ХРОМ ҚОТИШМАЛАРИ — хромга никель (Ni), титан (Ti), ванадий (V) ва б. элементлар қўшиб тайёрланадиган иссиқбардош материаллар. Зарарли суюқ ва газсимон мухитларга бардошли, 1200°С гача трада мустаҳкамлигини яхши саклайди. Асосий камчилиги — зарбларга унча чидамаслиги, яъни зарбий қовушоқлиги пастлиги. Хром қотишмаларидан сув ости кемаларининг корпуси деталлари, кимёвий аппаратлар, зарарли суюқ ва газсимон муҳитда ишлайдиган аппаратлар ва б. тайёрлашда фойдаланилади.