ХУБИЛАЙ

ХУБИЛАЙ, Қубилай (1210-1294) — Мўғуллар давлати ҳукмдори, қоон (1260—94). Тулихоннинг 4ўғли, Чингизхоининг набираси. Онаси — Сурқуктани керайт қабиласи беги Ванхон Тўғрил (Ўнхон)нинг жияни бўлган. 1251 й. да X. мўгул зодагонларининг буюк қурултойида раислик вазифасини адо этган. Шу пайтдан эътиборан у Мункэ қоон фармонига мувофиқ, мўғуллар томонидан босиб олинган Хитой ерларини бошқарган. Пекин ш. дан тахм. 550 км шим. да Кайпин ш. ни барпо этган, у кейинчалик Шанду деб аталган. Мункэ вафотидан сўнг (1259) X. ва унинг укаси Ариқбуқо ўртасида тахт учун кураш бошланган. 1260 й. X. ўзини хоқон деб эълон қилган ва ўз пойтахтини Кайпинга кўчирган. X. 1260 й. нинг кузида хос Мўғулистон ҳукмдори Ариқбуқо пойтахти Қорақурумни қўлга киритган. Хубилайга қарши олиб борилган ҳарбий ҳаракатларда мағлубиятга учраган Ариқбуқо 1264 й. унга таслим бўлган. 1271 й. да X. ҳозирги Пекин яқинида янги пойтахт қурган ва унга Хонбалғасун (хоқон шаҳри) деб ном берган. Мўғуллар сулоласини эса Юань номи билан юрита бошлаган. 1266 й. да Хубилай илк бор Японияга элчи юборган. Айни чоғда унинг буйруғига биноан, корейс усталари томонидан мингта ёғоч кемалар қуриб тугатилган. 1270 й. 2марта Японияга элчилар жўнатилган. 1279 й. Жан. Сунь давлати йўқ қилинган ва Хитой мамлакати бутунлай мўғуллар тасарруфига кирган. 1280 й. Японияга бостириб киришга ҳаракат қилинган. Лекин Япония қирғокларида юзага келган кучли довул туфайли бу юриш муваффақиятсиз якунланган. 1283 й. да Бирма босиб олинган. 1258, 1285 ва 1287 й. ларда X. Аннам (Вьетнам) ерларига суқилиб кирган. Бу юришлар пайтида мўғул армияси жанговар филлардан жангда фойдаланишни ўрганган. 1293 й. да Индонезиянинг Ява ва б. оролларидаги давлатлар Юань сулоласига бўйсундирилган. 1264 й. дан умрининг охиригача X. Ариқбуқо сиёсатини қўллабқувватлаган. Қайду нўён (Ўқтой қоон набираси) исёнига қарши кураш олиб борган. X. замонида унинг ҳукмига асосан, қоғоз пуллар муомалага киритилган, тўплар қуйиш йўлга кўйилган, алоқа йўллари ривожланган, ёмхоналар барпо этилган. Хитойда қорамол ҳамда отлар зотларини яратишга алоҳида эътибор қаратилган. X. фармонига кура, квадрат шаклли ёзув ихтиро қилинган. X. Тибет ламаси Пагбани давлат маслаҳатчиси этиб тайинлайди. Ҳарбий санъат бобида у Марко Поло сингари европаликлар хизматидан фойдаланган. Мўғулларнинг хитойлашувига қарши чоратадбирлар кўрган. У Хитойда кўпданкўп будда ибодатхоналари барпо этган. Манбаларнинг далолат беришича, Хубилайнинг 12 ўғли бўлган. X. сулола тахтини невараси Темур хоқонга қолдирган.

Ад.:Рашид адДин, Сборник летописей, т.2, М. Л., 1960; Бичурин Н. Я., Собрание сведений о народах, обитавших в Средней Азии в древние времена, т.2, М. — Л., 1950.

Ҳамидулла Дадабоев.


Кирилл алифбосида мақола: ХУБИЛАЙ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ХИТОЙ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ФРАНЦИЯ
АМИР ТЕМУР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты