ЕМ-ХАШАК ТЎЙИМЛИГИ

ЕМ-ХАШАК ТЎЙИМЛИГИ — емхашакнинг ҳайвон организмини зарур озиқ моддалар ва энергия билан таъминлай олиш даражасини ифодалайдиган сифат кўрсаткич. Ҳар қандай озуқанинг тўйимлилиги озуқа бирлиги билан ўлчанади ҳамда озуқа таркибидаги ҳазм бўладиган оқсил, органик ва минерал моддалар, микроэлементлар, витаминлар миқдори ҳам ҳисобга олинади. Е.-х. т. ни баҳолаш негизини озуқанинг кимёвий таркиби, ҳазм бўлиши, маҳсулдорликка таъсирини аниқлаш (сув, қуруқ модда, протеин, ёғ, клетчатка, азотсиз экстракт моддалар, кул) ташкил этади ва тўйимлилик умумий энергетик тўйимлилик ва протеинли тўйимлиликка ажратилади.

1933 й. дан ҳар хил озуқаларнинг тўйимлилигига баҳо беришда 1 кг ўртача сифатли сули дони тўйимлиги қабул қилинди. 2005 ккал алмашинувчи энергия бир энергетик озуқа бирлиги сифатида қабул қилинган. Алмашинувчи энергия — бу озука таркибидаги органик моддаларнинг ҳайвон организмида ҳазм бўлиб, қон ва лимфаларга сингган қисми энергиясидир. 1 кг озуқа бирлиги 10,5 мЖ (мегажоул)га тенг (1 калория = 4,18 жоуль).

Е.-х. т. асосида озуқа рациони тузишда махсус жадваллардан фойдаланилади.


Кирилл алифбосида мақола: ЕМ-ХАШАК ТЎЙИМЛИГИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: E ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ОВҚАТЛАНИШ
КИМЁ
ОКЕАН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты