ХРИЗОБЕРИЛЛ

ХРИЗОБЕРИЛЛ (юн. chrysos — олтин ва берилл) — мураккаб оксидларнинг кичик синфга мансуб минерал. Кимёвий таркиби А12[Ве04]. Ромб сингонияда кристалланади. Донадор агрегатлар ҳосил қилади. Яшил, сарғиш, сариқ, жигарранг, кизил, баъзан рангсиз булади. Хризобериллнинг хром таркиблиси зумраддек яшил, электр нурида бинафша ранг, қизил тусда товланадиган хили александрит, тилла рангсариқ, кукиш товланадигани эса, цимофан ёки мушуккўз дейилади. Шишадек ялтироқ. Қаттиқлиги 8,5; зичлиги 3,5—3,7 г/см3. Мўрт. Гилтупрокди тоғ жинсларида ётган гранитли пегматитларда мусковит ва берилл билан биргаликда йирик доналар шаклида учрайди. Таркибида кўп ВеО бўлган Хризоберилл ли ва фанакитли флюорит метасоматитлари бериллий рудаси бўлиб хизмат қилиши мумкин. Мьянма, Ҳиндистон, Мадагаскар о., РФ (Урал), Бразилия, Шри Ланкада X. конлари машҳур. Ўзбекистонда Чатқол тоғларида мавжуд. Тиниқ, чиройли турлари (александрит, цимофан) қимматбаҳо тош ҳисобланади. Заргарликка оид энг йирик қирраланган X. — «Хоуп хризоберилл» (45 карат) Британия музейида сакданади.


Кирилл алифбосида мақола: ХРИЗОБЕРИЛЛ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ҲИНДИСТОН
БРАЗИЛИЯ
ШРИ ЛАНКА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты