ГАЛАКТИКАЛАР

ГАЛАКТИКАЛАР — улкан юлдузлар (юзларча млрд. юлдузлар) системаси. 20-юлдуз катталигигача равшанликдаги Галактикалардан – 75 млн. таси топилган. Бизга энг яқин учтасини (Катта ва Кичик Магеллан булутларини, Андромеда туманлигини) телескопсиз кўриш мумкин. Галактикалар тўртга бўлинади: эллиптик (Е), спираль (S), нотўғри (If) ва линзасимон. Эллиптик Галактикаларнинг шакли эллипсоидга ўхшаш бўлиб, ёрқинлиги марказдан четга қараб камайиб боради. Структурасини деярли кўриб бўлмайди. Кўринма эллипсини, босиқлигига кўра, ЕО дан Е7 гача типларга ажратилади. Спираль (5) Галактикаларда спираль қанчалик тараққий этган бўлса, унда ўзак шунчалик кичик бўлади. Ўзаги катта бўлиб, спираль шохобчалари таранг ўралган Галактикалар Sa б-н, очиқ тараққий этган спираль шохобчали кичик ўзакли Галактикалар Se б-н, оралиқ Г. эса Sb билан белгиланади. Баъзи S Г. да ўзакнинг икки қарамақарши томонидан спираль шохобча чиқади. Уларни белгилашда қўшимча В ҳарфи қўлланилади. Mac, SBa, SBb ва SBc. Hотўқри (If) Г. мутлақ ёрқинлиги ва сферик (II) ёки текислик (I) ташкил этувчиларининг кўп-озлигига қараб, икки синфга бўлинади. Галактикаларлар таснифини схематик равишда шундай ёзиш мумкин: Е 1-Е 2-ЕЗ – Е 4-Е 5-E6-E7S*Sa-Sb – Sc SBa, SBb, SBc Бу схемани америка астрономи Э. Хаббл тузган. Бу схемага киритиш мумкин бўлмаган Галактикалар пекуляр Галактикалар дейилади. Хаббл 600 та ёруғ галактиканинг типлари бўйича тақсимланишини аниқлади. Бу статистикага жуда кам микдордаги нотўғри Галактикалар киритилмаган. Одатда, Галактикалар туп-туп бўлиб, ҳатто юзлаб, минглаб тўдаланиб кўринади. Бизга энг яқин Галактика (Галактикамиз) бошқа 18 галактика билан бирга маҳаллий системани ташкил этади. Бунга Андромеда юлдуз туркумидаги 5 галактика (NgC 147, 185, 205, 221, 224), Ҳайкалтарош, Печь, Қавс, Кит, Учбурчак, Кассиопея, Жирадо, Цефей, Жавзо, Асад юлдуз туркумларидан биттадан галактика ва, ниҳоят, бизга энг яқин Галактикалар — Катта ва Кичик Магеллан булутлари киради. Галактикалар астрономиясида масофани ўлчаш учун килопарсек — кпк (1 кпк=1000пк=3,08571021 см) ва мегопарсек — мгпк (1 мгпк=106пк=103 кпк=3,0857-10м см) қўлланилади. Ўрта ҳисобда Галактикалар тўдасининг катталиги 3 Мпк бўлиб, кўриниши бўйича тарқоқ ва сферик тўдаларга ажратилади. Тарқоқ тўдага Сунбула юлдуз туркумидаги бизга энг яқин гигант туда мисол бўла олади. У бир неча минг, асосан, спираль Галактикалардан иборат бўлиб, осмонда 120 кв градус майдонни эгаллайди. Маркази биздан 11 мгпк узокда. Вероника сочлари юддуз туркумидан Галактикалар сферик тўдасида, асосан, эллиптик ва линзасимон Галактикалардан 30000 дан ортиғи топилган. Унинг узоқлиги 70 мгпк. Галактикалар тўдалари, ўз навбатида, фазода нотекис тақсимланган. Атрофимизда диаметри – 50 мгпк ли фазода жойлашган Галактикалар гурухи ўтагалактика деб аталувчи гигант системани ташкил этади. Ўтагалактика маркази Сунбула юлдуз туркумидаги тўдада бўлиб (галактик координаталар системасида 1=255°, Ь=+75°), унинг атрофида бошқа Галактикалар тўдалари айланади. Бу айланма ҳаракатда қатнашувчи Галактикамизнинг чизиқли тезлиги =500 км/с. Ўтагалактика қутбининг координаталари: /=15°, Ь=+6°. Ҳозирча ўтагалактикалардан 20 таси топилган. Улар орасидаги масофалар тахм. уларнинг диаметрига тенг. Галактика спектри юлдуз спектридан деярли фарқ қилмайди. У кўпинча A, F ва G синф юлдузлари спектрига ўхшаш бўлиб, айрим ҳолларда устига газ туманликлари ёруғланишига хос эмиссион чизиқлар тушиб қолади. Демак, Галактикалар, асосан, юлдуз ва диффуз материядан иборат. Спираль ва нотўғри Галактикалар «ёш» ва қайноқ юлдузлар кўпроқ бўлганлиги сабабли, спектри бўйича А ва Ғ синфларга, «кари» юлдузли эллиптик Галактикалар эса G ва К синфларга тегишли бўлади. Галактикалар узоқлигини ўлчашнинг бир қанча усуллари мавжуд. Узун даврли цефеидалар равшанлигининг ўзгариш даври бўйича «давр — мутлақ равшанлик» диаграммасидан узоқлик модули (М—т) ни ҳисоблаш Галактикалар гача масофани ўлчашнинг асосий усулидир. Цефеиданинг кўринма равшанлигини ўлчашда галактикалараро ва юлдузлараро ютилишни ҳисобга олиш керак. Янги юлдузлар максимумда —7™ бўлишига, Галактикалар даги шарсимон тўдалар ёрқинлиги, тахм., Галактикамиздаги шарсимон тудаларнинг мутлақ ёрқинлиги билан бир хиллигига, бир хил Галактикаларнинг ўртача диаметрлари тахм. баробар бўлишига ва б. бир қанча реал маълумотларга асосланиб, Галактикаларнинг узоқлигини улчаш усуллари ҳам бор. Хаббл кашф қилган «қизилга силжиш» ҳодисасига асосланган узоқдикни ўлчаш усули ҳоз. пайтда ёруғ Галактикалар (спектрини аниқлаш мумкин бўлганлари) учун кенг қўлланилади. Бунда галактика спектридаги спектрал чизиқларнинг қизил томонга силжиш микдори галактиканинг узоқлигига мутаносиб. Агар кузатилаётган силжиш Допплер эффекты деб фараз қилинса, Ьг = с^ = Нг ёки да = Ј = Я бўлади. Бунда #. =540 км/с/мгпк — Хаббл доимийси. Бу усулни 10 Мпк дан узокда жойлашган. Галактикалар учун қўллаш мумкин.

Галактикагача бўлган масофа г ва унинг ўлчанган кўринма равшанлиги m бўйича мутлақ равшанлик М~т+5 — 51 gr ҳисобланади. Энг катта Галактикаларнинг фотографик мутлақ равшанлиги Mpg——21r». Умуман, Јва S Г. учун ўрта ҳисобда Mpg=—19»-3. Бу эса =4-10’ та Куёш равшанлигига баробар. Кўпинча, ҳатто бир типдаги Галактикалар катталиги, ёрқин-лиги, массаси ва б. хусусиятлари билан бир-биридан кескин фарқ қилиши мумкин. Энг катта спираль ва эллиптик Галактикаларнинг диаметри 25—35 кпс энг кичиклариники 2—3 кпс. 1-жадвадда т=8,0 дан равшан (яъни мактаб телескопида ҳам кўриш мумкин) бўлган Галактикалар ҳақида баъзи маълумотлар келтирилган.

Галактикаларнинг турли қисмлари спектрларидаги спектрал чизиқларни ўзаро солиштириш ёки, умуман, спектрал чизиқларнинг кенгайишига қараб муайян галактиканинг айланиш даврини аниқлаш мумкин. Кўпинча, галактика ташқи қисмларининг айланиш даври =10° й. атрофида бўлади, марказий қисмлари (ўзак атрофлари) қаттиқ жисм каби айланади. Агар Галактикалар ташқи қисмларининг айланиш тезлигига оид спектрал маълумот олишнинг иложи бўлса, унинг массасини аниклаш мумкин. Бундан ташқи қисмидаги юлдузлар (ёки тўдалар) ўзак атрофида Кеплер қонуни бўйича ҳаракат қилади, деб фараз қилинади ва марказга интилувчи куч тезланиши билан тортиш кучи тезланишини ўзаро тенглаштириб, т = ~~г~ масса ҳисобланади. Қўшалоқ Галактикаларнинг массасини топиш учун спектрдаги спектрал чизиқларнинг силжиши К. ни ўлчаб, массалар маркази атрофида айланиш даври Т хисобланади. Галактикаларнинг ерқинлиги ва массаси орасидаги муносабат қонуни Галактикамиздаги юлдузларнинг мутлақ ёрқинлиги ва массаси орасидаги муносабатга ўхшайди. Агар бирон йўл билан галактика ёрқинлиги аниқланса, унинг массасини «ёрқинлик — масса» диаграммасидан топиш мумкин.

Кузатилаётган Галактикалардан кўпининг мас-саси 10’ — 10й Қуёш массаси т@ га тенг. Агар карлик (митти) системалар ҳисобга олинмаса, ҳар бир галактиканинг ўртача массаси – 10» т@ бўлади. Одат-да, Галактиканинг юлдуз ва плазма булутларидан иборат бўлган марказий қуюқ қисмидан газ ва булут кўринишидаги модда катта тезлик билан отилиб чиқади. Галактикалардан модданинг отилиб чиқиш тезлиги бир неча ўн км/с, фаол ўзакли Галактикаларда ҳатто бир неча минг км/с га етади. Мас, М82 номли галактика бундан бир неча миллион йиллар илгари портлаган. Ундан ҳар томонга ~1000 км/с тезлик билан массаси 5-106 М@ га баробар газеимон толалар сочилган. Агар галактикада кучли портлаш рўй берса, у интенсив радиотўлқинлар манбаига айланади; у радиогалактика дейилади. Биздан 170 мгпк узокда жойлашган Оққуш юлдуз туркумидаги «Оққуш А» деб аталувчи радиогалактиканинг радионурланиши оптик диапазондаги нурланишдан 6 марта куп.

1963 й. да ўта юлдуз деб аталган янги объектлар топидди. Ўта юлдуз ҳам радионурланиш манбаи. Бизга энг яқин ўтаюддузгача бўлган масофа 500 мгпк, унинг кўринма равшанлиги 13 т, мутлақ ёрқинлиги энг улкан галактиканикидан ~ 100 баробар катта. Ўта юлдузнинг диаметри жуда кичик — бир ёруғлик йилидан катта эмас. Спектрида газларнинг бир неча минг км/с тезликда тартибсиз ҳаракат қилишига мос келадиган кенг эмиссион чизиқдар мавжуд. Олимлар бундай объектларнинг энергия манбаи ўзак реакцияси бўла олмайди, уларда гравитацион энергия ажралиш ҳодисаси рўй бераётган бўлса керак, деб тахмин қилишади.

Салоҳиддин Нуритдинов.


Кирилл алифбосида мақола: ГАЛАКТИКАЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Г ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
ФРАНЦИЯ
Туш таъбири нима дейилади
ҲИНДИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты