ЕРНИНГ СУТКАЛИК АЙЛАНИШИ — ду-нёнинг Шим. қутбидан қараганда, Ернинг ўз ўқи атрофида ғарбдан шарққа томон ёки соат стрелкасига тескари айланиши. Ернинг суткалик айланиши натижасида кун билан тун алмашинади; сутканинг узунлиги ҳам шунга боғлиқ. Ер бир маромда айланмайди; уни Ой ва Қуёш тортиши туфайли сутканинг узунлиги ҳар юз йилда 1—2 с га тўхтовсиз ортиб боради, мавсумий ўзгаришлар (ёғинлар ва б.), тектоник жараёнлар ва б. натижасида эса сутка узунлиги йил давомида 1—2 с атрофида ўзгариб туради. Ернинг суткалик айланишида Ер ўқининг ҳолати, бинобарин, Ернинг геогр. қутблари прецессия ва нутация натижасида ўзгариб туради.