ҲУЖАЙРА

ҲУЖАЙРА (лот. се11и1а, су1и$ — катакча) — барча тирик организмларнинг тузилиши ва функционал бирлиги, элементар тирик система. алоҳида организм сифатида ҳаёт кечириши (бактериялар, энг содда ҳайвонлар, айрим сувўтлар ва замбу-руғлар) ёки кўп ҳужайрали организмлар тўқималари таркибига кириши мумкин. Генетик аппарат эукариотларда ци-топлазмааан мембрана билан ажралган ядрода; прокариотларвя эса нуклеоидда жойлашади. Жинсий Ҳужайра мейоз натижасида ҳосил бўлади.

Ҳужайра ўлчами 0,1—0,25 мкм дан (айрим бактериялар) 155 мм гача (туяқуш тухуми). Ҳужайранинг хилма-хил функци-ясини ихтисослашган ички структу-ралар — органоидлар бажаради. Ҳужайранинг универсал органоидлари: ядрода — хромосомалар, цитоплазмада — рибо-сомалар, митохондриялар, эндоплаз-матик тўр, Гольжи комплекси, лизо-сомалгр. Айрим манбаларда Ҳужайра мемб-ранаси ҳам органоидлар қаторига киритилади. Кўпчилик Ҳужайрада бўладиган мембрана структуралари — микронай-чалар, микрофибриллалар Ҳужайра шаклининг; Ҳ. киритмалари Ҳужайра таркибининг доимийлигини таъминлаш вазифасини бажаради.

Ҳужайра ичида ва организмнинг ички суюқ муҳитида бўладиган оқсиллар, жумладан, ферментлар ҳам Ҳужайрада син-тезланади. Ҳужайранинг ҳар қайси органо-иди фақат унга хос вазифани бажаради. Мас, эукариотларда Ҳужайранинг нафас олиши фақат митохондриялар мем-браналарида, оқсил синтези — рибо-сомаларда кечади. Ферментларнинг концентрацияланиши ва уларнинг Ҳужайра

структурасида муайян тартибда жойлашуви кимёвий реакцияларни тезлаштириб, кетма-кет бориши (кон-вейер принципи)ни таъминлайди. Ҳужайрага хос микрогетерогенлик хусусияти бир хилдаги компонентдан бир вақтнинг ўзида ҳар хил моддаларни жуда оз миқдор (микроҳажм)да синтезлаш имконини беради. Ихчамлик принци-пи айниқса ДН К структураси учун хос. Мас, одам тухумҳужайрасининг 61012 г келадиган ДНК си организм учун хос бўлган барча оқсилларни кодлайди. Ҳужайра ичида ионларнинг муай-ян концентрацияси сақланади. Ҳужайра муҳитдан йирик молекулалар, жумладан, оқсиллар, ҳатто вирусларни пиноцитоз, айрим майда ҳужайралар ва улар фрагментларини фагоцитоз орқали ютиш хусусиятига эга.

Ўсимлик Ҳужайраси ҳужайра мембра-наси сиртидан қаттиқ қобиқб-н қопланган (қобиқ жинсий Ҳужайрада бўлмай-ди). Ҳужайра қобиғида тешикчалар бор. Бу тешикчалардан ўтадиган цитоплазма ўсимталари орқали қўшни Ҳужайра ўзаро боғланган. Ўсишдан тўхтаган Ҳужайра қобиғига лигнин, кремнезем ёки б. моддалар шимилиши натижасида анча пишиқ ва қаттиқ бўлиб қолади. Ўсимлик ёғочининг пишиқлиги ана шу моддаларга боғлиқ. Айрим ўсимликлар тўқимаси Ҳужайра лари айниқса жуда пишиқ Ҳужайра деворига эга бўлиб, Ҳужайра ҳалок бўлгандан сўнг ҳам ўзининг таянч скелетлик функциясини сақлаб қолади. Ихтисослашган ўсимлик Ҳужайра сининг бир неча ёки битта марказий вакуоласи бор; уларда ҳар хил тузлар эритмаси, угле-водлар, органик кислоталар, алка-лоидлар, аминокислоталар, оқсиллар, ҳатто захира сув бўлади. Ўсимлик Ҳужайралари цитоплазмасида махсус органоидлар — пластидалар бор; Гольжи комплекси эса цитоплазмада тарқалган диктиосомалардан иборат.

Барча эукариотлар Ҳ. си бир хилдаги органоидлар ва метаболизмни бошқариш механизмларига эга. Улар про-кариотлар сингари метаболизмни бошқариш, энергияни жамғариш ва сақлаш, оқсил синтезида генетик коддан фойдаланиш хусусиятига эга. Барча Ҳужайра мембранасининг функцияси ҳам ўхшаш. Ҳужайра тузилиши ва функциясининг ўхшашлиги улар келиб чиқи-шидаги умумийликдан далолат беради. Бироқ организмдаги Ҳужайра ўлчами ва шакли, у ёки бу органоидлари сони, ферментлар мажмуи билан бир-биридан фарқ қилади. Бу фарқ организмдаги Ҳужайранинг ўзаро кооперацияси ва уларнинг функционал ихтисослашуви билан боғ-лиқ. Бир ҳужайралилар Ҳ. сининг тузилиши ва функцияси ўртасидаги тафовутни кўп жиҳатдан уларнинг яшаш муҳитига мосланиши билан тушунтирилади. Генетик аппарат тузилишидаги ўхшашлик прокариот ва эукариотлар келиб чиқишидаги умумийликни тушунтириш учун далил бўлади. Аммо бир ҳужайралиларнинг аждоди ҳар хил прокариотлар бўлиши ҳам мумкин. Симбиогенез назариясига биноан бир хил прокариотлар хўжайин Ҳужайра митохон-дрияларига, бошқалари — хлоропластларга айланган ва органоид тарзида ўз-ўзидан кўпая бошлаган. Бошқа назарияга биноан эса прокариот Ҳужайранинг структуралари аста-секин ривожланиб, эукариотга айланган.

Бир организмнинг барча Ҳужайралари ге-номи потенциал ахборот ҳажми жиҳатдан уруғланган тухумҳужайра геномидан фарқ қилмайди. Ихтисослашган Ҳужайра ядросини ядроси олиб ташланган Ҳужайрага кўчириб ўтказилганда нормал организм ривожланиши буни исботлайди. Кўп ҳужайрали организмда Ҳужайра хоссалари ўртасидаги фарқ генлар фаоллигининг бир хил бўлмаслиги туфайли келиб чиқади. Ҳужайранинг ҳар хил ихтисослашуви натижасида бир хил Ҳужайралар (нерв) қўзғалувчанлик; бошқалари (мускул) миофибриллалар ҳосил қилувчи оқсилларга эга бўлиши туфайли қисқариш, учинчи хиллари (безли Ҳужайра) ҳазм қилиш ферментлари ва гормонларни синтезлаш хусусиятига эга бўлади. Кўпчилик Ҳужайра кўп функцияли, мас, жигар Ҳ. си қон плазмаси ва ўт суюқлиги оқсилларини син-тезлайди; гликоген тўплайди ва уни глюкозага айлантиради; ёт моддалар (жумладан, дорилар)ни парчалайди. Барча Ҳужайрада умумий функцияга эга бўлган генлар фаол бўлади. Шундай қилиб, ҳар хил Ҳужайралар ўртасидаги ўхшашлик белгилари уларни бир-би-ридан фарқ қилувчи белгиларга нис-батан кўпроқ бўлиб, келиб чиқиши ва функциясига кўра ўхшаш Ҳужайра тўқималарни ҳосил қилади (қ. Тўқима).

Метаболитлар ва ионлар — Ҳ. даги жараёнларни бошқарувчи омиллар. Улар генларга таъсир этиш орқали ферментлар синтезини ёки бевосита ферментларнинг ўзига таъсир кўрса-тиб, улар фаоллигини ўзгартириши мумкин. Бундай ўз-ўзини бошқариш механизмлари туфайли Ҳужайрада ҳаёт учун муҳим бўлган кўп жараёнлар оптимал (энг қулай) ҳолда сақланиб туради.

Ҳужайра ларнинг ўзаро таъсири, нерв ва гормонларнинг Ҳужайра фаоллигини ўзгаришига олиб келадиган хусусиятлари ташқаридан бошқарадиган омилларга киради. Бундай омиллар Ҳужайранинг ўзига хос хусусиятларини сақлаб туриш учун зарур. Ҳужайра культурасига хос сунъий шароитда Ҳужайранинг ўзига ҳос кўпгина хусусиятлари йўқолади.

Эукариот Ҳужайра митоз орқали ўз-ўзидан кўпаяди. Одам организмидаги Ҳужайра сони 1014. Айрим тўқималарда Ҳужайра сони ҳаёт давомида доимий бўлиб қолади; фақат кам ихтисослашган Ҳужайра бўлинади. Мас, одам организмида сутка давомида 70 млрд. га яқин ичак эпи-телийси Ҳужайраси, 2 млрд. эритроцит нобуд бўлиб туради. Бир қанча тўқи-маларда Ҳужайра тўлиқ ихтисослашган ҳолда Ҳужайра циклига киради. Бундай ҳолларда митоз Ҳужайра бўлинмасдан хро-мосомаларнинг 2 ҳисса ортиши билан тугайди (қ. Полиплоидия) ёки митоз бошланмасдан хроматидлар сони 2 ҳисса ошади. Айрим ихтисослашган Ҳужайра ядроси умуман Ҳужайра циклига киришмайди (мас, нейронлар, скелет мус-куллари толаси). Бундай ҳолларда Ҳужайра ҳаёти организм умрининг узоқлигига тенг бўлади. Одам Ҳужайраси ўртача 1 — 2 кун (ичак эпителийси) яшайди. Барча Ҳужайра ларда моддалар ва структура элементлари фаол янгиланиб туради. Тўқималарни ҳосил қилувчи беқиёс кўп сонли Ҳужайра лардаги метабо-литик ва бошқарув жараёнларининг ўзаро боғланганлиги, улар таркибининг доимо янгиланиб туриши кўп ҳужайрали организм органларининг нуқсонсиз ишлаб туришини таъминлайди. Ҳужайрани цитология фани ўрганади. Яна қ. Ҳужайра назарияси, Ҳужайра цикли.

Ад.: Захаров В. Б..Маматов С. Г.,Со-н и и В. И., Обшая биология. М., 2002; Ч е н – цов Ю. С., Обшая цитология, М., 1984; Грин Н., Стаут У., Тейлор Д., Биология, т. 1—3. М., 1990; М авлонов О., Биология (Маълумотнома|, Т., 2003.

Кураш Нишонбоев, Очил Мавлонов.


Кирилл алифбосида мақола: ҲУЖАЙРА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ҳ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БИОЛОГИЯ
ҲАЁТНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ
БАКТЕРИЯЛАР
ҲУЖАЙРА НАЗАРИЯСИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты