КОСМОГОНИЯ (космос ва… гония) — кўзатилаётган Коинотнинг барча турдаги жисмлари ва улар системалари (сайёралар ва уларнинг табиий йўлдошлари, Қуёш системаси, юлдузлар, галактикалар ва б.) нинг пайдо бўлиши ва тараққиётини асосан, Ньютон механиқаси доирасида ўрганувчи фан. К. назариялари ва гипотезалари жисмларни астрономик усуллар б-н кузатув натижасида вужудга келади. Рўй бераётган космогоник жараёнларга оид кузатув маълумотларига эга бўлиш бевосита астрофизиканинг асосий масалаларидан ҳисобланади. Космогония астрономик тадқиқот усулларидан ташкари яна назарий физика қонунлари ва маълумотларига ҳам суянади. Космогония шартли равишда галактикалар, юлдузлар ва сайёралар Космогония ларига бўлинади. Mac, сайёралар Космогонияси йўналиши геология, геофизика, геокимё маълумотларини ва космик аппаратлар б-н тадқиқ қилинган натижаларни ҳам қўллайди.
Америкалик олим Ж. Жинснинг гравитацион беқарорлик назарияси Космогониянинг энг асосий тушунчаларидан бири ҳисобланади. Унга кўра, Коинотнинг улкан булутида протогалактикалар ёки уларда протоюлдузлар пайдо бўлиши учун гравитацион беқарорлик мезони бажарилиши шарт. Хусусан, зичлиги барча нуқталарда деярли бир хил бўлган муҳитда бирор сабаб билан тўлқинлашиш рўй бериб, ўлчами 1 га тенг бирор «қуюклик» шакллана бошласа, у янада қуюқлашиб (сиқилиб) бориши учун қуйидаги муносабат бўлиши лозим: Х>\=и yj^G / р (и — газ атомининг ўртача иссиқлик тезлиги, G — гравитацион доимийлик, р—зичлик).
Натижада массаси рАг га тенг протобулут ҳосил бўлади. Mac, p = 1СН4 г/ см3 ва т-раси 106 К бўлган газ булутида массаси 10» т0 (т0 — Қуёш массаси) га тенг протоғалактика (протобулут) вужудга келади. Протоғалактикаларнинг шаклланиши ва эволюциясига оид космогоник муаммолар, асосан, кучли компьютердар ёрдамида тажрибалар усули б-н тадқиқ қилинмоқда. Уларга нисбатан протоюлдуз ва протосайёралар Космогонияси анча чуқур ишлаб чиқилган. Сомон Йўлининг юлдузлараро фазосида массаси \т0 га тенг, ўлчами 1 парсек (пк) ва т-раси бир неча ўн градус бўлган газ булутлари етарлича кўп. Лекин улар сиқилиб юлдузларга айлана олмайди, чунки бунда газ босими ўз хусусий тортишиш кучи б-н деярли ички мувозанатда бўлади. Сомон Иулида массаси 103—105 т0 ва улчами 10—100 парсек бўлган газ-чанг булутлари ҳам мавжуд. Ҳисоб-китобларга кўра, уларнинг физик ҳолати Жинс мезонини тўла каноатлантиради ва гравитацион бекарорлик туфайли сиқилиб ҳосил бўладиган иссиқлик энергияси осонгина инфрақизил нурланиш тарзида ташқарига сочилади. Уларнинг массаси катта бўлгани билан бирор сабабга кўра ички т-ра ташқи фазога инфрақизил нурланиш сифатида чика олмаса, унда босим кучи ошиб, гравитацион сиқилиш жараёнини тўхтатиб қўйиши мумкин. Шунинг учун юлдузлар тутилиш соҳалари (ЮТС), одатда, инфрақизил оралиғида юзланади. ЮТС ни амалда осон топиш мақ-садида яна бошқа индикаторлар аниқланган. Сиқилиш давомида протоюлдуз ядросида т-ра кўтарилиб бориб 101 К га етганида унинг марказида термоядро реакцияси бошланади ва у энди юлдузга айланган дейилади. Юлдуз умри унинг массаси кубига тескари пропорционал, такдири ҳам мос равишда турлича. Мас, юлдуз массаси т>3то бўлса, одатда, у охири қора урага айланади. Агар т
Сайёралар Космогониясида уларнинг вужудга келиш назариясини ишлаб чиқишда қуйидаги кузатув маълумотлари тўла ҳисобга олиниши лозим:
1) Плутон орбитаси ичидаги 8 та сайёра орбиталари текисликлари ўзаро жуда яқин ва улар Қуёш экватори текислиги билан деярли устма-уст тўшади;
2) барча сайёралар Қуёш атрофида айланага яқин орбиталар бўйлаб ва айнан Қуёшнинг ўз ўқи атрофида айланиш йўналиши бўйича ҳаракатланади;
3) сайёраларнинг ўз ўқи атрофида айланиш йўналиши улар орбиталари бўйича ҳаракати йўналиши билан бир хил (Венера ва Урандаи ташқари);
4) сайёраларнинг Қуёшдан ўртача узоқлиги Тициус — Боде қонунига бўйсунади;
5) сайёралар ўз физик ҳолатлари бўйича кескин 2 гуруҳга бўлинади: гигант ва Ер типидаги сайёралар;
6) Қуёш системасидаги барча сайёралар массалари йиғин-диси Қуёш массасидан 750 марта кичик бўлсада, бутун Қуёш системаси айланиш моментининг 98% сайёраларга тегишли;
7) барча гигант сайёралар ҳалқаларга ва кўп (ҳатто бир неча ўн) табиий йўлдошларга эга.
Табиий йўлдошларнинг асосий қисми айлана орбиталар бўйлаб сайёра аиланиши йўналиши бўйича ҳаракатда бўлади, уларнинг орбита текисликлари эса сайёранинг экватор текислигида жойлашган.
Бугўнги ҳисоб-китобларга кўра, 5 млрд. йил бурун сезиларли даражада айланишга ва магнит майдонга эга бўлган газ-чангдан иборат йирик будут сиқилишни бошлаб, аста-секин унинг марказида массив марказий қуюқлик вужудга келган. Қуюқликдан ташқаридаги қисм массаси нисбатан 10 марта кичик бўлган. Бу система айланиш ўқи бўйича сиқилиб борган сари магнит куч чизиклари марказдаги протоюлдузга ўралиб бориб, унинг айланиш моментини улар ташқи қисмга узатишда қатнашади. Натижада марказида Қуёш ва унинг экватор текислиги атрофида айланиш моменти аста-секин ошиб бораётган қалин диск вужудга келади. Ушбу диск зичлиги маълум критик қийматга эришиши билан у гравитацион беқарорлик туфайли бир нечта ҳалқаларга ажралади. Ҳар бир ҳалқа аста-секин бўлиниши ва массаларини йиғилиб бориши жараёнлари сабаби сайёра ҳамда табиий йўлдошлари вужудга келади. Газсимон гигант сайёралар атрофида дисклар худди шу тариқа вужудга келиб, улар ҳам беқарорлик оқибатида ҳалқаларга бўлинади.
Ўзбекистонда Космогония муаммолари, асосан, ЎзМУ Астрономия кафедрасида, галактикалар Космогонияси эса Ўзбекистон ФА Астрономия ин-тида ўрганилади.
Ад.:Гуревцч Л. Э., Чернин А. Д., Введение в космогонию, М, 1987; М., 1986; Нуритдинов С. Н., Сомон Йўли физикаси, Т., 1989.
Салоҳитдин Нуритдинов.