ХРОМАТИДА

ХРОМАТИДА (юн. chromatos — ранг, бўёқ) — хромосоманинг тузилма элементи (қ. Хромосома). Ҳужайра ядроси интерфазаси даврида ДНК молекуласининг икки ҳисса ортиши (репликацияси) натижасида ҳосил бўлади. Хроматида митознинг метафазасида айниқса яхши кўринади. Бу даврда хромосома 2 та Хроматидадан иборат. Улар бирламчи белбог (центромера) орқали ўзаро бириккан бўлади. Митоз анафазасида центромера узилиб, X. янгидан ҳосил бўладиган қизлик ядроларга тарқалади ва мустақил (қизлик) хромосомаларга айланади. Мейозда гомолог хромосомалар ўзаро яқинлашиб, тўртта хроматидадан иборат тетрадани ҳосил қилади (қ. Мейоз). X. ўртасидаги фарқ кроссинговер натижасида ёки ҳар хил Хроматиданинг қисмлари ўртасида ўзаро алмашинув туфайли пайдо бўлади. Айрим физик ва кимёвий омиллар таъсирида бундай алмашинув тезлашади. Алмашинувлар натижасида ирсий хилмахиллик (генетик гетерогенлик) ортади.


Кирилл алифбосида мақола: ХРОМАТИДА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ҲУЖАЙРА
ҲАЁТНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ
МЕЙОЗ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты