ, иқтисод ва сиёсат) га бўлиниб, биринчисида битта шахс, унинг феъл-атвори қандай бўлиши ҳақида; иккинчисида инсонларнинг оилада, хўжалик ишларида бир-бири билан муносабатлари қандай бўлиши ва учинчисида шаҳар ёки ўлка миқёсида кишиларнинг бир-бири билан муносабати қандай бўли-ши, давлатни идора қилиш ҳақида ran боради. Бу туркумлар ҳам майда тармоқларга бўлиниб кетади. Асарда 29 илм тармоғи тилга олинади, Ибн Сино ҳақиқий ахлоқий фазилатларга ва идеал жамо-ага шу мавжуд дунёда эришув мумкин, жамиятда инсонлар ўзаро ёрдам асосида яшашлари керак деб таъкидлайди. Жамият кишиларнинг ўзаро кели-шуви асосида қабул қилинадиган адолатли қонунлар ёрдамида бошкарилиши лозимлигини айтади. Жамият аъзоларининг ҳаммаси бу конунга ито-ат этишлари, қонунни бузиш ва адолатсизлик жазоланиши лозим. Агар ҳоким подшонинг ўзи адолатсизликка йўл қўйса, халқнинг унга қарши қўзғолони тўғри ва жамият томонидан қўллаб-қувватланмоғи керак, деб ҳисоблайди. Ўзининг ахлоқ тўғрисидаги фикрларида инсонларнинг кундалик ишларидаги энг зарур ахлоқий муно-сабатларга, камтарлик, иззатҳурмат, жасурлик, тўғрилик, софдиллик каби хулқий қоидаларга алоҳида эътибор беради.

Ибн сино С ўзининг бой ва серқирра илмий мероси билан кейинги давр Шарқ ва Ғарб маданиятининг ривожига катта таъсир кўрсатди. Шарқнинг Умар Хайём, Абу Убайд Жузжоний, Насриддин Тусий, Фаридуддин Аттор, Ибн Рушд, Низомий Ганжавий, Фахриддин Розий, атТафтазоний, Носир Хисрав, Жалолиддин Румий, Алишер Навоий, Абдураҳмон Жомий, Улуғбек, Бедил, Баҳма-нёр ибн Марзбон каби мутафаккир ва олимлари ўз асарларида Ибн сино С таълимоти ва илмий ғояларини давом эттирдилар. Европада алломанинг асарлари 12-а. дан бошлаб лотин тилига таржима қилиниб, ун-тларда ўқитила бошланди. Европанинг машҳур файласуф ва табиатшунос олимларидан Жордано Бруно, Гундисвальво, Вильгельм Овернский, Александр Гельский, Альберт фон Больштедт, Фома Аквинский, Рожер Бэкон, Данте ва бошқалар Ибн Синонинг илғор фикрларидан ўз ижодларида фойдаландилар ва унинг номини зўр ҳурмат билан тилга олдилар.

Ибн Сино илмий меросини ўрганиш ишлари янги даврга келиб жадал тус олди ва натижада чет эл ҳамда Ўзбекистонда махсус илмий йўналиш — синошунослик вужудга келди. «Тиб қонунлари» нинг лотинча таржимаси тўлиқ ҳодда 40 марта нашр этилди. Унинг айрим қисмлари немис, инглиз ва француз тилларига таржима қилинди, олимнинг фалсафий ва б. соҳаларга оид асарлари ҳам жаҳоннинг бир неча тилларида нашр этилди, унинг ижодига оид қатор йирик тадқиқотлар яратилди. Жаҳоннинг турли кутубхоналарида Ибн сино С асарларининг қўлёзмалари сакланади, шужумладан, Ўзбекистон ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик интида ҳам аллома қаламига мансуб 50 асарнинг 60 та қўлёзмаси мавжуд. Европа олимлари Е. Бишманн, Ю. Рус-ка Карра де Во, X. Корбин, Круз Хернандез, Л. Гарде, А. М. Гуашон, X. Лей, П. Моривидж, Ж. Салиба ҳамда араб, турк ва эрон олимлари М. У. Нажотий, А. Н. Нодир, Ж. Ш. Қанавотий, Саид Нафисий, Яҳё Махдавий, Умар Фаррух, Э. Иҳсонўғлу, Ф. Раҳмон, М. Мусо, Ҳ. Ғараба, М. Шоҳвардий ва б. И. С ижодини ўрганишга маълум ҳисса қўшдилар. Россиялик олимлардан Е. Э. Бертельс, А. Я. Борисов, И. С. Брагинский, С. И. Григорян, Б. А. Петров, Б. А. Розенфельд, В. Н. Терновский, А. В. Сагадеев, М. М. Рожанская, Тожикистон олимларидан С. Айний, М. Динор-шоев, Т. Мардонов, Н. Раҳматуллаев, А. Баҳовуддинов, Ю. Нуралиев бу йўналишнинг ривожланишига хизмат қилдилар. Ўзбекистонда Ибн Сино асарларини таржима ва тадқиқ этишда шарқшунос олимлар С. Мирзаев, А. Муродов, А. Расулов, У. И. Каримов, Ю. Н. Завадовский, А. А. Семёнов, М. А. Салье, П. Г. Бўлгаков, Ш. Шоисломов, Э. Талабов, Ҳ. Ҳикматуллаевлар улкан ишларни амалга оширдилар. Т. Н. Қори-Ниёзий, И. М. Мўминов, М. М. Хайруллаев, М. Н. Болтаев, А. Ахмедов, Г. П. Матвиев-ская, В. К. Жумаев, Н. Мажидов, О. Ф. Файзуллаев, М. Б. Баратовнинг монография ва мақолаларида Ибн Сино ижодининг турли қирралари тадқиқ этилган. Рус антропологи М. М. Герасимов, бир неча тарихий шахслар қатори, Ибн Синонинг ҳам калла суяги асосида ҳайкалпортретини яратган. Андижон тиббиёт ин-ти ходимлари (Ю. О. Отабеков, Ш. Ҳ. Ҳамидуллин, Е. С. Соколова) Ибн Синонинг илмий асосланган тимсолини ҳайкал-бюстда тасвирладилар (1965). Ўзбекистонлик рассом С. Марфин Ибн Сино бадиий портретини ишлаган (1968). Ибн Сино ҳақида «Ўзбекфильм» студияси ижодкорлари (реж. Э. Эшмухамедов; О. Агишев, Э. Эшмуҳамедов сценарийси) «Даҳонинг ёшлиги» тарихий-биографик бадиий фильмини (1984) яратдилар.

Ўсимликларнинг биринчи илмий таснифини яратган машҳур швед ботаниги Карл Линней (1707—78) доимо яшил бўлиб турувчи бир тропик да-рахтни Ибн Сино шарафига Авиценниа деб атади. Ўзбекистон ерида топилган (1956) янги минерал И. С. номи билан Авиценнит деб аталади. Бухоро ш. ва Афшона қишлоғида Ибн Синога ҳайкал ўрнатилди, Бельгиянинг Кортрейк ш. да ҳам Ибн Синога қўйилган (2000) ҳайкал бор. Афшонада Ибн Сино музейи очилди. Ўзбекистон ва Тожикистондаги тиббий олий ва ўрта билим юртларига, наш-риётга (қ. Ибн Сино номидаги нашриёт), санаторий, шифохона, кутубхона, мак-таб, кўча, жамоа хужаликлари, турар жой мавзеларига Ибн Сино номи берилди. Тожикистонда фан соҳасида катта ютукларни тақдирлаш учун Ибн Сино номидаги республика давлат мукофоти таъсис этилган. Ўзбекистонда Ибн Сино халқаро жамғармаси тузилди (1999 й.), «Ибн Сино» ва «Сино» номли халқаро жур. лар нашр қилинади.

Ас: Донишнамэ, Книга знания, Душанбе, 1957; Тиб қрнунлари, 1—5 китоблар [2нашри|, Т., 1979—1983; Избранные философские произведения, М., 1980; Осори мун-тахаб, 1—2 т., Душанбе, 1980; Саломон ва Ибсол, Т., 1980; Трактат по гигиене, Т., 1982; Тиббий рисолалар, Т., 1987; Тиб қонунлари [3 жилдли сайланма; тузувчилар: У. Каримов, Ҳ. Ҳикматуллаев], Т., 1992; Канон врачебной науки, в 10 томах. Т., 1996; Уржуза ёки 1326 байт тиббий ўгит, Т., 1999.

Ад.: Ибн Сино портрети, Т., 1957; Джу-маев В. К., Хирургия Абу Али ибн Сины и её исторические истоки, Т., 1965; Тер-новский В. Н., Ибн Сина (Авиценна), М., 1969; Хайруллаев М., Уйғониш даври ва Шарқмутафаккири, Т., 1971; Ирисов А., Абу Али ибн Сино, Т., 1980; За-вадовский Ю. Н., Абу Али ибн Сина, Душанбе, 1980; Болтаев М. Н., Абу Али ибн Сина великий мыслитель, учёныйэнциклопедист средневекового Востока, Т., 1980; Абу Али ибн Сино туғилган кунининг 1000 йиллигига, тўплам, Т., 1980; Отабеков Ю. О., Ҳамидулл ин Ш. Ҳ.,Абу Али ибн Синонинг илмий асосланган ҳайкал об-разини яратиш, Т., 1980; Сагадеев А. В., Ибн Сина (Авиценна), М., 1980; Нуралиев Ю., Медицина эпохи Авиценны, Душанбе, 1981; Абу Али ибн Сина и естественные науки. Материалы юбилейной научной сессии, посвяшенной 1000-летию со дня рождения Абу Али ибн Сины, Т., 1981; Мажидов Н. М., Ҳалимова X. М., Мажидова Ё. Н., Абу Али ибн Сино неврологияси, Т., 2002.

Сурайё Каримова.


Кирилл алифбосида мақола: ИБН СИНО ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АЛИШЕР НАВОИЙ
ЭРОН
БУХОРО ВИЛОЯТИ
АМИР ТЕМУР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты