ЕР КОДЕКСИ

ЕР КОДЕКСИ — ердан фойдаланиш муносабатларини тартибга солувчи қонунлар мажмуи. 20-а. га қадар ҳоз. Ўзбекистон ҳудудида мазкур муносабатлар шариат кўрсатмалари асосида олиб борилган. Ўзбекистонда биринчи марта Ер кодекси 1927 й. да қабул қилинган, 1929 й. да эса Ер кодекси ўрнига Ер-сув кодекси қабул қилинган. Бу ҳужжат 1970 й. 25 сент. да янги Ер кодекси қабул қилингунига қадар амалда бўлди. 1990 й. 20 июнда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Ер тўғрисида»ги янги қонуни 1991 й. 1 янв. дан амалга киритилди. Ўзбекистон Республикасида ер ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш, ерга доир ҳуқуқий муносабатларни такомиллаштириш мақсадида 1998 й. 30 апр. да Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексини тасдиқлади (1998 й. 1 июлдан амалга киритилди). Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 91 моддани ўз ичига оладиган 14 бобдан иборат. Ер кодекси ва ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг асосий вазифалари ҳоз. ва келажак авлодларнинг манфаатларини кўзлаб, ердан илмий асосланган тарзда, оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни, тупроқ унумдорлигини тиклаш ва оширишни, табиий муҳитни асраш ва яхшилашни, хўжалик юритишнинг барча шаклларини тенг ҳуқуклилик асосида ривожлантириш учун шароит яратишни, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш масқадида ер муносабатларини тартибга солишдан, шунингдек, бу соҳада қонунийликни мустаҳкамлашдан иборат. Ер умуммиллий бойлик бўлгани сабабли ундан оқилона фойдаланиш талаб этилади ва ер давлат томонидан муҳофаза қилинади. Қосимжон Раҳмонов.


Кирилл алифбосида мақола: ЕР КОДЕКСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: E ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ХИТОЙ
ТОШКЕНТ
ФРАНЦИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТУРКИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты