ХРОНОГРАФ

ХРОНОГРАФ (хрон… ва…граф) — қисқа вақт оралиқларини ўлчаш ва бирон бир воқеанинг содир бўлиш вақтини аниқ қайд қилиш учун мўлжалланган асбоб. Қайд қилиш аниклиги 0,001 с. Қайд қилиш усулига кўра, ёзма (қоғоз лентага чизиқлар чизади), босма (чоп қилувчи) ва фото (фотоплёнкага суратга туширувчи) турларга бўлинади. Ёзма Хронографда воқеанинг содир бўлиш пайти бир текис ҳаракатланиб турувчи қоғоз лентага ўзига хос тузилишдаги перолар ёрдамида қайд қилинади. Босма Хронографда перолар ўрнига игна ишлатилади. Бундай Хронографда 4 та айланувчи диск бўлиб, уларнинг гардишида соат, минут, секунд ва секунд улушлари курсатилади, улушлар доираси 1 секундда, секундлар доираси 1 минутда, минутлар доираси 1 соатда ва соатлар доираси 24 соатда бир марта айланади. Қайд қилинадиган вақт ёзув машинкаси лентаси орқали қоғоз лентага босилади. Фото Хронографда вақтни кўрсатувчи доираларнинг маълум кдеми чакновчи лампа ёруғлиги ёрдамида фотоплёнкага туширилади. Астрономия, геодезия, авиация ва денгиз навигациясида аниқ соат — хронометрдан фойдаланилади.


Кирилл алифбосида мақола: ХРОНОГРАФ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ВАҚТ
ЁЗУВ
АВИАЦИЯ
АСТРОНОМИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты