ҚУЁШ

ҚУЁШ — қуёш системасининг марказий жисми; Ерга энг яқин жойлашган юлдуз. Унда системанинг 99,866% массаси (Мо=1,99Т033 г) жойлашган. Қуёш қизиган плазмали шардан иборат, радиуси Ко=696000 км. У массаси бўиича Ердан 332958, диаметри бўйича 109 марта катта. Ўртача зичлиги 1,41Т03 кг/м3. Ер Қуёш атрофида ўртача 29,5 км/сек тезлик билан чўзиқ бўлмаган эл-липсоид орбита бўйлаб ҳаракатланади. Ернинг Қуёшдан ўртача узоқлиги 149597870 ±1,6 км (астрономик бирлик); перигелийда афелийга қараганда 5 млн. км камроқ. Қуёш сиртидаги тортилиш кучи тезланиши 273,98 м/сек2. Қ. сиртидаги эффектив т-ра, унинг тўла нурланиши бўйича 5770 К га тенг. Ерни ўз орбитасида ушлаб турувчи куч 3,6Т021 кг. Қуёш ўлчамларига кўра ўртача сариқ юлдуз бўлиб, спектр ёрқинлик Герцшпрунг — Рессел диаграммасининг ўрта қисмидан ўрин олади. Қуёшнинг спектрал синфи С2У.

Қ. Галактикамизспиральтармоқларид ан бирида, Галактика марказидан 10 кпс (килопарсек) масофада жойлашган (қ. Парсек). Қ. Галактика маркази атро-фида 200 млн. йил давомида бир марта айланиб чиқади. Яқин юлдузларга нис-батан Қуёш секундига 20 км тезлик билан ҳаракат қилади. Қуёшнинг ёши 5Т09йил.

Қуёш оптик ва радиотелескоплар ёрдамида текширилади. Космосга учишлар Қуёшнинг Ер атмосфераси ўтказмайдиган қисқа тўлқинли ва корпускуляр нурланишини ҳам текширишга йўл очиб берди.

1611 й. да Г. Галилей телескоп ёрдамида Қуёшни биринчи бор кузатиб, Куёш доғлари ва ўз ўқи атрофида айланиш даврини аниқтаган. Немис астрономи Г. Швабе эса 1843 й. да Қуёш ўзгаришининг сони ёки Қуёш фаоллиги даврий ўзгаришини топди, 1814 й. да Й. Фра-унгофер Қуёш спектрида ютилиш чизиқларини, 1859 й. да немис олимлари Кирхгоф билан Бунзен бу чизиқлар Қуёшнинг ташқи қатламларида, унинг атмосферасида пайдо бўлишини кашф этди. Бу Қ. нинг кимёвий таркибини, физик табиатини текширишда муҳим роль ўйнади. 1913 й. да америкалик ас-троном Ж. Хейл Қуёш доғлари Қуёш сиртининг совиган қисмлари эканлигини ва фраунгофер чизиқларининг зееманча ажралишидан Қуёш сиртида кучли маг-нит майдонлари борлигини кашф этди (қ. Қуёш магнетизми). 1940 й. лар бошида Қуёш радиотўлқинлар манбаи эканлиги аниқчанди. 1942 й. да швед олими Б. Эдлен ва б. олимлар Қуёш тожи спектридаги бир неча спектрал чизиқни кўп марта ионланган кимёвий элементларнинг спектрал чизиклари эканини аниқлади, шу билан Қуёш тожининг юқори т-рага эгалигини кашф этди. 20-а. нинг ярмида магнит гидродинамика ва плазма физикасининг ривожланиши Қуёш физикасининг ривожланишига муҳим туртки бўлди. Космик эранинг бошланишидан сўнг Қуёшнинг ультрабинафша ва рентген нурланиши ракеталар, Ер сунъий йўлдошларига ўрнатилган автоматик орбитал расадхоналар, бортида космонавтлар бўлган космик лаб. лар ёрдамида ўрганилмоқца. Қрим, Пул-ково ва б. расадхоналарида, кўпгина хориж мамлакатлари билан бир қаторда Ўзбекистон ФА Астрономия ин-тида ҳам Қуёшни ўрганиш бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда (қ. Астрономия).

Қуёш ўз ўқи атрофида ер сингари мунтазам шарқдан ғарбга томон айланади. Айланиш тезлиги Қуёш экваторида 2 км/сек бўлиб, қутблари томон камайиб боради. Экваторда айланиш даври =25, қутблари яқинида эса =31 суткага тенг. Қуёшнинг тўла нурланиши Қуёш зенитда бўлганда Ер сиртига тушадиган ёритилганлик (100 минг люкс) бўйича аниқланади. Ернинг Қуёшдан ўртача масофасида, атмосферадан ташқаридаги ёритилганлик 127 минг люксни; Қ. нинг ёруғлик кучи 2,84-1027 шамни ташкил қилади. Қуёшнинг тўла нурланиш қуввати 3,83Т026 Вт, ундан Ерга тахм. 2Т017 Вт етиб келади.

Қуёш осмонда бурчак диаметри ўртача 1919»26 га тенг диск сингари кўринади. Қуёш сиртининг ўртача равшанлиги (Ер атмосферасидан ташқарида кузатилганда) 1,98Т09 нт, Қуёш дискининг марказий қисмлари равшанлиги 2,48Т0Ч нт га тенг. Қуёш дискида равшанликнинг марказидан четга томон камайиши спектрнинг турли қисмлари (тўлқин узунликлари)да турлича. Қисқа тўлқинларда четга томон хиралашиш узун тўлқинларга қараганда кучли. Қуёш дискининг энг четида равшанлик бир секунд бурчак ичида юз марта камаяди, шунинг учун Қуёш диски чети жуда аниқ кўринади. Рав-шанликнинг Қуёш диски марказидан четга томон камайиши Қуёш атмосферага эгалигидан далолат беради. Қуёшни текшириш асосан унинг спектрини ўрганишга асосланган.

Қуёш спектри мингдан ортиқ ютилиш чизиклари (Фраунгофер чизиқлари) билан кесилган туташ спектрдан иборат. қ. спектрида энергиянинг тақсимланиши 6000°К гача қизиган мутлақ қора жисм спектриникига асосан мос келади.

Фраунгофер чизиқларининг тўлқин узунлиги ва интенсивлиги лаб. нур манбалариники билан таққосланиб, Қуёшда 69 кимёвий элемент борлиги аниқтанган. Қуёш, асосан, водород ва гелийдан таркиб топган. Ҳар бир 1000 водород ато-мига 100 та гелий, бир неча ўн кис-лород, углерод, азот ва б. элемент атоми тўғри келади. Қуёш спектрида айрим молекулалар (ОН, N14, СН, СО ва б.) нинг ҳам чизиқлари бор.

Қуёш атмосфераси табиатига кўра, 3 та асосий қатлам, яъни энг пастки қатлам — фотосфера, ўрта қатлам — хро-мосфера ва ташқи қатлам — қуёш тожидан иборат. Қуёшнинг қарийб барча нурланиш энергияси фотосферадан сочилади. Фотосферанинг модда зичлиги 3-10 ~7 г/см3, фотосферада т-ра ташқи қатламларга ўта бориб камаяди ва унинг ўртача қиймати тахм. 6000 К, фотосфера чегарасида деярли 4200 К бўлади. Босими 2-104 дан 102 Н/м2 гача ўзгариб туради. Фотосфера остида қалинлиги 200 минг км конвектив зона жойлашган. У фотосферага таъсир этиб туради, натижада фотосферанинг равшанлиги нотекис донадор (гранула) тузилишга эга ва у ўзгариб туради. Фотосфера гранулаларининг диаметри 150—1000 км, «яшаш даври» 5—10 мин. Гранулаларнинг равшанлиги ўртача фондан =10% га ортиқ. Фо-тосферада радиал йўналишда квазидаврий тебранишлар ҳаракати топилди. Бу тебранишлар 2—3 минг км ўлчамдаги майдонларда 5 мин. давр билан ва 500 м/сек тезлик амплитудаси билан содир бўлади. Бир неча тебраниш даврларидан сўнг сўниб, яна қайта ҳосил бўлиши мумкин.

Фотосферада доғлар ва машъаллар деб аталувчи Қуёш юзасининг деталлари кузатилади. Қуёш доғлари кучли (5000 э) магнит майдонига эга. Одатда, Қуёш доғлари юлиқ тўрсимон ёруғ майдон-чалар — машъаллар билан ўралган. Улар Қуёш диски чети яқинида яққол кўринади ва равшанлиги атрофникидан 18% га ортиқ. Машъалларнинг т-раси ҳам атрофникидан бир неча юз градусга ортиқ. Машъаллар устида, хромосфе-рада флоккулалар кузатилади. Қуёш доғлари атрофида хромосфера ва Қуёш тожида протуберанецлар деб аталувчи газ булутлари, сиртмоқсимон газ оқимлари ҳам кузатилади. Қуёш атмосферасининг бу деталлари Қуёш доғлари билан бир-галикда Қуёш юзасининг актив соҳаларини ташкил этади.

Қуёш доғларининг ўртача йиллик сони, фаол соҳаларининг сони 11 йиллик давр билан кўпайиб-камайиб туради. Қуёш доғлари Қуёш экваторининг иккала томо-нидан 5° дан 30° гача гелиографик кенгликларни ўз ичига олган зонада учрайди.

Фотосфера устида хромосфера жойлашган. Қуёш тўла тутилган пайтда хромосферани махсус телескоп орқали кузатилса, у худди Ой дискини ўраб турувчи қизғиш ҳалқага ўхшайди. Бу ҳалқанинг ташқи томони ноте-кис бўлиб, тишли ғилдиракни эслатади. Хромосферадаги бу аланга «тил-ча»лари спикулалар деб аталади ва уларнинг диаметри 200—2000 км, баландлиги эса 10000 км. Хромосфера телескопи ёрдамида маълум монохро-матик нурда Қуёш дискида майда (-1000 км) ва йирик (2000—8000 км) ёруғ тугунлардан ташкил топган хромосфера тўри кўзга яққол ташланади. Хро-мосфера тўри кўзларининг катталиги 30—40 минг км.

Хромосфера спектри бир неча юз эмиссион чизикдардан таркиб топган. Хромосферада модда зичлиги пастдан юқорига томон 1 см3 да 1015 атомдан 10’ атомгача камайиб боради. Хромосфера билан фотосфера чегарасида т-ра 4500°К. Хромосфера асосидан бир неча минг км баландликда эса т-ра ортиб, 15—20 минг К га етади. Атмосфера босими фотосфераникидан млн. марта кам. Монохроматик нурда, одатда, машъаллар устида флоккулалар, водо-род чизиғи На нурида қора толалар кузатилади. Қуёш гардиши яқинида проту-беранецлар кўринади. Флоккулалар ва протуберанецларнинг сони Қуёш фаоллиги ўзгариши билан ўзгариб туради. Про-туберанецларнинг Қуёшдан ўртача бал. 30—50 минг км, уз. 200 минг км. Про-туберанецлар бир неча ой яшаши мумкин. Протуберанецлар т-раси 5000 — 10000°К, модда зичлиги хромосферанинг ўртача зичлигига яқин. Протубе-ранецларнинг шакли ва улардаги ҳаракат хромосфера билан Қуёш тожидаги магнит майдонига боғлиқ.

Қуёш тожининг (оқ нурда) равшанлиги Қуёш гардиши марказиникидан миллион марта кам. Қуёш тожида қал-қонсимон ва елпиғичсимон ёғду, тож нурлари ва қутб чёткалари деб ата-лувчи структура элементларини куза-тиш мумкин. Қуёш тожи Қуёш фаоллиги максимум бўлган йилларда симмет-рик, минимум бўлган йилларда эса экватор бўйлаб чўзиқ шаклда бўлади. Қуёш тожи спектрида кўп марта ионлашган. Ғе, Са, М§, С, О, 8 эле-ментлари атомларининг эмиссион чизиклари бор. Қуёш тожида барча атомлар ионлашган. Қуёш тожининг ўртача т-раси 106 К дан ортиқ ва тож бўйлаб секин ўзгаради. Хромосфера билан Қуёш чегарасидаги т-ра 105К; 1 см3 ҳажмга 107 атом тўғри келади. Қуёш тожининг ташқи қатламларидан фазога юқори энергияли зарра (протон, элек-трон)лар сочилиб туради ва бу оқим қуёш шамоли деб аталади. Фаол соҳалар устидаги тожда радионурланиш, шунингдек, рентген нурланиши ни-ҳоятда кучли, Қуёшдаги хромосфера чақнашлари водород чизиғи Нсрадио ва рентген нурланишлари, юқори энергияли (1010 эВ) корпуску-ляр оқимни ҳосил қилади. Айрим чақнашлар юқори энергияли зарра (про-тон) ларнинг ўта кучли оқими — кос-мик нурларпн беради. Бундай чақнашлар космик фазодаги космонавтлар саломатлигига хавф туғдиради. Қуёшда содир бўлиб турадиган бундай жараёнларни қайд қилиш ва ўрганиш мақсадида қуёш хизмати номли кузатиш дастури ишлаб чиқилган. Қуёш сиртида юз берадиган барча ҳодисалар, ўз навба-тида, Ер атмосфераси, магнитосфераси ва биосферасида рўй берадиган кўпгина жараёнларга таъсир кўрсатади (қ. Қуёш — Ер боғлиқлиги, Куёш радиацияси).

Қуёшни кузатишда катта кўзгули телескоплар ишлатилади. Бу телескоплар оптик қисмларининг кўпи қўзғалмас, қ. нурлари битта (гелио-стат, сидеростат) ёки иккита (цело-стат) олам ўқи атрофида айланувчи кўзгу ёрдамида телескопнинг қўзғал-мас оптик қисмларига горизонтал (горизонтал қуёш телескопи) ёки вертикал (минорали қуёш телескопи) ҳолда йўналтирилади. Одатда, катта телескоплар кучли спектрографлар билан бирга ишлатилади. Қуёш спектри расмга олинади ёки фотоэлектрик ўлчаш асбоблари ёрдамида қайд қилинади. Ер атмосферасини куза-тишда зарарли таъсирларни бартараф қилиш мақсадида Қуёш телескоплари ўрнатилган орбитал расадхоналар ёрдамида Ер сатҳидан 20^25 км баландликка кўтариладиган махсус Қуёш телескоплари қўлланади.

Собит Илёсов.


Кирилл алифбосида мақола: ҚУЁШ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Қ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ГАЛАКТИКАЛАР
ОЙ
ГАЛАКТИКА
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты