ЕР

ЕР — Қуёш системасидаги Қуёшдан узоқлиги жиҳатдан учинчи (Меркурий, Венера сайёраларидан кейин) сайёра. У ўз ўқи атрофида ва айланага жуда яқин бўлган эллиптик орбита бўйича Қуёш атрофида айланиб туради. Ҳажми ва массаси жиҳатидан Ер катта сайёралар ичида (Юпитер, Сатурн, Уран, Нептундан кейин) бешинчи ўринда. Ерда ҳаёт борлиги билан у Қуёш системасидаги бошқа сайёралардан фарқ қилади. Бирок ҳаёт материя тараққиётининг табиий босқичи бўлганлиги сабабли Ерни коинотнинг ҳаёт мавжуд бўлган ягона. космик жисми, ҳаётнинг Ер даги шаклларини эса мавжудотнинг ягона шакллари деб бўлмайди (қ. Ердан ташкаридаги цивилизациялар).

Ҳоз. замон космогония назарияларига кўра, Е. Қуёш атрофидаги фазода газчанг ҳолатда бўлган кимёвий элементларнинг гравитацион конденсатланиши (бирбирига қўшилиши) йўли билан 4,7 млрд. йил муқаддам пайдо бўлган. Ер таркиб топиб бораётган вақтда радиоактив элементларнинг парчаланиши натижасида ажралиб чиқадиган иссиқлик ҳисобига Ернинг ички қисми аста-секин қизиб, Ер моддасининг дифференцияланишига олиб келган, оқибатда Ернинг концентрик жойлашган турли қатламлари — кимёвий таркиби, агрегат ҳолати ва физик хоссалари жиҳатидан бир-биридан фарқ қиладиган геосфералари ҳосил бўлган. Ер ички қисмининг тузилиши, сейсмик тўлқинларнинг ер сирти ва бутун ҳажми бўйича тарқалишини тадқиқ этиш асосида аниқланган. Бу тўлқинлар бўйлама ва кўндаланг тўлқинлар бўлиб, уларнинг Ер ички қисмини ташкил этган қаттиқ, суюқ қатламларида тарқалиши турлича кўриниш касб этади. Бу замонавий методлар асосида Ер ички қатламларини ўрганиш қуйидаги натижаларни берди.

Ер пўсти деб аталувчи қатлам ўртача 30 км қалинликка эга бўлиб, унинг остидаги Ер мантияси 2900 км чуқурликкача боради. Ундан пастда — 5500 км ли чуқурликкача суюқ ташқи ядро жойлашган бўлиб, марказда диаметри 1500 км чамасидаги қаттиқ субъядро ётади. Ердан ташқарида ташқи геосфералар — сув сфераси (гидросфера) ва ҳаво сфераси (атмосфера) жойлашган.

Ер юзасининг катта қисмини Дунё океани эгаллайди (361,1 млн. км2 ёки 70,8%), қуруқлик 149,1 млн. км2 (29,2%) ни ташкил этади (қуруқлик олти катта материк ва кўпдан-кўп ороллардан иборат). Евросиё материги икки қитъага: Европа ва Ocue’ra бўлинади, Шим. ва Жан. Америка материклари эса бир қитъа ҳисобланади, баъзан Тинч океан ороллари Океания деб аталади ва одатда унинг майдони Австралия билан қўшиб қисобланади.

Материклар Дунё океанини Тинч, Атлантика, Ҳинд ва Шим. Муз океанларига ажратиб юборган, баъзи тадқиқотчилар Атлантика, Тинч ва Ҳинд океанларининг Антарктида ёнидаги қисмларини Жан. океан деб алоҳида ажратадилар.

Ернинг Шим. ярим шари, асосан, қитъалардан (қуруқлик 39%), Жан. ярим шари — океанлардан (қуруқлик атиги 19%) иборат. Ғарбий ярим шарнинг кўп қисми сув, Шарқий ярим шарнинг кўп қисми эса қуруқликдир.

Ернинг энг баланд нуқтаси билан энг паст нуқтаси орасидаги фарқ қарийб 20 км га етади, дунёдаги энг баланд Жомолунгма (Эверест) чўққиси (Ҳи-молай тоғларида) 8848 м бўлса, энг чуқур Мариана сув ости ботиғи (Тинч океанда) 11022 м дир.

Ер гравитацион (тортиш), иссиклик, магнит ва электр майдонларига эга. Ернинг гравитацион кучи Ой ва сунъий йўлдошларни Ер орбитасида тутиб туради. Ернинг сферик (думалоқ) шаклда бўлиши, Ер усти рельефининг кўп хусусиятлари, дарёлар оқими, музликлар силжиши ва б. жараёнлар ҳам гравитацион майдон оқибатидир.

Магнит майдони Ер ядроси ва мантиядаги турли жараёнлардан келиб чиқади (қ. Ер магнетизми). Ернинг электр майдони хам магнит майдони билан чамбарчас боғлиқ (қ. Атмосфера электри). Атмосфера ва магнитосферада бирламчи космик омиллар катта ўзгаришга учрайди. Космик нурлар, қуёш шамоли, қуёшнинг рентген, ультрабинафша, оптик ва радио нурлари ютилади ва б. ўзгаришларга учрайди, бу эса Ер юзасидаги жараёнлар учун муҳим аҳамиятга эга. Магнитосфера, хусусан, атмосфера электромагнит ва корпускуляр радиациянинг кўп қисмини тутиб қолиб, тирик организмларни унинг ҳалокатли таъсиридан сақлайди.

Е. Қуёшдан 1,7-1017 Ж/с микдорида нур энергияси олади, лекин унинг атиги 50% Е. юзасигача етиб келади ва Ер юзасидаги кўп жараёнларнинг энергия манбаи булиб хизмат қилади.

Ер юзаси, гидросфера, шунингдек, атмосфера ва Ер пўстининг ер юзасига яқин қатламлари географик қобиқ ёки ландшафт қобиғи деган умумий ном билан аталади. Ҳаёт географик қобиққа пайдо булган. Тирик модда айни пайтда геологик куч ҳам бўлиб, географик қобиқни тубдан ўзгартириб юборган. Ернинг ҳаёт ва био-ген маҳсулотлар тарқалган соҳаси биосфера деб аталадиган бўлди.

Ер, унинг шакли, тузилиши ва Коинотда тутган ўрни тўғрисидаги ҳоз. билимлар узоқ даврлар давомидаги изланишлар жараёнида таркиб топди. Қадимда (мил. ав. 7-а., Фалес) Е. ни — сув билан ўралган ясси жисм деб, кейинроқ (мил. ав. 6-а., Анаксимандр) цилиндрик шаклда деб ва, ниҳоят, мил. ав. 6-а. 2-ярмида (Пифагор) шар шаклида деб тасаввур қиддилар. Мил. ав. 4-а. да Аристотель Ойнинг Ер соясига кириш (Ой тутилиши) ҳодисасини ўрганиб, Ернинг шар шаклдалигини биринчи бўлиб исбот қилди. Ернинг диаметрини мил. ав. 3-а. да александриялик Эратосфен етарлича катта аниқликда ўлчади. 9-а. да Хоразмий ва Аҳмад ал-Фарғоний Е. меридиани ёйини ўлчаш асосида Ер диаметрини янада аниқроқ ўлчашга эришдилар. Ер радиуси узунлигини ва Г узунликни қиялик бурчагининг пасайиши ёрдамида оддий усулда ўлчаган олим Абу Райҳон Беруний ҳисобланади.

Узоқ йиллар Ер — Коинот маркази деб қаралди. Фақат 16-а. га келиб, сайёраларнинг юлдузлар фонидаги сирт-моқсимон ҳаракатларини тушунтириш асосида поляк астрономи Н. Коперник Е. Қуёш атрофида айланувчи оддий сайёралардан бири эканлигини исбот қилди.

17-а. бошларида немис астрономи И. Кеплер томонидан сайёралар қаракати қонуни кашф этилиб, 1687 й. да И. Ньютон томонидан Бутун олам тортишиш конуни исбот қилинганидан сўнг гелиоцентрик система назарияси узил-кесил карор топди. «Қаттиқ» Е. тузилиши, асосан, 20-а. да сейсмология ютуклари туфайли аниқланди.

Элементларнинг радиоактив парчаланиши ҳодисаси кашф этилгач, кўпгина фундаментал концепцияларни қайта кўриб чиқишга тўғри келди. Жумладан, Ер энг аввал суюқ олов эди, деган тушунча ўрнига Ер қаттиқ совуқ зарралардан вужудга келган деган назария пайдо бўлди (қ. Шмидт гипотезаси). Тоғ жинсларининг мутлақ ёшини аниқлашнинг радиоактив методлари ишлаб чиқилди. Бу эса Ер тарихи қанча давом этганини, ер юзаси ва бағридаги жараёнларнинг тезлигини аниқлашга имкон берди.

20-а. 2-ярмида ракета ва сунъий йўлдошлардан фойдаланиб, атмосферанинг юқори қатламлари ва магнитосфера ҳақида тасаввурлар шаклланди.

Ернинг массаси 5976-6021 кг, бу эса Қуёш массасининг 1/330000 қисмига тенг. Қуёшнинг тортиш кучи таъсирида Е. Қуёш системасидаги бошқа сайёралар каби, Қуёш атрофида доирадан жуда оз фарқ қиладиган эллиптик орбита бўйлаб айланади. Қуёш Ернинг эллиптик орбитаси фокусларидан бирида туради. Шунинг учун ҳам Ер билан Қуёш орасидаги масофа йил давомида 147,117 млн. км дан (перигелийля) 152,083 млн. км гача (афелийаа) ўзгариб туради. Ер орбитасининг 149,6 млн. км га тенг катта ярим ўқи Қуёш системаси доирасида масофаларни ўлчашда бирлик деб қабул қилинади (қ. Астрономик бирлик). Е. нинг орбита бўйлаб қиладиган ҳаракат тезлиги, ўрта ҳисобда, 29,765 км/с бўлиб, 30,27 км/с дан (перигелийда) 29,27 км/с гача (афелийда) ўзгариб туради. Е. Қуёш билан бирга Галактика маркази атрофида ҳам айланади, галактик айланиш даври 200 млн. йилга яқин вақтга тенг, ҳаракатнинг ўртача тезлиги 250 км/с. Энг яқин юлдузларга нисбатан Қуёш Ер билан бир-галикда Геркулес юлдузлар туркумига томон ~ 19,5 км/с тезликда ҳаракат қилади.

Ернинг Қуёш атрофида айланиш даври йил деб аталади ва Ер ҳаракати осмон жисмларининг қайси бирига ва осмон гумбазининг қайси нуқтасига нисбатан олинишига қараб йил ҳар хил аталади. Қуёш марказининг баҳорги тенгкунлик нуқтасидан икки марта кет-ма-кет ўтиши учун кетган ваклта тропик йил деб аталади. Тропик йил Қуёш тақвимлари учун асос қилиб олинган ва у 365,2422 ўртача қуёш суткасига тенг (қ. Тақвим).

Бошқа сайёраларнинг тортиши таъсирида эклиптика текислигининг ҳолати ва Ер орбитасининг шакли млн. йиллар мобайнида секин ўзгаради. Бунда эклиптиканинг Лаплас текислигита оғишганлиги 0° дан 2,9° гача, Ер орбитаси эксцентриситеты эса 0 дан 0,067 гача ўзгаради. Ҳоз. эксцентриситет 0,0167 га тенг булиб, йилига 4-10~7 дан камая боради. Олам Шим. Қутбидан туриб Ер шарига қаралса, Ернинг орбита буйлаб соат милига тескари йуналишда айланаётганини кўриш мумкин бўлар эди. Гравитация, Ернинг ўз ўқи атрофида айланиши натижасида юзага келадиган марказдан қочма куч, шунингдек, рельеф ҳосил қилувчи ички ва ташқи кучлар таъсирида Ер мураккаб шаклга кирган. Гравитацион потенциалнинг сатҳ юзаси (яъни ҳамма нуқталарда шоқул йўналишига перпендикуляр (тик) бўлган ва океан сатҳига тўғри келадиган юза) тақрибан Ер шакли деб қабул қилинган (бунда океанларда тўлқин, сув кўтарилиши, оқим ва атмосфера босими таъсирида сув сатҳининг ўзгариб туриши эътиборга олинмайди). Бу геоид шакл деб аталади. Ана шу юза билан чегараланган қажм Ер қажми деб ҳ. исобланади (қитъаларнинг денгиз сатҳидан юқори жойлашган қисмлари ҳажми бунга кирмайди). Геодезия, харитаграфия ва б. да бир қанча илмий ва амалий масалаларни ҳал қилиш учун Ер шаклининг эллипсоид юзасини Ер шакли деб қабул қилинади. Ер эллипсоиди параметрларини, Ер даги ҳолатини, шунингдек, Ернинг гравитацион майдонини билиш, сунъий космик жисмларнинг харакат қонунларини ўрганадиган астродинамикада катта ахамиятга эга (қ. Геодезия, Гравиметрия).

Ер шар шаклида деб ҳисобланса, экватордаги ҳар бир нуқта 462 м/с, ср кенгликдаги нуқталар эса 463 cos ф (м/с) тезлик билан ҳаракатланади. Айланиш чизикли тезлигининг, бинобарин марказдан қочма кучнинг кенгликка боғлиқлиги турли кенгликларда оғирлик кучи тезланишининг турлича бўлишига олиб келади.

Ернинг айланиш ўқи эклиптика текислигига туширилган перпендикулярдан 23°26,5’ оғишгандир (20-а. урталарида); ҳозир бу бурчак йилига 0,47» дан кичрайиб бормоқда. Е. Қуёш атрофида орбита бўйлаб ҳаракат қилганда айланиш ўқи фазода доимий йўналишини деярли сакдайди. Бу эса пил фаслларини ҳосил қилади. Ернинг ўз ўқи атрофида айланиши натижасида кун ва тун ҳосил бўлади. Ернинг ўз ўқи атрофида бир марта айланиш даври сутка дейилади. Ой, Қуёш ва б. сайёраларнинг гравитацион таъсирида Ер ўқи қиялиги ва орбитаси эксцентриситетининг узок, давом этадиган даврий ўзгаришлари юзага келади, бу эса, ўз навбатида, иклимнинг кўп асрлар давомида қисман ўзгариб боришига сабаб булади.

Ой ва Қуёшнинг тортиши таъсирида Ернинг айланиш даври мунтазам равишда ортиб бормоқда. Ойнинг тортиши атмосфера, сув қобиғи ва «қаттиқ» Е. да ҳам деформацияланишни юзага келтиради. Ой тортиши натижасида Ер пўстидаги кўтарилиш-пасайиш амплитудаси 43 см га, очиқ океанда кўпи билан 2 м га етади; атмосферада эса босим бир неча юз Н/ м2 (бир неча мм сим. уст.)гача ўзгаради. Кўтарилиш-пасайиш ҳаракатида рўй берадиган ишқаланиш таъсирида Е.-Ой системаси энергия йўқотади ва ҳаракат миқдори моменти Ердан Ойга ўтади. Оқибатда Ернинг айланиши секинлашади, Ой эса Ердан узокдашади. Ернинг ўз ўқи атрофида айланиш даври бир асрда ўртача бир неча м/с га ортиб бормоқда (500 млн. йил олдин сутка 20,8 соат бўлган). Ернинг айланиш тезлиги ҳаво массалари ва намликнинг мавсумий алмашиниб туриши натижасида ҳам йил давомида ўзгариб туради. Ер қутблари ботиқ (экватор атрофи массаси каттароқ) булганлиги ва Ой орбитаси Ер экватори текислигида ётмаганлигидан Ойнинг тортиши прецессиями вужудга келтиради, яъни Ер ўқи фазода эклиптика ўқи атрофида секин бурилиб боради ва 26 минг йил деганда бир марта тўлиқ конус сирт чизади. Бу ҳаракатга ўқ йўналишининг даврий тебранишлари — нутация ҳам қушилиб кетади (асосий даври 18,6 йил). Айланиш уқининг Ер танасига нисбатан ҳолати даврий равишда ҳам (бунда қутблар уртача ҳолатдан 10—15 м огади), асрлар давомида ҳам ўзгариб туради, Шим. қутбнинг Уртача ҳолати Шим. Америка томонга йилига – 11 см дан сурилиб боради (к,. Географик қутблар).

Ернинг тузилиши. Магнитосфера. Ернинг энг ташқи ва энг калин пўсти Ерга энг яқин фазо — магнитосфера, унинг физик хоссалари Ер магнит майдонига ва бу майдоннинг космик зарралар оқими б-н ўзаро таъсирлашувига боғлиқ. Космик зондлар ва Ер сунъий йўлдошлари ёрдамида олиб борилган текширишлар Ер доимо Қуёшдан келадиган корпускуляр заррачалар оқими (қуёш шамоли)да туришини кўрсатади. Ер орбитаси яқинида бу зарралар оқимининг тезлиги 300 дан 800 км/с гача етади. Қуёш плазмасида кучланганлиги ўртача 4,8-10~3 а/м (6 – 10~5)га тенг магнит майдони мавжуд.

Қуёш плазмаси оқими Ер магнит майдони билан туқнашганда зарба тўлқини пайдо бўлади, унинг Ер марказидан узоклиги 13—14 Re га тенг (Rffi — Ер радиуси), шу тўлқиндан кейин 20 минг км қалинлиқдаги қатлам (оралиқ соҳа) келади. Қуёш плазмасидаги магнит майдонида зарралар тартибсиз ҳаракатланади. Бу майдонда плазма т-раси 200 минг даражадан 10 млн. даражагача кўтарилади.

Магнитосферага қуёш шамоли оралиқ соҳа орқали утади. Оралиқ соҳа б-н магнитосфера чегараси — магнитопауза қуёш шамолининг динамик босими Ер магнит майдони босими мувозанатлаб турадиган жойдан утади. У Е. марказидан 10—12 Rffi (70—80 минг км), қалинлиги 100 км; магнитопауза атрофида магнит майдони кучланганлиги 8-10 2 а/м (10~3). Қуёш фаоллиги пайдо бўлиши натижасида магнитосфера ўзгаради. Қуёш фаоллиги туфайли қуёш шамоли ва унинг магнит майдонида сезиларли ўзгариш юз беради, яъни магнит бўрони пайдо бўлади. Магнит бўрони туфайли атмосферанинг юқори қатлами қизийди, зарралар ионланиши ортади, тезлашади, қутб ёғдусининг ёрқинлиги кучаяди, электромагнит шовқинлари ҳосил бўлади, қисқа тўлқинли радиоалоқа бузилади ва ҳ. к. Геомагнит майдон Е. нинг радиация минтақасини ҳосил қилади, бу эса космик кемаларнинг учиши учун хавфлидир.

Атмосфера. Атмосфера ёки Ернинг ҳаво қобиғи деганда «қаттиқ» Е. ни ўраб олган ва у билан бирга айланадиган газ муҳити тушунилади. Атмосферанинг массаси, зичлиги, қатлами тузилиши, атмосферадаги диссоциланиш, ионланиш ва б. ҳақида атмосфера мақоласида ёритилган.

Ернинг географик пўстида юз берадиган физик, кимёвий ва биологик жараёнлар учун асосий энергия манбаи, яъни Қуёшдан тарқаладиган электромагнит нурлар Ер сиртига атмосфера орқали ўтади. Атмосфера рентген ва гамма-нурлар (қисқа тўлқинли нурлар) ни ютиб, биосферани зарарли таъсирлардан сақлайди. Атмосферада карбонат ангидрид ва сув буғлари бўлгани учун Қуёш нурланиши энергиясининг 48% Е. сиртига етиб келади. Атмосферада буғ, томчи ва муз кристаллари кўринишида (1,3—1,5)1016 кг сув бор. Атмосфера бўлмаганда Ер сиртининг йиллик ўртача т-раси — 23° бўлар эди (аслида бу т-ра 14,8° га тенг).

Атмосфера космик нурларнинг маълум қисмини ҳам ушлаб қолиб, Ерни метеоритлар зарбасидан сақлайди. Қуруқлик ва денгиз устида, турли баландлик ва турли кенгликларда атмосфера турлича қизигани учун атмосфера босими ҳам турлича тақсимланади. Шу сабабли умумий атмосфера циркуляцияси вужудга келади. Сувнинг айланиб юриши, ёғин-сочин ва уларнинг оқиши атмосфера циркуляцияси билан боғлиқ. Иссиқлик алмашинуви, сувнинг айланиб юриши ва атмосфера циркуляцияси иқлимни вужудга келтирадиган асосий омиллардир. Қуруклик сиртида ва сув ҳавзаларининг юқори қатламларида юз берадиган турли жараёнларда атмосфера муҳим роль ўйнайди. Ерда ҳаётнинг ривожланишида атмосферанинг ўрни беқиёс.

Гидросфера. Сув қобиғи Ер шари юзасини сидирғасига қоплаган эмас. Гидросфера умумий ҳажмининг қарийб 94% океан ва денгизлардир; 4% ер ости сувларига, 2% муз ва қорларга (асосан, Арктика, Антарктика ва Гренландияда), 0,4% курукликдаги сувларга (дарёлар, кўллар, ботқоқликларга) тўғри келади. Атмосфера ва организмларда ҳам сув бор. Ер юзасига бир йилда ёғадиган ёғин микдори қуруклик ва океанлар юзасидан буғланадиган сув микдорига тенг (қ. Гидросфера).

«Қаттиқ» Ер. «Каттиқ» Е. нинг тузилиши, таркиби ва хусусиятлари ҳақида, асосан, тахм. маълумотларгина мавжуд, чунки Ер пўстининг фақат энг устки қисминигина бевосита кузатиш имконияти бор. Ер қаърининг энг чуқур қатламлари тўғрисидаги маълумотлар эса турли хил билвосита (асосан, сейсмология, гравиметрия, геотермия, магнитометрия, геофизика, Ер тебраниши частотасини ўлчаш ва б.) тадқиқот усуллари б-н олинган. Булардан энг ишончлиси — зилзила тўлқинларининг Ерда тарқалиш йўллари ва тезлигини ўрганишга асосланган сейсмик усулдир. Бу тадқиқотлар асосида Ер 3 геосфера: Е. пўсти, мантия ва ядродан тузилганлиги исботланди.

«Қаттиқ» Е. нинг устки қисми — Ер пўсти таркиби ниҳоятда хилма-хил ва энг мураккаб сферадир. Олимларнинг фикрига кўра, Ер пўстининг қалинлиги қуруқликда 20—80 км, океанлар тубида 5—10 км. Ўрта Осиёда Ер пўстининг қалинлиги текисликларда 35 км, тоғлик жойларда 50—80 км. Ер пўсти бир неча типга бўлинади; улардан кўп тарқалганлари материк ва океан ости Ер пўстидир. Материк Ер пўсти 3 қатламдан иборат: устки — чукинди қатлам (10 км дан 20 км гача), ўрта — шартли равишда «гранит» қатлам деб аталадиган қатлам (10 км дан 40 км гача) ва қуйи — «базальт» қатлами (10 км дан 80 км гача).

Океанларда чўкинди қатламнинг қалинлиги аксари бир неча юз м ни ташкил этади. «Гранит» қатлами жуда юпқа ёки бутунлай булмайди. Унинг урнида қалинлиги 1—2,5 км ча булган ва табиати аниқланмаган «иккинчи» қатлам учрайди. «Базальт» қатламининг қалинлиги 5 км чамасида. Ер пўстининг асосий типларидан ташқари яна «оралиқ» тузилишига эга бир неча типлари учрайди. Субконтиненталь (баъзи бир архипелаглар тагида) ва субъокеан типлари (қитъа ичкарисида ва чекка денгизларнинг чуқур сувли ботиқларида) шулар жумласидандир. Субконтиненталь пўстда «гранит» ва «базальт» қатламлари бир-биридан унчалик аниқ ажралмаган ва умумлаштирилиб гранит-базальт қатлами деб юритилади. Субъокеан пўсти океан ости Ер пўстига яқин, аммо ундан умумий қалинлиги, шу жумладан чукинди қатламининг қалинлиги билан фарқ қилади. Ер пўсти 95% отқинди, 5% чукинди ва метаморфик жинслардан тузилган. Аксарият фойдали қазилма конлар Ер пўстила жойлашган. Ер пўстининг остида Ернинг мантия қобиғи бошланади. Мантиядан Ер пўсти Мохоровичич юзаси билан ажралган.

Мантия 3 қатламдан иборат булиб, 2900 км чуқурликкача чўзилиб, уша ерда Ернинг ядроси билан чегараланади. Икки қатлами ю қори мантия (калинлиги 850—900 км)ни ва 3-қатлам қуйи мантия (қалинлиги 2000 км ча)ни ташкил этади. 1-қатламнинг бевосита Ер пўсти тагидаги устки қисми субстрат дейилади. Ер пўсти субстрат билан биргаликда литосферами ҳосил қилади. Юқори мантиянинг қуйи қисми унинг хоссаларини кашф этган сейсмолог номи билан Гутенберг котлами (астеносфера) деб аталади. Гутенберг қатламида сейсмик тўлқинларнинг тарқалиш тезлиги ундан юқори ва қуйидаги қатламлардагидан кичикроқ. Астеносфера қуйи мантиядан Голицин қатлами билан ажралган. Голицин қатламида сейсмик тўлқинларнинг тезлиги қуйига томон орта боради (бўйлама тўлқинлар 8—11,3 км/сек, кўндаланг тўлқинлар 4,9—6,3 км/сек га етади) (қ. Ер мантияси). Ҳоз. замо-навий тасаввурларга кура мантиянинг таркиби тош метеоритига яқин. Ман-тияда кислород, кремний, магний, темир кўп.

Ер ядроси (уртача радиуси 3,5 минг км ча) ташқи ядро ҳамда 1,3 минг км радиусли ички ёки субъядрога булинади. Субъядрода сейсмик тўлқинлар деярли бир хил тезликда тарқалади. Уларни бир-биридан калинлиги 300 км га яқин оралиқ зона ажратиб туради.

«Қаттиқ» Ернинг физик хоссалари ва кимёвий таркиби. Ер ичига чуқур кирган сари зичлик, босим, оғирлик кучи, модданинг эластиклиги, қайишқоқлиги ва т-ра ўзгариб боради. Е. Пўстининг ўртача зичлиги 2,8, чўкинди қатламники 2,4— 2,5, «гранит» қатламники 2,7, «базальт» қатламники 2,9 т/м3. Е. пўсти билан мантия чегарасида (Мохоровичич юзасида) зичлик 2,9—3,0 дан 3,1—3,5 т/м3 гача етади. Шундан сўнг зичлик аста-секин орта боради ва ядрода бирданига 10,0 т/м3 га етади, кейин яна аста-секин орта бориб, Ер марказида 12,5 т/м3 га тенг бўлади.

Ер пўсти ва юқори мантияда т-ра чуқурликка томон кўтарила боради. Мантиядан «қаттиқ» Е. устига томон иссиқ оқим келади; бу оқим Қуёшдан келадиган иссиқликдан бир неча минг марта кам.

Мантиянинг ҳамма жойида т-ра унинг таркибидаги материалнинг тўла эриш т-расидан паст. Материк Ер пўсти тагида т-ра 600—700° га яқин, Гутенберг қатламида эса эриш нуқтасига яқин (1500—1800°) бўлса керак. Мантиянинг янада чуқур қатламлари ва ядро ҳақида тахм. фикр юритилади. Ядрода т-ра 4000—5000° дан ошмаса керак, кўпчилик тадқиқотчилар фикрича ядро таркибида темир ва никель металлари кўпроқ, бошқалар фикрича мантия ва ядронинг таркиби бир хил, аммо улар хоссаларининг турлилиги катта босимда бўладиган фазали ўтишларга боғлиқ.

Юқори мантиянинг 700 км чуқурликкача бўлган қисмида зилзила ўчоқлари мавжудлиги аниқланган. Бу эса мантияни ташкил этадиган материалнинг мустаҳкамлигидан далолат беради; бундан ҳам чуқурроқа зилзила ўчоқларининг йўқлиги бу ерда модданинг у қадар мустаҳкам эмаслигидан ёки етарли даражада механик кучланиш йўқлигидан дарак беради. Субстратнинг электр ўтказувчанлиги жуда суст; Гутенберг (астеносфера) қатламиники эса кучли, бу т-ранинг юқори бўлиши билан боғлиқ бўлса керак деб ҳисоблайдилар, қуйи мантияники, эҳтимол, бундан ҳам кучлироқ. Ер ядросида ўтказувчанлик жуда кучли, бу эса ядродаги модданинг металлик хоссаларидан дарак беради.

Ҳоз. космогоник фаразлар сайёралар, уларнинг йўлдошлари ва метеоритларнинг кимёвий таркиби Қуёш таркибига яқин бўлиши кераклигини кўрсатади (қ. Геокимё).

Ер пўстининг деярли ярми кислороддан, тўртдан биридан кўпроги эса крем-нийдан таркиб топган. Алюминий, магний, кальций, натрий ва калий ҳам анчагина. Кислород, кремний, алюминий Е. пўстида энг кўп таркалган бирикмалар — силикат ангидрид (SiO2) ва алюминий оксид (А12О3)ни ҳосил қилган.

Мантия асосан магний ва темирга бой оғир минераллардан иборат. Улардан SiO2 билан бирикмалар вужудга келган. Субстратда, форстерит (Mg2Si04) энг кўп, ундан чуқурда фаялит (Fe2Si04) улуши орта боради. Қуйи мантияда юқори босим таъсирида бу минераллар оксидлар (SiO2, MgO, ҒеО)га парчаланиб кетган деб тахмин қилинади.

Ер ички қисмларидаги моддаларнинг агрегат ҳолати Ер қаъридаги юксак т-ра ва босимга боғлиқ; агарда юқори босим бўлмаганда мантия эриб кетарди, шу сабабли бутун мантия қаттиқ кристалл ҳолатдадир; фақат Гутенберг қатламида т-ранинг таъсири босимдан кучли бўлганлиги сабабли уни аморф ёки қисман эриган хрлатда деб ҳисоблайдилар. Ташқи ядро суюқ (эриган) ҳолатда бўлса керак, чунки суюкликда тарқала олмайдиган кўндаланг сейсмик тўлқинлар ташқи ядродан ўтмай қолади. Ер магнит майдонининг пайдо бўлиши суюқ ташқи ядро мавжудлигига боғлиқ деб фараз қилинади. Субъядро ҳар ҳолда қаттиқ бўлса керак (узунасига тарқаладиган тўлқинлар субъядро чегарасига яқинлашганда унда кўндаланг тўлқинлар ҳосил қилади).

Геодинамик жараёнлар. Ер геосфераларининг моддаси доимий ҳаракатда ва ўзгаришда. Суюқ ва газсимон қобиқда бу жараёнлар тез ўтади. Аммо Ер куррасининг ривожланиш тарихининг асосий мағзини деярли қаттиқ моддадан тузилган ички геосфераларнинг анча секин ҳаракатлари ташкил этади. Ер ичида ва юзасида содир бўлаётган жараёнлар 2 асосий гуруҳга ажратилади: ички энергия (асосан, радиоактив пар-чаланиш) таъсирида вужудга келадиган эндоген жараёнлар ва Ерга тушадиган қуёш нури энергияси вужудга келтирадиган экзоген жараёнлар. Эндоген жараёнлар, асосан, чуқур геосфералар учун хос. Ер пўстининг қуйи қисмларида, юқори мантия ва янада чуқурроқца жуда катта ҳажмдаги жисмларнинг кўчиши, кенгайиши, сиқилиши, бир фазадан иккинчи фазага ўтиши, кимёвий элементларнинг кўчиши (миграцияси), иссиқлик ва электр токларининг циркуляцияси ва б. содир бўлиб туради. Ана шу жараёнлар таъсирида енгил компонентлар устки геосфераларда, оғир компонентлар чуқур геосфераларда тўплана борган. Эндоген жараёнлар Ер пўстига таъсир этиши натижасида унинг баъзан қисмлари вертикал ҳамда горизонтал йўналишда силжийди, Ер пўстининг ички тузилиши деформацияланади ва ўзгаради. Буларнинг ҳаммаси тектоник жараёнлар бўлиб, бу жараёнлар намоён бўлган жой тектоносфера деб аталади. Тектоник жараёнлар билан ўзаро боғланган ҳолда магматик жараёнлар ҳам содир бўлиб туради, бу жараёнлар натижасида магма пастдан юқорига кўтарилади ва лава хрлатида ёриқлардан Ер юзасига оқиб чиқади (вулканизм). Тектоник деформациялар (дислокациялар) ва магманинг сингиши натижасида тоғ жинслари метаморфизм жараёнига учрайди — юқори босим ва т-ра таъсирида минерал очиқ таркиби ва структураси ўзгаради.

Ер юзаси ва пўстининг юқори қатламларига экзоген жараёнлар ҳам таъсир этади. Тоғ жинсларнинг нураши, емирилган тоғ жинсларини шамол ва оқар сувлар олиб кетиши, ер юзасининг дарё-сойлар, ер ости сувлари, музликлар томонидан ўзгартириб юборилиши, қуруқликдаги пастликларда, денгиз ва кўлларда тўпланиб қолиб, кейинчалик чўкинди тоғ жинсларига айланиши экзоген жараёнлардир.

Эндоген ва экзоген жараёнларнинг ер юзасига таъсири бир-бирига қарама-қарши. Эндоген жараёнлар (асосан, тектоник ҳаракатлар) катта пастбаландликлар хрсил қилади, экзоген жараёнлар эса кўтарилган жойларни парчалайди, бўлиб-бўлиб юборади, емирилган маҳсулотларни пастқам жойларга элтади, яъни ер юзасини текислаб, мувозанатни сақлашга интилади. Ички ва ташқи жараёнларнинг ўзаро таъсири натижасида ер юзасида турли хил нотекисликлар пайдо бўлади, натижада ер юзасининг рельефи таркиб топади. Ички ва ташқи кучлар нисбатининг турлича бўлишига қараб тоғлар, адирлар ёки текисликлар ҳосил бўлади.

Эндоген жараёнлар таъсирида Ер ичидаги жинслар унинг юзасига чиқиб қолиб, денудация ва аккумуляцияга учрайди ва чўкинди жинслар ҳосил қиладиган асосий манбалардан бирига айланади. Ер пўсти чўкканда чўкинди жинслар Ер ичига кириб, эндоген жараёнлар таъсирига тортилади, баъзан эриб магмага айланади ва яна тектоник ҳаракатлар таъсирида Ер юзасига чиқиб қолади.

Ер пўсти структурасининг асосий хусусиятлари. Ер пўсти — ички геосфералар ичида бевосита ўрганиш имконияти бўлган ягона геосфера. Шунинг учун ҳам Ер пўстининг структурасини ўрганиш фақат Ер пўстини эмас, балки умуман Ернинг ривожланиши тарихи тўғрисида фикр юритиш учун муҳимдир. Ер пўсти 2 асосий қисм — материк Ер пўсти ва океан ости Ер пўстидан иборат, шулардан материклар Ер пўсти яхшироқ ўрганилган. Материкдаги Ер пўстининг энг қад. таркибий унсурлари қад. (токембрий) платформалар — тектоник жиҳатдан кам ҳаракат қиладиган (барқарор) кенг қуруқликлардир. Платформа ҳудудларининг анчагина қисми геологик тарих давомида деярли горизонтал ётган чўкинди жинслар билан қопланган плиталарга айланган. Уларнинг остида қад. бурмаланган фундамент жойлашган. Бундай фундамент чўкинди жинслар бўлмаган қалқонларда ер юзасига чиқиб қолган ва бурмаланган метаморфик жинслардан ташкил топган, буларни асосан гранит таркибли чуқур магматик интрузиялар ёриб чиққан. Қад. платформалар бир-биридан фаол геосинклиналь минтақалар билан ажралган; геосинклиналь минтақалар бир қанча геосинклиналь системалардан иборат. Геосинклиналь минтақалар узунасига ўнларча минг км га чўзилган, уларда Ер пўсти қалин, катта амплитудали вертикал қаракатлар содир бўлган, тоғ жинслари кучли бурмаланган, вулкан ҳаракатлари фаоллашган ва сейсмик ҳаракатлар шиддатли тус олган.

Океан ости Ер пўсти кам ўрганилган ва бу соҳада кўпроқ фараз қилинади. Кенг ва нисбатан текис бўлган океан тубида вулканизм кам, сейсмик ҳаракатлар суст, Ер пўстининг вертикал ҳаракатлари секин ўтади. Бундай майдонлар океан платформалари деб аталади. Айни вақтда океан остида тектоник ҳаракатлар бўлиб турадиган зоналар ҳам бор, улар океан рифт минтақалари деб аталади ва бутун океанлар бўйлаб ўрталиқ тоғ тизмалари шаклида чўзилиб ётади. Уларда вулканизм, кучли сейсмиклик ва Ер қаъридан келадиган иссиклик оқими катта. Тизмалари бўйлама кетган ер ёриқлари билан мураккаблашган шундай жойларда қатор чуқур рифт ботиклари пайдо бўлган. Материк ва океан ости Ер пўстларининг ўзаро структуравий нисбатига кўра уларнинг бир-биридан принципал фарқ қиладиган 2 типини ажратиш мумкин. Атлантика типи деб аталувчи биринчиси, асосан Атлантика, Ҳинд ва Шим. Муз океанларига хос. Бу ерда материк ва океан чегараси материк пўсти структураларини кўндалангига кесиб ўтади, ундан океан ости Ер пўстига ўтиши эса кескин бўлиб «гранит» қатламини материк ён бағрига кириб йўқолишидан амалга ошади. Иккинчи, ёки тинч океан типи Тинч океан чеккалари, Атлантика океанининг Кариб денгизи ва ороллари, Жан. Гебрид о. лари ва Ҳинд океанининг Индонезия қирғокларига тегишлидир. Бунга мезозой ва кайнозой бурмали системалари ва ҳоз. замон геосин-клиналларининг континент четига параллел ётиши хосдир. Ўтиш зонаси таркибида геоантиклиналь кўтарилмалар мавжуд. Ҳоз. рельефда булар ороллар ёйининг тоғлик архипелаги кўринишида намоён бўлган. Булар билан чекка денгизларнинг чуқур сув ости ботиклари ва камбар узун океан новлари кўринишидаги геосинклиналь букилмалар ёнма ён жойлашган.

Тинч океан қирғокларининг бундай хусусиятларини кўпинча унинг кадимийлигидан деб изохлайдилар. Айни пайтда атлантика типидаги океанларнинг нисбатан ёш эканлигига шубҳа йўқ. Тарихий геол. маълумотларига кўра палеозой эрасининг охирида Жан. Америка, Африка, Австралия ва Антарктида материклари, Мадагаскар о. ва қад. Ҳинд платформаси б-н биргаликда Гондвана деб аталмиш ягона континентал массивни ташкил этган. Факат мезозой давомида у бўлакларга ажралган, натижада хоз. Ҳинд ва Атлантика океанлари ботиклари пайдо бўлган. Бу фактни ҳамма томонидан якдил тан олиниши уни турлича талқин этилишини инкор қилмайди. Баъзи бир олимлар бу ҳодисани «океанланиш» натижаси, яъни материк Ер пўстини океан ости Ер пўстига айланиши деб ҳисоблайдилар. Айни вақтда океанлар материк Ер пўсти блокларининг сурилиши ва таг субстратнинг очилиб қолишидан ҳосил булади деган фикрлар кенг тарқалмоқда. Материклар дрейфи тўғрисидаги бундай фикрлар палеогеография маълумотлари асосида тасдиқланган.

20-а. нинг 60-й. ларида олға сурилган мобилистик гипотезалардан «янги глобал тектоника» ёки «плиталар тектоникаси» деб аталмиш гипотеза кенг тар-қалди. Бу гипотезалар океанларда олиб борилган геофизик тадқиқотларга аосланган. Унда океан ости Ер пўстининг океан ўрталиқ тизмаларидан икки томонга қараб «оқиши» ва бунинг натижасида океан чўкмаларининг кенгайиши тахмин қилинади.

Ер рельефи. Ернинг энг йирик (сайёравий кўламдаги) рельеф шакллари Ер пўстининг энг улкан структурали унсурларига мувофиқ келади. Уларнинг морфологик тафовутлари Ер пўсти айрим қисмларининг тузилиши ва тарихидаги фарққа ҳамда тектоник ҳаракатларнинг йуналишига қараб бел-гиланади. Ер юзи рельефининг асосан ички (эндоген) жараёнлар таъсирида пайдо бўладиган бу шакллари морфоструктуралар деб аталади.

Сайёра масштабидаги морфоструктуралар нисбатан кичикроқ, лекин бари бир йирик морфоструктуралар — айрим қирлар, тоғ тизмалари, платолар, ботиклар ва б. рельеф шаклларига ажралади. Бу морфоструктуралар устида морфоскульптуралар деб аталадиган ва аксари ташқи кучлар таъсирида вужудга келган хилма-хил майда рельеф шакллари жойлашган.

Морфоструктуралар Ер юзасидаги йирик паст-баландликлар, материк дўнгликлари ва океан ботиқларини ҳосил қилади. Қуруқлик рельефининг энг йирик унсурлари — текислик-платформа ва тоғ (ороген) областлари.

Текислик-платформа областлари кад. ва ёш платформаларнинг текислик қисмларини ўз ичига олади ва қуруқликнинг қарийб 64%ини эгаллаган. Дастлабки текислик юзалари аксари майдонни эгаллаган, улар деярли горизонтал ётувчи чўкинди жинслар қатламларидан иборат. Бу областларнинг жойланишида симметриялик кузатилади: Шим. ярим шарда Шим. Америка, Шарқий Европа ва Сибирь текисликлари, Жан. ярим шарда Жан. Америка (Бразилия), АфрикаАрабистон ва Австралия текисликлари жойлашган. Платформа текисликларида алоҳида пасттекисликлар ва қирлар, плато, ясситоғликлар ва анча баланд тоғ массивлари бор. Текислик-платформа областлари мутлак, бал. 100—300 м ли паст областлар (Шарқий Европа, Ғарбий Сибирь, Турон, Шим. Америка) ва Ер пўстининг энг янги ҳаракатлари натижасида кўтарилган (400—1000 м) баланд областларга (Ўрта Сибирь ясситоғлиги, Африка-Арабистон, Ҳиндистон текисликлари ҳамда Австралия ва Жан. Америка текисликларининг анча қисми) бўлинади. Қуруклик рельефида баланд текисликлар аксариятни ташкил этади.

Тоғли (ороген) областлар қуруқликнинг 36% га яқинини эгаллайди. Булар икки типга бўлинади: дастлаб кайнозой геосинклиналь системалари ривожланишининг ороген босқичида пайдо бўлган ёш ёки эпиге-осинклиналь (Евросиё жан. даги, Шим. ва Жан. Американинг ғарбидаги) тоғлар ва қайтадан вужудга келган ёки эпиплатформа тоғлари; улар Ер пўстидаги қад. бурмали областларнинг текисланган ёки ярим емирилган жойларида кейинги ҳаракатлар натижасида ёшариши ва кайтадан пайдо бўлишидан бунёдга келган (мас, Тяньшан, Куньлун, Жан. Сибирь ва Монголия шим. даги тоғлар, Шим. Америкадаги Қояли тоғлар ва б.).

Океанларнинг туби қуйидаги қисмларга ажралади: материкларнинг сув ости чеккалари, орол ёйлари зонаси (ёки оралиқ зона), океан туби ва океан ўрталиқ тизмалари. Материкнинг сув ости чеккаси (Ерюзасининг 14% часи) материк саёзлиги минтақасининг текис қисми (шельф), материк ён бағри ва 2500 дан 6000 м гача чуқурликда жойлашган материк этагинш ўз ичига олади. Материк ён бағри ва материк этагини океан қаъри деб аталадиган океан тубининг аеосий қисмидан қуруқлик ва шельфдан ташкил топган материк дўнгликлари ажратиб туради.

Ороллар ёйи зонаси. Океан қаъри Ер куррасининг ҳамма областларида ҳам материк этаклари билан чегарадош бўлавермайди. Геосинклиналь режими ҳо-зиргача сақланган Тинч океан ғарбий чеккалари, Малай архипелаги области, Антил о. лари, Скоша денгизи ва б. ҳудудларда материк билан океан қаъри оралиғида ўтувчи зона жойлашган. Бу зона океан туби қисмларининг кенглиги ва кўтарилган ҳамда чуқур чўккан жойларининг кескин алмашиши билан фарқ қилади. Бу худудларда ороллар ёйи архипелаглари, чекка денгизлар ҳавзалари (мас, Беринг, Охота ва б. денгизлар), улар ҳудудида тоғлар ва кутарилмалар, шунингдек, чуқур сув ости новлари жойлашган. Ороллар ёйлари (Курил, Зонд, Антил о. лари ва б.) қатор ороллар кўринишида сув сатҳидан кўтарилган; чуқур сув ости новлари — океан тубининг 7—11 км чуқурликдаги узун ва камбар ботиқларидан иборат.

Асл океан қаъри нинг кўп қисми (Е. юзасининг 40% гача) океан платформалари (талассократон)га тўғри келадиган чукур сув ости (ўртача чуқ. 3—4 минг м) текисликлари билан банд. Ясси (субгоризонтал), кия ва бал. 1000 м гача бўлган дўнг текисликлар мавжуд. Океан қаъридаги текисликлар ораларидан ало-ҳида жойлашган кўп сонли сув ости тоғликлари (вулканлар) кўтарилиб туради.

Сув ости рельефининг энг йирик унсури океан ўрталиқ тизмалари дир (Е. юзасининг 10% гача). Уларнинг умумий уз. 60 минг км дан кўпроқ. Улар нишабли баландликлар бўлиб, кенглиги бир неча ўн км дан минг км гача, қўшни ҳавзалар тубидан 2—3 км кўтарилиб туради. Тизмаларнинг айрим чўққилари океан сатҳидан вулкан ороллари шаклида кўтарилган (Тристан-да-Кунья, Буве, Санта-Елена ва б.).

Ер юзасининг тузилишида Ер пўстини бутунлай кесиб ўтадиган ва кўпинча мантиягача борадиган чуқур Ер ёриқлари муҳим роль ўйнайди. Улар Ер пўстини рельефда яхши ифодаланиб турадиган катта бўлакларга ажратиб туради. Йирик Ер ёриқлари океанлар тубида кенглик ва субкенглик бўйича 1000 км гача чўзилган. Бундай Е ёриқлари океан ўрталиқ тизмаларини кесиб ўтган, уларни бири иккинчисига нисбатан 10—100 км га силжиган сегментларга ажратиб юборган ва рельефда тепалик, камбар ботиқлар ва улар устидан кўтарилган тоғ тизмалари шаклида намоён бўлган.

Морфоскульптуралар. Морфоскульптураларнинг шаклланишида даре ва вақтинча оқар сувларнинг роли катта. Сув кенг тарқалган флювиал (эрозион ва аккумулятив) шаклларни (дарё водийлари, сойликлар, жарлар ва б.) ҳосил қилган. Музлик шакллари ҳам кўп. Улар хоз. ва кад. музликлар фаолияти билан боғлиқ. Осиё ва Шим. Америкада кўп йиллик музлоқ қатламли жинслар тарқалган жойларда турли шаклдаги музлаган ерлар (криоген) рельефи ривожланган. Чўл ва чала чўл ўлкаларда физик нураш, шамол ва вақ-тинча окар сув оқимлари туфайли юзага келган арид рельеф шакллари кенг тарқалган.

Биосфера. Таркиби, тузилиши, энергетикаси тирик организмлар фаолияти б-н чамбарчас боғланган биологик қобиқ, яъни биосферанинг мавжудлиги Ернинг сайёра сифатидаги ўзига хос энг муҳим хусусиятидир. Биосферага Ернинг фақат ҳоз. ҳаёт тарқалган устки қисмигина эмас, балки бошқа геосфераларнинг тирик модда кириб борадиган ҳамда унинг фаолияти таъсирида қачонлардир қайтадан ўзгарган қисмлари ҳам киради. Шу сабабдан биосфера тирик организмларнинг фақат ҳоз. яшаш муҳитини эмас, балки кад. муҳитини хам ўз ичига олади. Турли маълумотларга кўра, Ерда 2,5 млн. турга яқин тирик организмлар тарқалган. Шундан фақат 1/5 қисмини ўсимликлар ташкил қилади. Ҳайвонлар орасида турлар сони жиҳатидан бўғимоёқлилар биринчи (1500000 турдан ортиқ), моллюскалар — иккинчи (130000 тур), хордалилар (40000 тур) учинчи, ўсимликлардан ёпиқ уруғлилар биринчи (350000 тур), замбуруғлар (100000 тур) иккинчи ўринда туради. Бироқ турлар сони индивидлар сонига ҳар доим мос келавермайди, чунки ўсимлик ва ҳайвонлар айрим систематик гуруҳларининг турлари кам бўлгани ҳолда индивидлар сони ҳаддан ташқари кўп булиши мумкин. Шу сабабдан ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсини таърифлашда биомасса ва биологик маҳсулдорлик тушунчаларидан фойдаланилади. Таркиби жиҳатидан биосфера моддаси тирик (организмлар), биоген (тирик организмлар барпо этган маҳсулотлар), биокос (биологик ва анорганик жараёнларнинг биргаликдаги таъсири натижасида ҳам ҳосил бўлган) ва кос (анорганик) моддаларга бўлинади (қ. Биосфера).

Географик қобиқ (ландшафт қобиғи) қиёсан қалин бўлмаса ҳам, Ернинг ўзига хос хусусиятларини мужассамлаштирган. Бу сферада 3 геосфера атмосферанинг қисмлари, гидросфера ва Ер пўсти бир-бири билан туташади ва ўзаро муносабатда бўлади. Ландшафт сфераси Қуёш нури энергиясининг асосий қисмини ютади ва б. космик таъсирларни қабул қилади. Унда Ер ичидаги радиоактив парчаланиш ва б. жараёнлар таъсирида пайдо бўладиган тектоник ҳаракатлар рўй беради, минераллар қайта кристалланади ва ҳ. к.

Турли хил манба (асосан, Қуёш) энергиялари ландшафт сферасида иссиқлик, молекуляр, кимёвий, кинетик, потенциал, электр энергияга айланади ва натижада бу ерда Қуёшдан келадиган иссиклик тўпланиб, тирик организмлар учун хилма-хил шароит яратилади (қ. Географик қобиқ).

Геологик тарих ва ердаги ҳаёт эволюцияси. Ернинг геологик тарихи Ер пўстининг геологик тузилиши ва тоғ жинслари мажмуасини ўрганиш асосида аниқланган. Ер даги энг қад. тоғ жинсларининг мутлақ ёши 4,5 млрд. йилдан кўпроқ, сайёра шаклидаги Ернинг ёши эса қарийб 4,7 млрд. йилга тенг. Ернинг пайдо бўлиши ва дастлабки ривожланиши унинг геологик тарихидан олдиноқ кечган. Ернинг геологик тарихи бир-бирига тенг бўлмаган 2 босқичга бўлинади: Ер тарихининг тахм. 5/6 қисмини ўз ичига олган токембрий (3 млрд. й. дан ортиқ) ва сўнгги 570 млн. йилни ўз ичига олган фанерозой (қ. Фанерозой эони). Токембрий архей ва протерозойга бўлинади. Фанерозой эса палеозой, мезозой ва кайнозой эраларини ўз ичига олади (қ. Геохронология).

Ер пўсти материк қисмининг тарихи яхшироқ ўрганилган, ана шу қисмда қад. (токембрий) платформалар бундан 1500—1600 млн. йилча олдин таркиб топган; булар Европадаги Шарқий Европа, Сибирь (Россия); Хитой-Корея, Жан. Хитой ва Ҳиндистон, Африка, Австралия, Жан. Америка ва Шим. Америка (Канада), шунингдек, Антарктида платформаларидир. Материклар Ер пўсти тарихи геосинклиналь системалардан иборат геосинклиналь минтақаларнинг таркиб топиш тарихидан иборат (қ. Геосинклиналь).

Фанерозой геосинклиналь системаларининг кўпчилиги тектоник цикллар давомида вужудга келган. Тектоник цикллардан ҳар бирининг бошланиши ва охири турли ҳолларда ўнларча млн. йил фарқ қилса ҳам, бу цикллар материк Ер пўсти структураси умумий эволюциясининг табиий босқичлари ҳисобланади. Булардан иккитаси — каледон ва герцин цикли палеозой эрасига тўғри келади (бундан 570—248 млн. йил олдин ўтган). Мана шу цикллар охирида тугаган каледон ва герцин бурмаланиши энг катта эпипалеозой ёш платформаларининг фундаментларини ҳосил қилган. Бундан кейинги тектоник тарих кўпинча ягона альп цикли деб қаралади (қ. Альп бурмаланиши). Бирок, бу цикл ҳам Ер шарининг муайян қисмлари тараққиётида мустақил ахамиятга эга бўлган бир қанча кичик циклларга ажралади (мезозой цикли, ҳақиқий альп цикли, кайнозой цикли).

Бутун тектоник цикл давомида вертикал ҳаракатларнинг даврий такрорланиб туриши (цикл бошида ернинг кўпроқ чўкиши ва цикл охирида кўпроқ кўтарилиши) ҳар сафар Ер юзаси рельефининг ўзгаришига, трансгрессия ва регрессия бўлиб туришига олиб келган. Бу даврий ҳаракатлар чўкинди жинслар табиатига, шунингдек, иклимга таъсир этган, оқибатда иклим даврий равишда ўзгариб турган. Палеозойда Бразилия, Жан. Африка, Ҳиндистон ва Австралияни вақти-вақти билан муз босган. Шим. ярим шарнинг бир қанча жойларини охирги марта антропогенда муз қоплаган.

Ҳар бир тектоник циклнинг биринчи ярмида материкларни кўпроқ денгиз босган — платформалар ва геосин-клиналларнинг кўпроқ қисми сув остида қолган. Денгизларда дастлаб кўпроқ қумгиллар чўккан, денгизлар майдони кенгайган сари оҳактошлар тўпланиши кўпая борган. Цикл ўрталарига келиб Ер пўсти тобора кўтарила боргач денгиз чекинган, қуруқлик ва геосинклиналларда тоғлар пайдо бўлган. Тектоник цикл охирларида деярли ҳамма жойда материклар денгиз ҳавзаларидан холи бўлган. Ботикларда пайдо бўладиган чўкинди жинслар ҳам ўзгарган. Дастлаб денгиз чўкиндилари қум, гиллардан иборат бўлган, саёз ва берк денгиз ҳавзаларида эса сувнинг буғланиб кетишидан хемоген лагуна ётқизиқпари (туз, гипс) ҳосил бўлган. Чўкинди ҳосил бўлиш шароити даврий ўзгариб турганидан, турли тектоник циклларнинг бир хил босқичларида ҳосил бўлган чўкинди формациялари бир-бирига ўхшайди. Бу эса бир қанча ҳолларда чўкинди фойдали қазилма конларининг ҳосил бўлишига олиб келган. Mac, энг катта тошкўмир конлари герцин ва альп циклларининг эндигина Ер пўсти кўтарила бошлаган босқичларида вужудга келган. Тектоник цикллариннг охирларида ош ва калий тузининг йирик конлари ҳосил бўлган.

Платформаларда геологик тарих давомида тектоник ҳаракатлар бир неча бор кучайган. Бу неоген охирида айниқса яққол намоён бўлган — каледон ёки герцин цикллари охирларида пайдо булган ва текисланиб қолган тоғлар (мас, Тяньшан, Олтой, Саян тоғлари ва б.) бу пайтда платформаларда яна баланд кўтарилиб қолган; худди ана шу даврда йирик грабенлар — рифт системалари (Байкал рифтлари, Шарқий Африка грабенлари) вужудга келган.

Ташқи ва ички кучларнинг ўзаро таъсиридан Ер юзасининг табиати бутун геологик тарих давомида ўзгариб турган. Рельеф, материк ва океанларнинг қиёфаси, иқлими, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси бир неча бор ўзгарган. Органик дунё тараққиёти Ер тараққиётининг асосий босқичлари билан чамбарчас боғлиқдир; ана шу босқичлар орасида нисбатан тинч давом этган узок, даврлар билан бирга Ер пўсти ҳамда юзасидаги табиий шароит қисқа вақт давомида узгариб кетган даврлар ҳам бўлган.

Органик дунёнинг ривожланиш тарихи. Ерда ҳаётнинг пайдо бўлиши ва унинг дастлабки тараққиёт даври тўғрисида турли гипотезалар мавжуд. кўпчилик олимларнинг фикрига кўра, биологик эволюциядан олдин сув хавзаларида аминокислоталар, оқсиллар ва б. органик бирикмалар пайдо бўлиши билан боғлиқ, узоқ давом этган кимёвий эволюция бўлиб ўтган. Дастлабки атмосфера таркибида кислород бўлмаган. Атмосфера, асосан, метан, карбонат ангидрид, сув буғи ва водороддан ташкил топган бўлиб, кислород бириккан ҳолда бўлган. Эволюция туфайли дастлабки мураккаб органик бирикмалардан аста-секин ибтидоий организмлар вужудга келган. Улар оқсил ва нуклеин кислотадан таркиб топган ва ирсий ўзгариш қобилиятига эга бўлган (қ. Мутация). Табиий танланиш таъсирида кўпроқ такомиллашган ва органик моддалар билан озиқланган ибтидоий организмларгина яшаб қолган (қ. Гетеротроф организмлар). Кейинроқ анорганик моддалардан кимёвий синтез ва фотосинтез йўли билан органик моддаларни синтез қила оладиган организмлар пайдо бўлган (қ. Автотроф организмлар). Фотосинтез туфайли ҳосил бўладиган эркин кислород атмосферада тўплана борган. Автотроф организмлар келиб чиқиши билан ўсимлик ва ҳайвонлар эволюцияси учун кенг имконият туғилган.

Ҳаёт тарихи тоғ жинсларида сақланиб қолган ҳайвон ва ўсимликларнинг тош қотган қолдиқлари ва улар фаолиятининг изларига қараб ўрганилади. Пекин бу маълумотлар тўла эмас, чунки кўпгина организмлар, хусусан скелетсиз организмлар бутунлай йўқолиб кетган.

Организмлар ҳаёт фаолиятининг энг қад. излари бундан 2,6—3,2 млрд. йил ва ундан ҳам олдинроқ пайдо бўлган архей жинсларида сақланган; улар бактерия ва кўк-яшил сувўтлар қолдиқларидан иборат. Протерозой жинсларида то-пилган органик моддалар анча хилма-хилдир. Қуйи протерозойдан аксари сувутлар (строматолитлар) ва бактериялар (жумладан, темир рудаси конлари ҳосил қилган темир бактериялари) ҳаёт фаолияти маҳсулотлари топилган. Про-терозойда дастлабки кўп ҳужайрали ҳайвонлар пайдо булган, чунки протерозой охиридаги ётқизикларда скелетсиз бир қанча ҳайвонлар — булутлар, медузалар, маржонлар, чувалчанг ва б. баъзи организмларнинг излари ва ядролари аниқланган. Медузалар қолдиғи кўп топилганидан протерозой охирини «медузалар асри» деб аташади. Протерозойда бошқа организмлар ҳам бўлган, чунки илк палеозой ётқизикларидан бутун ҳайвонот оламининг деярли барча типлари вакилларининг қолдиқлари ва излари топилган.

Илк кембрий ва фанерозой чегарасида органик ёки минерал скелетли организмларнинг дунёга келиши органик дунё тараққиётида жуда муҳим воқеа бўлди. Фанерозой ётқизикларидаги кўпдан-кўп органик қолдиқлар органик дунё тараққиёт тарихининг қандай кечганини билиб олиш билан бир қаторда уни муайян босқичларга (эралар, даврлар ва б.) бўлишга, палеогеографик реконструкция қилишга (денгиз ва континентларнинг, иклим зоналарининг чегараларини аниқлашга, денгиз ҳавзалари ва матери клар тарихини билиб олишга, ўтмишда организмларнинг қандай қилиб ва қайси шароитда яшаганини аниқлашга) имкон беради.

Эволюция муҳитга мослашиш жараёни тарзида борган ва ирсий ўзгарувчанлик, яшаш учун кураш, табиий танланиш унинг асосий омили бўлган. Баъ-зан организмлар жуда катта сифат узгаришларига учраган (мас, иссиқ қонли организмлар пайдо бўлган). Эволюция, одатда, оддий шаклдан мураккаб шаклга ўтишдан иборат бўлган; бир хил организмларнинг ривожланиши муҳитга унча мослашмаган иккинчи бир хил организмларнинг халок бўлиб йўқ бўлишига олиб келган.

Органик дунёга қараб айтиладиган бўлса, палеозой эраси икки босқичга ажратилади. Биринчи босқич (кембрий, ордовик ва силур)да денгиз организмлари устун турган. Ордовикда дастлабки умуртқалилар пайдо бўлган. Силур охирида жағ суякли чинакам баликлар вужудга келган. Иккинчи босқич — ўрта палеозойда қуруқликда яшайдиган ўсимлик ва ҳайвонлар пайдо бўлиб, кенг тарқалган. Девон бошида биринчи ҳашаротлар ва қурукликда яшайдиган хелицералилар (чаёнлар, ургимчаклар ва каналар) пайдо бўлган. Девонда, айниқса, баликлар тез тараққий этган, шунинг учун баъзан девон даврини «баликлар асри» деб аташади.

Палеозой охирида (карбон ва пермь) турли организмлар, аввало усимликлар қурукликни ҳам эгаллай бошлаган. Дарахтлар пайдо бўлиб кўпайган. Ўрта ва кечки карбонда 3 ботаник-географик область: тропик, шим. (Ангара) важан. (Гондвана) областлари пайдо бўлган. Ўсимликлар билан бир қаторда қурукликда яшайдиган кўпгина ҳайвонлар, биринчи навбатда бўғимоёқлилар (ҳашаротлар) кўпайган, дастлабки судралувчилар вужудга келган. Пермь даврининг ўрталарида денгизларнинг ҳажми кичрайган, материклар майдони кенгайган. Очиқ уруғлилар — игнабарглилар кенг тарқалган.

Мезозой эрасининг бошларида сувда яшовчи судралувчилар — тошбақалар, тимсоҳлар, ихтиозаврлар; қуруқлик ҳайвонлари — биринчи динозаврлар, ибтидоий сут эмизувчилар (трико-нодонтлар) пайдо бўлган. Триас даври охирида қирққулоклар, игнабарглилар ва б. кўпайган. Юра даври охирида судралувчилардан қад. қушлар (археоптерикс) келиб чиққан.

Бўр даврида тишли қушлар тарқалиб, баҳайбат динозаврлар пайдо бўлган. Бўр даври охирида кўп организм гуруҳлари қирилиб кетган ва ўзгарган.

Кайнозой эрасининг бошига келганда органик дунё янада мураккаблашган. Бир қанча қушлар ва сут эмизувчилар пайдо булган; мияси мураккаб иссиқ қонли қушлар ташқи муҳитга нисбатан анча мустақил бўлиб, ҳаётга кўпроқ мослашган. Баъзи сут эмизувчилар қурукликда, бошқалари денгизда яшашга, бир хиллари учишга мослашган. Тропик, субтропик ва муътадил ботаник-географик областлар яққол ажралган; тропик ва субтропик облаетларда доимий яшил пальма ва дарахтсимон қирққулоқ (папоротник) кўпчиликни ташкил этган. Мўътадил областда игнабаргли ва кенгбаргли ўрмонлар тарқалган.

Палеогеннинг охири ва неогеннинг бошида ҳоз. ҳайвонларга ўхшаб кетадиган умуртқасизлар ривожланишда давом этган. Амфибиялар ва судралиб юрувчилар янада тараққий этган; қушлар кенгроқ ҳудудларга тарқалган. Неоген бошида уч панжали отлар, каркидонлар, мастодонтлар, жирафалар, буғулар, йиртқичлар (қилич тишли йўлбарслар, сиртлонлар), Ғарбий Европада тундра, тайга ўсимликлари таркиб топган. Европа ва Шим. Америкада ўтлоқ ўсимликли текисликлар пайдо бўлган. Антропоген даврида ҳоз. флора ва фауна ривожланишда давом этган. Шим. ярим шарнинг ҳайвонот ва ўсимлик дунёси катта музликлар босган даврда жуда ҳам ўзгариб кетган. Ўзига хос баъзи ҳайвонлар (мамонт, узун жунли каркидонлар) пай-до бўлиб, яна қирилиб кетган. Одамнинг пайдо бўлиши бу даврдаги энг муҳим воқеа эди.

Инсон ва Ер. Маълумотларга қараганда, энг қад. одамлар бундан 2 млн. йил олдин (баъзи олимларнинг фикрича, 1 млн. йил олдин) пайдо бўлган. Одамнинг пайдо бўлган жойи ҳақидаги масала ҳали узил-кесил ҳал этилмаган. Баъзи олимлар одамнинг дастлабки макони Африка бўлган дейишса, бошқалари — Евросиёнинг жан. ҳудудлари, учинчилари — Ўрта денгиз ўлкалари деб ҳисоблашади. Илк палеолит давридаёқ (яна қ. Tout acpu) одам Марказий ва Жан. Европа. Африка ва Осиёнинг кўпгина жойларида яшаган; юқори палеолит даврига келиб жисмоний жиҳатдан ҳоз. замон типидаги одам (Homo Sapiens — «акдли одам») шаклланди, шу даврнинг ўзидаёқ уруғ жамоалари ҳам вужудга келган бўлса керак (қ. Антропогенез, Ибтидоий жамоа тузуми). Юқори палеолит даврида одамлар яна кенгроқ ерларга тарқала бошлаган, жумладан Европа ва Осиёнинг муздан бўшаган каттакатта ҳудудларига ўрнашган; Осиёнинг шим.-шарқий чеккаларига етиб, Шим. Америкага қам кириб борган. Жан. Осиёдан Австралия ва Янги Гвинеяга одам ўта бошлаган. Мезолит даврида Шотландия ва Скандинавия, Болтик, денгизи соҳиллари, Шим. Муз океани соҳилларининг бир қисмига одам жойлашган. Неолит даврида Япония ороллари ва Океанияга ўрнашган.

Ижтимоий и. ч. жараёнида одам теварак-атрофдаги муҳитга таъсир этади, уни ўзгартиради. Кишининг табиатга таъсир этиш шакллари турлича. Бу таъсир натижасида сув ресурслари қайта тақсимланади, маҳаллий иқлим ўзгаради, ре-льефнинг баъзи хусусиятлари бошқа қиёфага киради. Инсон таъсирида географик ландшафт компонентларидан бирининг ўзгариши бошқа компонентларнинг ҳам ўзгаришига олиб келади. Табиий шароит хўжалик фаолияти йўналишига ва маданиятнинг кўпгина унсурларига (уйжой, кийим-кечак, озиқ-овқат ва б.) катта таъсир кўрсатади, лекин бу таъсир ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлмайди. Табиатдан оқилона, мақсадга мувофиқ равишда ва вақшийларча, аёвсиз фойдаланиш йўллари бор. Биринчи усулда табиий бойликлар муҳофаза қилинади, мақсадга мувофиқ ўзгартирилади. Иккинчи муносабат эса табиатни қашшоқлаштиради, фазилатини пасайтиради.

Илмий-техника инқилоби натижасида табиий ресурслардан фойдаланиш жадал суръатда олиб борилди. Табиий бойликлар тикланмайдиган (мас, фойдали қазилмалар) ва янгиланадиган (мас, тупроқ, ўсимликлар, ҳайвонлар) ресурсларга бўлинади. Шу сабабли инсоният олдида табиий муҳитни йўқ бўлиб кетишдан саклаб қолишдек муҳим вазифа турибди.

Ҳоз. пайтда табиий муҳитни ифлосланишдан сақлаш вазифаси муҳим аҳамият касб этади; табиий муҳит, асосан, корхоналар, электр ст-ялар, автотранспорт ажратиб чиқарадиган чанг, сульфит ангидрид, карбон (П)-оксид, кул ва шлак, металл бирикмалари, ишлатилган сувлар, тупроққа ҳаддан ташқари кўп бериладиган заҳарли дорилардан ифлос бўлади. Муҳитнинг радиоактив моддалардан зарарланиши айниқса хавфли. Табиатни қўриклаш ва табиат бойликларидан оқилона фойдаланиш масалалари БМТ ва ЮНЕСКО томонидан чақириладиган халқаро конференцияларда муҳокама қилинади.

Ўзбекистонда табиатни муҳофаза қилиш ва тиклаш масалаларига муҳим халқ хўжалиги аҳамиятига эга бўлган иш деб қаралади. Республикада табиатни қўриқлаш тўғрисида аҳолида қонунлар қабул қилинган (қ. Табиат бойликлари ва табиатни қўриқлаш).

Аҳоли сонининг ўсиши билан табиий ресурсларнинг камайиб бориши инсоният олдида турган энг долзарб масала ҳисобланади. Милод бошида ер юзида 200 млн. киши бор эди. 1000 й. да ер юзидаги аҳоли 275 млн., 17-а. да 500 млн. 1950 й. да 2,5 млрд., 1970 й. да 3,6 млрд., 2000 й. да 6 млрд. га етди. Осиё, Африка, Лотин Америкаси мамлакатларида аҳоли сони айниқса тез ўсмоқда. Бу эса ўша мамлакатлар олдига аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш масаласини қўймоқда. Аҳолини озиқ-овқат билан тўла таъминлаш учун экин майдонларини кенгайтириш, айниқса, ҳосилдорликни тобора ошириб бориш, чорвачилик махсулотларини кўпайтириш зарур. Денгиз ва океан ресурслари ҳам озиқ-овқат манбаи бўлиши мумкин. Шунинг учун сувларни тоза сақлаш инсониятни сув билан таъминлаш масаласи қоз. долзарб масалалардан бири ҳисобланади (қ. Сув ресурслари).

Ад.: Монин А. С, История Земли, Л., 1977; Куликов К. А., Сидоренков Н. С, Планета Земля, М., 1977; Бялко А. В., Наша планета — Земля, М., 1983; Будыко М. И., Эволюция биосферы, Л., 1984; Ғафуров А. Т., Дарвинизм, Т., 1992.

Қаҳҳорбек Абдуллабеков, Абдумажид Раҳимов, Мамадмусо Мамадазимов, Очил Мавлонов.


Кирилл алифбосида мақола: ЕР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: E ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҚУЁШ СИСТЕМАСИ
ЯПОНИЯ
КОСМОГОНИЯ
КОСМОНАВТИКА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты