БИОЛОГИЯ (био… ва ..логия) — тирик табиат ҳақидаги фанлар мажмуаси. Биология ҳаётнинг барча куринишлари: тирик организмлар ва табиий жамоаларнинг тузилиши ва функциясини, тирик мавжудотларнинг келиб чиқиши ва тарқалиши, уларнинг бир-бири ва йотирик табиат билан ўзаро боғланишини ўрганади. Биологиянинг асосий вазифаси тирикликнинг намоён бўлиши қонуниятларини ўрганиш, ҳаётнинг моҳиятини очиб бериш, тирик организмларни системага солишдан иборат. «Биология» терминини 1892 йда бир-биридан мустасно тариқасида биринчи бўлиб Ж. Б. Ламарк ва Г. Р. Тревиранус таклиф этишган. Бу термин Т. Розе (1797) ва К. Бурдах (1800) асарларида ҳам учрайди.
Биология фанлари системаси. Биология бир неча фанлардан таркиб топган. Тадқиқот объектига биноан Биология ботаника (ўсимликларни ўрганадиган фан), зоология (ҳайвонларни ўрганадиган фан), одам аиатомияси ва физиологияси (одам организмининг тузилиши ва функциясини ўрганадиган фан), микробиология (микроорганизмларни ўрганадиган фан) ва гидробиология (сувда яшовчи организмлар ҳақидаги фан)ларга бўлинади. Бу фанлар ўз навбатида бирмунча кичикроқ тармокларга ажратилади. Шу билан бирга Биология фанларининг бир-бири билан ва б. фанлар билан қўшилйб кетиши туфайли бир қанча комплекс фанлар шаклланган (мас, цитогенетика, цитоэмбриология, экологик генетика, экологик физиология). Б. фанларини тадқиқот методларига биноан ҳам алоҳида фанларга ажратиш мумкин. Мае, организмларнинг тарқалишини биогеография, тўқима ва хужайралар таркибини биокимё, физик жараёнлар ва методларни биофизика ўрганади. Ўз навбатида бу фанларни ҳам текшириш объектларига биноан алоҳида фанларга ажратиш мумкин (мас, ўсимликлар биокимёси, ҳайвонлар биокимёси). Биокимёвий ва биофизик методлар кўпинча ўзаро қўшилиб ёки бошқа фанлар билан биргаликда янги фанларни ҳосил қилади (мас, радиацией биокимё, радиобиология). Биологик тадқиқотлардан олииган натижаларни тахлил қилиш ва умумлаштиришда биометрия, яъни биологик мат. катта аҳамиятга эга. Тирик организмлар тузилишини ўрганиш даражасига биноан ҳам бир қанча фанлар шаклланган (мас, молекуляр биология, гистология, анатомия, экология ва б.). Б. нинг бевосита амалиёт билан боғланган масалаларини паразитология, гельминтология, иммунология, бионика, космик биология каби фанлар ўрганади. Инсонни биологик эволюция маҳсули ва объекта ейфатида антропология, ижтимоий ҳаёт маҳсули ейфатида социал биология ўрганади.
Ривожланиш тарихи. Ҳайвонлар ва ўсимликлар ода,млар учун озиқовқат манбаи бўлганлиги назарда тутиладиган бўлса, Биология тарГихи одам ғорда ҳаёт кечира бошлаган даврдан, ҳатто ундан ҳам олдинроқ бошланган дейиш мумкин. Ибтидоий одамлар бошлана топган ғорларга чизилган ҳайвонларнинг расмлари ва ов манзараси уларни ҳайвонлар тузилишидан хабардор эканлигини кўрсатади. Худди шундай расмлар Сурхондарё вилоятидаги Кўҳитанг тоғининг Зировутсой дараси ғорларидан топилган. Ҳоз. замон Б. фанининг ривожланиши Ўрта денгиз бўйида яшовчи халклар (Қад. Миср, Юнонистон) цивилизацияси билан боғлиқ. Юнон ва Рим натурфилософлари биринчи бўлиб ҳаётнинг моҳияти ва келиб чиқишини материалистик нуқгаи назардан тушунтириб беришга ҳаракат қилишган. Хусусан Демокрит атроф муҳитдаги нарса ва ҳодисалар доимий бўлмасдан ўзгариб туриши тўғрисидаги материалистик ғояни илгари сурган. Арасту биринчи бўлиб ҳайвонларни системага солиб ўрганишни таклиф этган. Гален хайвонлар (маймун ва чўчқа) нинг ички тузилиши асосида одамнинг ички тузилишини, қон томирлари ва нервлар функциясини тасвирлаб берган биринчи физиологэкспериментатор ҳисобланади (ўша даврда одам жасадини ёриб текшириш тақиқланган эди).
Ўрта асрларда Ғарбий Европа мамлакатларида фанлар тараққиёти деярли тўхтаб қолган бир даврда Ўрта Осиё худудидаги давлатларда табиий фанлар жадал суръатлар билан ривожлана бошлади. Бу давр фанлари тарихида Муҳаммад Хоразмий, Абу Наср Форобий, Абу Али ибн Сино ва Абу Райҳон Беруний каби алломалар алоҳида ўрин тутади. Беруний табиат 5 элемент: бўшлиқ, ҳаво, олов, сув ва тупрокдан яратилган деб эътироф этади. У ўзининг «Ҳиндистон» асарида табиатни дарахтдаги энг бакувват ва соғлом новдаларининг ўсишига имкон берадиган боғбонга ўхшатади. Бу билан у тирик организмлар ўртасида яшаш учун кураш бориши ва табиий танланиш содир бўлишини башорат килади. Ибн Сит ўз асарларида ўсимлик ва ҳайвонлар ҳамда бошқа табиий жисмлар, ҳодисалар ва уларнинг сабаблари тўғрисида ёзиб қолдирган.
Уйғониш давридаги географик кашфиётлар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига қизиқишнинг кучайиши бир қанча мамлакатларда ботаника ва ҳайвонот боғларининг ташкил этилишига олиб келади. Бу даврда ҳайвонлар ва ўсимликлар тўғрисида кўплаб асарлар пайдо бўлади. Ана шу даврда италиялик ботаник А. Чезальпино гули, уруғи ва мевасининг тузилишига биноан ўсимликларни тасниф қилишга уриниб кўрди, унинг асарларида метаморфоз, тартиб ва тур тўғрисидаги айрим тушунчалар илк бор учрайди. 16—17а. лардаҳайвонлар тўғрисида бир қанча энциклопедик асарлар пайдо бўлади. Швейцариялик олим К. Геснернинг 5 жилдли «Ҳайвонлар тарихи», италиялик У. Альдровандининг 13 жилдли монографияси, француз натуралисти Г. Ронделе ва итальян Ч. Сальвианининг денгиз орти мамлакатлари ҳайвонлари тўғрисидаги асарлари шулар жумласидандир. Бу даврда анатомия соҳасида айниқса катта кашфиётлар қилинди. Инглиз олими У. Гарвей (1578—1657) ўзининг қон айланиш системаси тўғрисидаги таълимотини яратади. Италиялик олим Ф. Редининг тажрибалари туфайли (1667) ҳаётнинг ўз-ўзидан пайдо бўлиши тўғрисидаги таълимотга катта зарба берилган бўлсада, унинг батамом барҳам топишига олиб келмади. Кўпчилик олимлар тухум ҳужайрага эга бўлмаган тубан организмлар ўз-ўзидан пайдо бўлиши мумкин деган фикрга эга эди. 16-а. да микроскопнинг кашф этилиши Биологиянинг ривожланиши учун катта аҳамиятга эга бўлди. Англиялик Р. Гук томонидан ҳужайранинг кашф этилиши (1665), голландиялик А. Левенгук томонидан бир ҳужайралилар ва сперматозоидлар (1673), инглиз Т. Миллингтон (1676) ва немис Р. Камерармус (1694) томонидан ўсимликларда жинсий тафовутларнинг, итальян Мальпиги (1675—79) ва инглиз Н. Грю (1671—82) томонидан ўсимлик тўқималари, шунингдек баликлар тухум ҳужайраси (Н. Стено, 1667) ва капилляр қон томирларининг кашф этилиши микроскоп ихтиро қилиниши билан боғлиқ. Бу кашфиётлар эмбриологияда овистлар ва анималистлар деб аталувчи икки оқимнинг пайдо бўлишига олиб келди. Улардан биринчилари—организм митти муртак ҳолида тухум ҳужайра ичида, иккинчилари—уруғ ҳужайра ичида бўлади, кейинги ўзгаришлар фақат миқдор ўзгаришлардан иборат, деган хато фиқоларни илгари сурди ( қ. Преформизм). 17-а. охири ва 18-а. бошларида ўсимлик ва ҳайвонларнинг сунъий системасини яратиш борасида бир қанча уринишлар бўлди. Инглиз олими Ж. Рей 18 мингдан кўпроқ ўсимликларни тавсифлаб, ўсимликларни 19 синфга, француз Ж. Турнефор уларни 22 синфга бўлади. Рей тур тушунчасини аникдаб берди ва умуртқасизлар таснифини ишлаб чиқди. Ҳайвонлар ва ўсимликларнинг мукаммал сунъий системасини швед табиатшуноси К. Линней ўзининг «Табиат системаси» (1735) асарида таклиф қилди. Линней ўз системасида одамни сут эмизувчилар синфига ва маймунлар билан бирга приматлар туркумига киритган бўлсада, турларнинг ўзгармаслиги, дунёни илоҳий куч томонидан яратилганлиги тўғрисидаги метафизик ғояни ёклаб чиқди. Линнейнинг бинар номенклатураси (турни уруғ ва тур номлари орқали аталиши) ўсимликлар ва ҳайвонлар систематикасида айниқса жуда катта аҳамиятга эга бўлди. Лекин Линнейнинг сунъий системаси кўпчилик табиатшунос олимларни қониқтирмасди. Шу сабабдан бир қанча олимлар табиий системани тузишга уриниб кўришди. Ботаника соҳасида бундай системани илк бор франциялик ботаник А. Л. Жюсье 1789 й. да ишлаб чикди. Ҳайвонлар ва ўсимликларни системага солиш ғояси ҳамма олимларга ҳам бир хилда маъқул бўлмади. Франциялик табиатшунос Ж. Бюффон табиатдаги ҳар қандай система, шу жумладан Линней системасига ҳам қатъий қарши чиқади. Ж. Бюффон «Табииёт тарихи» (1749— 88) асарида ҳайвонлар тузилишидаги умумийликни кўрсатади, яқин формалар ўртасидаги ўхшашликни уларнинг ўзаро қариндошлиги билан тушунтиришга ҳаракат қилади. Немис врачи ва кимёгари Г. Шталь киши фаолияти унинг руҳи томонидан бошқариб борилишини таъкидлайди ва бунинг дал или сифатида физиологик реакцияларнинг асабийруҳий таъсирлар б-н боглиқлигини кўрсатиб ўтади. Унинг «ҳаёт тонуси» тўғрисидаги фикри немис физиологи А. Галлернинг таъсирланиш тўғрисидаги ғоясида (1753) ўз ифодасини топади. У ва чех анатоми ва физиологи Й. Прохоска мия иштирокисиз таъсиротни қабул қилувчи ҳамда органларни ҳаракатлантирувчи нерв кучи борлигини кўрсатиб берди. Италиялик олимлар Л. Гальвани ва А. Вольта ҳайвонлар организмидаги электрни аниқлайди, бу ҳодиса электрофизиология фанининг пайдо бўлиши ва ривожланишига олиб келди. Инглиз олими Ж. Пристли ўсимликларни ҳайвонлар нафас олиши учун зарур бўлган кислород и. ч. ини кўрсатиб беради. Француз олимлари А. Лавуазье, П. Лаплас ва А. Сеген ҳайвонларнинг нафас олиши ва оксидланиш реакцияларида кислороднинг аҳамиятини кўрсатиб берди. Органик дунёнинг тарихий тараққиёти тўғрисидаги ғоялар 18-а. нинг иккинчи ярмидан бошлаб шакллана бошлади. Немис олими Г. В. Лейбниц тирик мавжудотларнинг градацияси тамойилларини эълон қилади ва ўсимликлар билан ҳайвонлар ўртасида оралиқ формалар мавжуд деган фикрни ўртага ташлайди. Минераллардан бошлаб одамгача бўлган «тириклик поғонаси» (градация) тамойили, швейцар натуралисти Ш. Бонне (1745—64) фикрича, ҳаёт тузилиши ва ривожланишининг узлуксизлигини кўрсатади. Ж. Бюффон Ер тарихи тўғрисидаги ўз гипотезасини ишлаб чикди. Унинг фикрича, Ер тарихи 80— 90 минг йилдан иборат бўлиб, 7 даврга бўлинади, фақат энг сўнгги даврда ўсимликлар, ҳайвонлар ва одам пайдо бўлган. Француз олими Ж. Б. Ламарк «Зоология фалсафаси» (1809) асарида «тириклик поғонаси»ни эволюция нуқтаи назаридан тушунтириб беради. Тирик организмларнинг тубандан кжсак формаларгача такомиллашиб бориши унинг фикрича организм учун хос бўлган ички прогрессга интилиш (градация тамойиллари) туфайли содир ■ бўлган. Ламарк эволюцияни тўғри тушунтирган бўлсада, унинг асосий сабабларини очиб беролмади. Француз олими Ж. Кювье тирик организмларнинг тарихий алмашиниши ва бир қанча турларнинг қирилиб кетишини тушунтириш учун ўзининг катастрофалар гоясини илгари суради. Француз олими Э. Ж. СентИлер ҳайвонлар тузилишидаги умумийликни тушунтиришга уриниб, тузилишдаги ўхшашлик уларнинг келиб чиқишидаги ўхшашликни акс эттиришини таъкидлайди. Т. Шванн томонидан асослаб берилган ҳужайра назарияси (1839) органик дунёнинг бирлигини тушуниб олишда ҳамда цитологик ва гистологик текширишларнинг ривожланишида катта аҳамиятга эга бўлди. 19-а. нинг ўрталарида ўсимликларнинг озиқланиш хусусияти ва унинг ҳайвонларникидан фарқ қилиши ҳамда табиатда моддалар айланиши принциплари кашф этилади (Ю. Либих, Ж. Б. Буссенго). Ҳайвонлар физиологияси соҳасида Э. ДюбуаРеймоннинг ишлари туфайли электрофизиологияга асос солиниши, К. Бернер томонидан органларнинг овқат ҳазм қилишдаги аҳамияти тушунтириб берилиши (1845,1847); Г. Гельмгольц ва К. Людвиг томонидан нервмускул системаси ва сезги органларини ўрганиш методлари ишлаб чиқилиши; И. М. Сеченовнинг олий нерв фаолиятини материалистик нуқтаи назардан талқин қилиши («Бош мия рефлекслари», 1863) катта аҳамиятга эга бўлди. Л. Пастер олиб борган тадқиқотлар туфайли ҳоз. организмларнинг ўз-ўзидан пайдо бўлиши тўғрисидаги таълимотга узилкесил зарба берилди (1860—64). С. Н. Виноградский хемосинтез йўли б-н анорганик моддалардан органик моддаларни синтезловчи хемосинтез бактерияларини (1887 — 91), Д. И. Ивановский вирусларни (1892) кашф этди.
19-а. да Ч. Дарвин томонидан эволюция назариясининг ишлаб чиқилиши Биологиянинг ривожланиши тарихида айниқса катта аҳамиятга эга. Унинг «Турларнинг пайдо бўлиши…» (1859) асарида эволюциянинг асосий механизми—табиий танланиш очиб берилади. Биологияда Дарвин ғояларининг ғалабаси билан эволюцион солиштирма анатомия (К. Гегенбаур), эволюцион эмбриология (А. О. Ковалевский, И. И. Мечников), эволюцион палеонтология (В. О. Ковалевский) каби янги йўналишларга асос солинди. Ҳужайранинг бўлиниши (Э. Страсбургер, 1875; В. Флемминг, 1882 ва б.), жинсий ҳужайраларнинг етилиши, уругланиши (О. Гертвиг, 1875; Г. Фоль 1877; Э. ван Бенеден, 1884; Т. Бовери, 1887, 1888) ҳамда у билан боглик бўлган митоз ва мейозда хромосомаларнинг тақсимланишини ўрганиш соҳасида эришилган муваффақиятлар жинсий ҳужайралар ядросида ирсий ахборотнинг сақланиши тўғрисида кўплаб ғояларнинг пайдо булишига олиб келди. Ана шу даврда (1865) Г. Мендель томонидан ирсийланиш қонуниятлари очилиши билан генетика фанига асос солинди.
20-а. янги Биология фанларининг ривожланиши, Биологияда классик тадқиқотлар миқёсининг янада кенгайиши билан ажралиб туради. Шу асрда генетика, цитология, физиология, биокимё, ривожланиш Биологияси, эволюцион таълимот, экология, биосфера ҳақида таълимот, шунингдек микробиология, вирусология, гельминтология, паразитология ва Биологиянинг бошқа кўп тармоқлари жадал суръатлар билан ривожланди. Мендель очган қонунлар асосида мутация ва ирсиятнинг хромосома назариялари ишлаб чиқилди (Т. Бовери, 190207; У. Сеттон, 1902). Хромосома назариясини Т. Морган ва шогирдлари В. Иогансеннинг соф линия тўғрисидаги таълимотига (1903) асосланиб ген, генотип, фенотип тушунчаларини ишлаб чиқишди. 20-а. нинг ўрталаригача генларнинг кимёвий табиати ирсий молекулалар шаклида эканлиги назарий жиҳатдан талқин қилиниб келинди Н(. К. Кольцов, 1927). Микроорганизмлардаги трансдукция ва трансформация ҳодисаларини ўрганиш асосида ДНК молекуласи генетик информацияни ташувчи эканлиги аникланди (АҚШ, О. Эйвери, 1944). ДНК қуш спирали тузилишининг ўрганилиши (Ж. Уотсон, Ф. Крик, 1953) генетик коднинг кашф этилишига олиб келди. Бу кашфиётлар молекуляр генетикага асос содди. Оқсилларнинг аминокислоталардан иборат таркиби ўрганилганлиги, айрим оқсиллар (инсулин)нинг синтез қилиниши, вируслар ва фагларнинг нуклеопротеидлардан тузилганлигининг кўрсатиб берилиши 20-а. ўрталарида қилинган энг муҳим кашфиётлардандир. Электрон микроскопнинг кашф этилиши оддий микроскопда кўринмайдиган структураларни кўришга, ҳужайранинг энг нозик тузилишини текширишга, бактериялар ва вирусларнинг тузилишини батафсил ўрганишга имкон берди. Нишонли атомлар усули организмда содир бўладиган жараёнларни ўрганиш учун йўл очди. Гистологик кимё дифференциал центрифугалаш, рентгеноструктура анализи усуллари тирик организмлар кимёвий таркиби, ҳужайра органоидлари ва қисмларини мукаммал текшириш усулларини кўрсатиб берди. Ана шу кашфиётлар туфайли 20-а. нинг 2-ярмида Биологиянинг энг ёш соҳаси—молекуляр Биология дунёга келди ва тез суръатлар билан ривожлана бошлади. Молекуляр Биология соҳасидаги тадқиқотлар Биология фанининг барча соҳаларида янги ғоялар пайдо бўлишига олиб келди; ҳужайранинг тузилиши ва функцияси ҳақидаги тушунчаларни тубдан ўзгартириб юборди. 20-а. да ҳайвонлар физиологияси соҳасида ҳам катта ютуқларга эришилди. Рус олими И. М. Сеченов (1829—1905) нерв системасини ўрганиб, бош мия рефлекслари тўғрисидаги таълимотга асос солди. И. П. Яавловшартли ва шартсиз рефлекслар, қон айланиш ва овқат ҳазм қилишнинг нерв регуляцияси соҳасида бир қанча йирик кашфиётлар қилди. Унинг шартли рефлекслар ва олий нерв фаолияти тўғрисидаги таълимоти Нобель мукофотига сазовор бўлди. Бу даврда нейрофизиология ҳам тез суръатлар билан ривожлана бошлайди. Ўсимликлар физиологиясида фотосинтез жараёнлари, аввало хлорофиллни ўрганишда анча катта ютуққа эришилди, хлорофилл синтез қилинди, ўсимликларни ўстирадиган баъзи гормонлар (ауксинлар, гиббереллинлар) ажратиб олинди ва сунъий синтез қилинди. Эволюцион назария соҳасида ҳам муҳим кашфиётлар қилинди, хусусан 20—30-й. ларда маданий ўсимликларнинг келиб чиқиш марказлари аникланди; мутацион ўзгарувчанлик, индивидлар сонининг ўзгариб туриши ва изоляцияни танланишнинг муайян йўналишда таъсир этишидаги ўрни очиб беридди (Н. И. Вавилов, С. С. Четвериков, Б. С. Холдейн, Р. Фишер, С. Райт, Ж. Хаксли, Ф. Т. Добржанский, Э. Майр ва б.). Бу эса дарвинизмнинг янада ривожланишига, эволюция омиллари микроэволюция ва макроэволюция тўғрисидаги таълимотларни ўзида жо қилган синтетик эволюцион таълимотни ишлаб чиқишга имкон берди (И. И. Шмальгаузен ва б.). В. И. Вернадскийнинг биогеокимё ва биосфера, А. Тенслининг экосистемалар (1935) тўғрисидаги таълимотлари Биологиянинг катта ютукларидан бўлиб, инсон билан табиат ўртасидаги муносабатларни ишлаб чиқишда муҳим аҳамиятга эга. В. Шелферд (1912, 1939), Ч. Элтон (1934) ва б. нинг ишлари туфайли экологиянинг назарий асослари ишлаб чиқилди. 20-а. ўрталаридан бошлаб экология эришган ютуқлар ва табиатни муҳофаза қилиш муаммолари деярли барча Биология фанларини экологиялаштиришга олиб келди. Молекуляр биол. соҳасидаги ишлар (генетик коднинг очилиши, сунъий геннинг синтезланиши) ген инженерияси ва биотехнология каби амалий фанларнинг ривожланиши учун назарий асос бўлди. Кейинги йилларда айниқса популяцион Биология тез суръатлар билан ривожланмоқда. Бу соҳадаги тадқиқотлар сон жиҳатдан тобора ўсиб бораётган аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини тўлароқ қондириш, қирилиб кетаётган турларни муҳофаза қилиш ва тирик организмларнинг биологик хилмахиллигини сақлаб қолиш каби муаммоларни муваффақиятли ечишга имкон беради.
Ўзбекистонда 20-а. нинг 1-ярмида олиб борилган и. т. ишлари асосан ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ресурсларини ўрганиш ва улардан самарали фойдаланиш ҳамда атроф муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ. Ботаника соҳасида яйловларнинг фитомелиоратив ҳолатини яхшилаш, техника экинлари ва сув ўтларини ўстириш усуллари ишлаб чиқилди; ўсимликларнинг геоэкологик таснифи, иерархик схемаси таклиф этилди; ўсимликларнинг экстремал шароитга мосланиш хусусиятлари очиб Е^рилди (Қ. 3. Зокиров, Ж. К. Саидов, П. А. Баранов, В. А. Буригин, А. М. Музаффаров, П. К Зокировва б.); ғўзанинг экологик, анатомоморфологик ва генетик хусусиятларини ўрганиш соҳасида бир қанча ишлар амалга оширилди (С. X. Йўлдошев, А. И. Имомалиев, С. С Содиқов ва б.). Микробиологик йўл билан оқова сувларни тозалаш, маъданларни ажратиб олиш, қ. х. чиқиндиларидан емхашак тайёрлаш, физиологик фаол моддаларни ажратиб олиш, ўсимликларнинг вилт ва вирус касалликларига қарши кураш асослари яратилди (М. И. Мавлоний, A. F. Холмуродов, С. А. Асқарова ва б.). Экологикфаунистик ишлар териология, орнитология, герпетология, гидробиология, энтомология, паразитология ва зоологиянинг бошқа соҳаларида кенг миқёсда амалга оширилди (Т. 3. Зоҳидов, Д. Н. Кашкаров, А. М. Муҳаммадиев, С. Н. Алимуҳамедов, В. В. Яхонтов, Р. О. Олимжонов, А. Т. Тўлаганов, М. А. Султонов, Ж. А. Азимов ва б.). 20-а. нинг иккинчи ярмида айниқса сўнгги йилларда Биологиянинг биокимё, генетика, молекуляр Биология, биотехнология, биофизика ва экология соҳаларида бир қанча муҳим ишлар амалга оширилди. Тиреоид гормонларнинг таъсири механизми аникланди (Ё. X. Тўрақулов, Т. С. Соатов). Биологик мембраналарнинг тузилиши, ҳайвонлар токсикологияси ва биокимёси, ионлантирувчи нурлар, дефолиантларнинг таъсир механизми ва ионларни мембрана орқали транспорта муаммоларини ечишда ҳам бир катор муваффақиятлар қўлга киритидди (А. П. Ибрагимов, Ж. Ҳ. Ҳамидов, А. Қ. Қосимов). Ғўзада генетик белгиларнинг ирсийланиш механизми ишлаб чиқилди (Ж. А. Мусаев, О. Ж. Жалилов, А. А. Абдуллаев, Н. Н. Назиров, А. А. Абдукаримов). Ген ва ҳужайра инженериясининг ривожланиши инсулин, интерферон ва ўстирувчи гормонларни олиш имконини берди (Б. О. Тошмуҳамедов, А. А. Абдукаримов, М. М. Раҳимов, А. И. Гагельганс ва б.). Б. га оид тадқиқотлар Ўзбекистон ФАнинг Ботаника, Зоология, Микробиология, Генетика, Физиология ва биофизика, Биокимё интларида, шунингдек олий ўқув юртларида олиб борилмоқда.
Биологиянинг замонавий муаммолари. Биологиянинг табиий фанлар ва кишилик жамиятининг ривожланишига революцион таъсир кўрсатадиган муаммолари молекуляр Биология, генетика фанлари мускуллар, нерв системаси ва сезги органлари физиологияси ва биокимёси (тафаккур, қўзғалиш, тормозланиш ва б.), фотова хемосинтез, табиий системалар энергетикаси ва маҳсулдорлиги билан боғлиқ. Молекуляр Биология соҳаси ҳужайра ичида борадиган физиккимёвий жараёнлар ва тирик системалар нисбий турғунлигининг бошқарилиши, айниқса генларнинг ишга туширилиши механизмини ўрганиш ҳам Биологиянинг марказий муаммоларидан бири ҳисобланади. Организмни индивидуал ривожланиши давомида ҳужайраларнинг ихтисослашиб бориши ва тўқималарнинг ҳосил бўлиши, Ерда ҳаёт пайдо бўлишининг дастлабки даврларида тирик организмларга хос мураккаб полимерларнинг табиий синтезланиши ва улардан ўз-ўзини ярата оладиган тирик системалар пайдо бўлишини ўрганиш ҳам муҳим масалалардан ҳисобланади. Ер юзида аҳоли сонининг тез суръатлар б-н ўсиб бориши Биология олдига биосферанинг маҳсулдорлигини ошириш, яшаш муҳитини ифлосланишдан саклаш, ўсимлик ва ҳайвонларни муҳофаза қилиш ва рационал фойдаланишдан иборат жуда кўп муаммоларни қўяди. Биосфера ва экологик системаларни қайта қуриш ва улардан фойдаланиш ишлари ўсимлик, ҳайвонлар ва микроорганизмларни Ернинг ҳамма қисмида инвентаризация қилишни назарда тутади. Биология соҳасидаги и. т. ишлари Халқаро биологик дастур ёрдамида координация қилиб борилади.
Бекжон Тошмуҳамедов, Очил Мавлонов.