ЕР БАЛАНСИ

ЕР БАЛАНСИ — ер турларининг ерга эгалик қилувчи ва ердан фойдаланувчи хўжаликлар, корхоналар, муассасалар, уюшмалар, қўшма ва кичик корхоналар, деҳқон ва фермер хўжаликлари бўйича таркиби, салмоғи, майдони ва сифат кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар жамланган ҳужжат.

Ер балансида қуйидаги маълумотлар акс эттирилади: жами ер майдони; Е. б. тузилган ер эгалиги ёки ердан фойдаланувчига оид бўлмаган, лекин чегараси қамраб олинган ҳудудда жойлашган ердан фойдаланувчи бошқа субъектлар ер майдони, қ. х. ерлари (ҳайдаладиган ерлар, кўп йиллик дарахтзорлар, пичанзор ва яйлов ерлар, партов ерлар); унинг ўзгариш сабаблари ва ҳуқуқий асоси; ерни қ. х. га оид бўлмаган мақсадларга ажратиш; янги ўзлаштирилган ерлар майдони ва б. Е. б. таҳлил қилиш натижасида ер ресурсларидан самарали фойдаланишнинг истиқбол режаси тузилади. 1999 й. дан Ўзбекистон Республикасида Ер баланси ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги миллий ҳисобот шаклида ҳар йилнинг 1 янв. ҳолати бўйича хўжаликлардаги ер тузувчи муҳандис томонидан тузилади ва туман (шаҳар) ер ресурслари хизмати бошлиғи томонидан қабул қилинади. Ер баланси вилоят ва ресублика миқёсида жамланган ҳолда миллий ҳисобот шаклида Вазирлар Маҳкамасида тасдиқланади (яна қ. Ер кадастри, Ердан фойдаланиш). Қосимжон Раҳмонов.


Кирилл алифбосида мақола: ЕР БАЛАНСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: E ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ХИТОЙ
ФРАНЦИЯ
ЯПОНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты