ХУРЖУН — икки қопчиқ (бўлма)ли тўрва, Шарқ мамлакатларида қадимдан нарса (юк) кўтариб юришда кенг фойдаланилади. X. тахм. 100×40 см ли тўртбурчак шаклга эга бўлиб, қопчиқлари юз томонининг 2 четида жойлашади, икки букланганда крпчиклар устмауст тушади. Киши қопчиқларни олди ва орқасига ошириб елкасига осиб олади, уловлар (от, туя, эшак ва б.)да эса X. улов устидан ошириб унинг икки ёнига осилган ҳолда жойлашади. Амалий безак санъати—гиламчиликда (палое ва гилам каби) тўқиб тайёрланади, нақш мужассамотини йўлйўл, ҳандасий шакллар ташкил қилади.