ХУРУШЛАШ

ХУРУШЛАШ, техникада каттик материаллар (металл, кртишма, шиша ва б.) сиртига кимёвий ва электркимёвий усулларда ишлов бериш. Кимёвий ишлов кислоталар (сульфат кислота, нитрат кислота, фторид кислота, хлорид кислота) нинг сувдаги эритмаси, ўювчи ишқорлар ва ишқорли эритмаларда, электркимёвий ишлов эса шундай муҳитлар ҳамда тузли эритмаларда электр токи таъсирида амалга оширилади. X. учун махсус ванналарга эритма тўлдирилиб, буюм ана шу эритмага ботирилади, ё бўлмаса, узлуксиз ёки даврий ишлайдиган қурилмаларда эритмалар буюмга пуркалади. X. орқали металлар (қотишмалар) сиртидаги куюнди (металл заки) кетказилади, металл заготовкалар зарур ўлчам ва шаклга келтирилади, босма схема ва клишелар сиртига зарур қиёфа берилади, механик ишловдан кейин қолган ғадирбудурликлар текисланади, шиша сирти ўзига хос хирароқ тусли ва накшли ҳолга келтирилади. Бундан ташқари, X. ёрдамида металлар ва минераллар структураси аниқланади, металлардаги нуқсонлар топилади. Хурушлашнинг газли, ультратовушли ва б. усуллари ҳам бор.


Кирилл алифбосида мақола: ХУРУШЛАШ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ШИША
МИНЕРАЛ
КИМЁ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты