ЕЛИМ РАССОМЛИГИ

ЕЛИМ РАССОМЛИГИ — рангтасвирда асар яратиш усулларидан бири. Бўёқ (пигмент)нинг боғловчи моддаси ҳайвон суякларини қайнатиб олинадиган елимдан иборат бўлгани учун шундай номланади. Айрим ҳолларда ўсимлик елими, синтетик елимлар ҳам ишлатилади. Кўпинча асар бўр асос устида яратилади. Қадимдан маълум бўлган Елим рассомлиги тасвирнинг ёрқинлигини таъминлайди, лекин ташқи таъсирга чидамсиз, тез ювилиб кетади, асоси қалинроқ (дағалроқ) бўлганда қасноқланиб тушади. Шунинг учун хона ичларини безашда — деворий рассомликда ишлатилади. Ҳозир асосан кино ва театр декорациялари, байрам намоёнлари, муваққат плакатлар яратишда қўлланилади.


Кирилл алифбосида мақола: ЕЛИМ РАССОМЛИГИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: E ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ХИТОЙ
ЕР
РОССИЯ
КИНО САНЪАТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты