ОЙ — Ернинг табиий йўлдоши; Ерга энг яқин осмон жисми, ундан ўртача узоклиги 384400 км. Астрономик белгиси О. Ой орбитаси эклиптика текислигига ўртача 5°8’43» бурчак остида ётиб, 4°58’ дан 5°20’ гача ўзгариб туради. Ой Ер атрофида ғарбдан шарққа ҳаракатланиб, бирор юлдузга нисбатан тўла айланиш даври унинг сидерик (ёки юлдуз) даври деб аталади. Бу давр 27,32 ўртача Қуёш суткасига тенг. Ой орбитасининг эклиптика текислиги билан кесишиш нуқталари унинг чиқиш ва тушиш тугунлари дейилади. Ой тугунлари эклиптика бўйлаб Ойнинг ҳара-катига қарама-қарши йўналишда (яъни ғарбга томон) силжиб боради ва 18 йилу 7 ой (6793 сутка)да эклиптикани тўла бир марта айланиб чиқади. Ойнинг бирор тугундан чиқиб, яна шу тугунга қайтиб келиши орасида ўтган вақт аждар ойи дейилиб, у ўртача 27,21222 сут-кага тенгдир. Қуёш ва Ой тутилишларининг даврийлиги шу ой билан боғлиқ.
Ой ўз орбитаси билан ўртача 83°20’ бурчак ташкил этувчи ўқ атрофида айланади. Унинг ўз ўқи атрофида айланиш даври (27,32 сутка) сидерик ой (давр)га тенг, шу сабабли Ой ҳамма вақт Ерга бир томони билан «қараб» туради. Бу даврларнинг бир хил бўлиб қол-ганлиги тасодифий эмас. Ернинг тортиш кучи Ойнинг ўз ўқи атрофида айланишига таъсир кўрсатиб (секинлатиб), миллион йиллар давомида уни Ер атрофида айланиш даврига тенглаштирилган.
Ой уз ўқи атрофида текис айлангани ҳолда Ер атрофида айланиш орбитасининг турли нуқталарида унинг тезлиги турлича бўлади, натижада Ердан Караганда Ой бир оз тебраниб ҳаракатлангандай кўринади. Тебраниш узунлама бўйича 7°54’, кенглама бўйича 6°50’ ни ташкил этади. Бундай тебраниш либрация дейилади.
Ой шар шаклида бўлиб, радиуси 1737 км, яъни 0,2724 Ернинг экваториал радиусига тенг. Ой сирти майдони 3,8-107 км2ни, ҳажми — 0,0743 = ‘/49 Ер ҳажмини ташкил этади. Ой сиртидаги нуқталарнинг радиусини ўлчаш учун либрацияга асосланган кучсиз стереоскопик эффектдан фойдаланилади. Либрацияни ўрганиш Ой эллипсоидининг бош ярим ўклари фарқини аниқлашга имкон берди. Ойнинг қутбий ўқи Ерга йўналган экваториал ўқдан 700 м, Ерга томон йўналишга перпендикуляр йўналишдаги экваториал ўқдан эса 400 м кичик. Шундай қилиб, Ернинг тортиш кучи таъсирида Ой шаклида Ерга йўналган қабариклик ҳосил бўлган. Ердан учирилган сунъий йўлдошлар ҳаракат траекторияларини ўрганиш асосида Ой массаси энг аниқ ҳисобланган: у Ер массасидан 81,3 марта кичик, яъни 7,35-1025 г. Ўртача зичлиги 3,34 г/см3 (0,61 Ер ўртача зичли-ги)га тенг. Оғирлик кучининг тезланиши, Ой сатҳида Ердагидан 6 марта кичик, яъни 162,3 см/с2 бўлиб, Ой сатҳидан ҳар бир км кўтарилган сари 1 0,187 см/с2 га камайиб боради. Ойда биринчи космик тезлик 1680 м/с, иккинчи космик тезлик 2375 м/с. Ойнинг тортиш кучи кичик бўлганлиги сабабли, унинг атрофида газ қобиғи ва эркин ҳолдаги сув бўлиши мумкин эмас.
Ой сирти бирмунча қора-оқ рангда, унинг альбедоси (нурни қайтариш даражаси) 0,073, яъни Қуёшдан тушаётган нурларнинг фақат 7,3% ини қайтаради. Ойнинг Ердан ўртача узоқликдаги кўринма юлдуз катталиги 12,7. Тўлин Ой Қуёшга қараганда 465000 марта хира. Ойнинг ўз ўқи атрофида Қуёшга нисбатан бир марта тўла айланиш даври синодик ой дейилиб, у 29,53059 суткани ташкил этади. Ойнинг бошқа фазаларида эса унинг ёритилиши янада кам. Мас, 7 ва 22 кунлик Ой ёруғлиги тўлин Ой ёруғлигининг 8% ига тенг. Ойнинг ранг кўрсаткичи +1,2. Ой ўз ўқи атрофида Қуёшга нисбатан бир синодик ойда бир марта тўла айланиб чикали. Шунинг учун Ойда бир кундузи ва кечаси салкам 15 сутка давом этади. Ойда атмосфера бўлмаганлиги учун тупроғи т-раси кундузи (Қуёш кўринишига нисбатан) +120°, кечаси — 150° гача боради. Радиотўлқинлар ёрдамида кузатиш шуни кўрсатдики, Ой тупроғи т-расининг бундай ўзгариши фақат сиртқи қатламларга хос бўлиб, бир неча дм чуқурлиқца т-ра деярли ўзгармайди.
«Ой географияси»ни селенография фани ўрганади. Ойнинг мукаммал хариталари тузилган. Айниқса, Ойнинг Ердан кўринадиган томони яхши ўрганилган, сиртидаги 32000 та турли тоғ, кратер ва денгизларга ном берилган. Бундан ташқари, 200000 га яқин майда номланмаган тузилмалар Ой харитасига туширилган (1-расм). Қувватли телескопларда Ой сиртида катталиги 100 м келадиган тошлар ёки ёрикларни кўриш мумкин (2-расм). Оддий кўз билан Ой дискида «денгизлар» деб номланган катта-катта қора доғлар кўри-нади. Денгизлар четидаги кичик шохобчалар «қултиқлар», катта ёруғ доғлар «қитъалар» ва ўртача ёруғликдаги доғлар «ботқоқликлар» деб аталади. Бундай номларни 17-а. да яшаган италиялик астроном Риччоли таклиф қилган. Ойни биринчи марта 1610 й. да Г. Галилей телескопдан кузатган, 1647 й. да Я. Гевелий (Гданьск) биринчи Ой харитасини тузган. Ой денгизлари ўртача сатхдан пастроқ жойлашган, қитъалари эса, асосан, тоғли р-нлардир. Кузатишлар натижасида қитъа ва денгизлар бошқабошқа модцалардан ташкил топган, деган хулосага келинди. Ойдаги энг катта денгиз «Бўронлар океани» деб аталади. Ой харитасида «Мўл-кўлчилик денгизи», «Сокинлик денгизи», «Булутлар денгизи», «Равшанлик денгизи», «Ёмғирлар денгизи», «Москва денгизи», «Орзу денгизи» каби номлар бор.
Ой сирти телескопда бениҳоя нотекис, ўнқир-чўнқир бўлиб кўринади (3-расм). Айниқса қитъаларда зич жойлашган ва баъзан «денгизлар»да учрайдиган айлана ёки эллипс шаклидаги ҳалқасимон тоғлар кўп. Диаметрлари бир неча юз м дан бир неча юз км гача келадиган ҳалқасимон тоғларнинг 30000 тадан ортиғи Ой хариталарида акс эттирилган.
Баъзи ҳалқасимон тоғлар қорамтир моддалар билан қопланган. Уларга цирклар деб ном берилган. Циркларнинг максимал диаметри 250 км гача етади. Ой шарсимон бўлганлиги сабабли, катта циркларнинг ичи телескопда қабариқ булиб кўринади. Ҳалқасимон тоғлар орасида, марказий қисмида чудили тепаликлар бўлган тоғлар ажралиб туради. Улар кратерлар деб аталади. Одатда, кратерлар цирклардан кичик бўлади, лекин диаметри 100 км га етадиганлари ҳам учрайди.
Ойда тизма тоғлар кратерлардан камроқ учрайди. Ойдаги тизма тоғларга Ердаги тоғларнинг номлари берилган. Mac, Ой хариталарида Альп, Карпат, Олтой, Кавказ ва б. тоғлар бор. Ойнинг Жан. қутби атрофида тоғлар бенихря кўп, баланди Лейбниц тоғи — 9 км. Ойнинг бизга кўринмайдиган томонида тоғли жойлар куп, кррамтир текислик ва денгизлар жуда кам. Ой орқа томонининг қитьаларида диаметри 200—500 км ли катта-катта кратерлар куп. «Зонд-3» ёрдамида олинган 5 млн. км2 га яқин ҳудуд акс эттирилган фотосуратда 484 тадан ортиқ кратер бор.
Ой сунъий йўлдошлари ёрдамида Ойдан келтирилган айрим вулқон жинсларининг ёши қарийб 4,5 миллиард йиллиги аниқланди. Бу йиллар давомида Ойнинг тузилиши, физик табиати, кимёвий таркибида катта ўзгаришлар юз берган. Лекин шулар асосида Ойнинг пайдо булиши ҳақида узил-кесил бирор фикр айтиш қийин. Ойнинг пайдо бўлиши ва тараққиётини мухим маълумотларга таянган илмий гипотезалар асосида космогония фани тушунтиради.
Ойни тадқиқ қилишнинг янги босқичи Ойга сайёралараро автоматик станциялар (САС)ни учиришдан бошланди. Ойни «Луна» ва «Зонд» типидаги САСлар б-н, «Лунар Орбитер», «Сервейер» ва асосан, «Аполлон» дастури ёрдамида тадқиққилинди. Ойнинг тўлиқ харитаси ва глобусини ясаш имкони туғилди. 1966 й. 31 янв. да учирилган СССРнинг «Луна-9» КК 1966 й. 3 фев. да Ойга биринчи марта юмшоқ қўндирилди. Унинг ёрдамида Ой панорамаси Ерга узатилди. Ой атрофида айланувчи сунъий йўлдош 1966 й. 31 мартда учирилган «Луна-10» ст-яси билан бошланди. У 1966 й. 3 апрелда Ойнинг биринчи сунъий йўлдошига айлантирилди. Ойга қўндирилган САСлар Ой тупроғини, унинг кимёвий таркибини ва механик хоссаларини, физик шароитини ўрганишга имкон берди. Маълум бўлишича, Ой сиртқи қисмининг зичлиги 1,1 — 1,2 г/см3 бўлиб, 1 кг/см3 нагрузкагача чидайди. 1969 й. 21 июлда Ойга биринчи марта америкалик астронавтлар Н. Армстронг ва Э. Олдрин «Аполлон-11» (АҚШ) космик кемаси ёрдамида учирилди ва Ой сиртига қўндирилди. Кейинги «Аполлон»ларда учирилган 18 та астронавтдан 10 таси Ойга қўндирилиб, улар Ойда текшириш олиб бордилар (5расм) ва у ердан бир неча юз кг тупроқ, тоғ жинслари, кристаллар намуналарини Ерга олиб тушдилар (қ. «Аполлон»). 1970 й. 20 сент. да «Луна-16» ст-яси Ой тупроғини 35 см чуқурликкача қазиб, ундан олинган намуналарни Ерга олиб келди. Ой туп-роғи ва жинсларидан намуналар кейинчалик «Луна-20» ва «Луна24» автоматик станциялар томонидан ҳам келтириб ўрганилди (қ. «Луна»). Ой сиртининг физик шароитлари, тупроқ намуналари,шунингдек, СССРнинг «Луноход-1,2 («Луна-17» томонидан Ойга 17.11,1970 ва «Луна-21» томонидан 16.1.1973 й. да элтилган) и. т. лабораториялари томонидан ҳам яхши ўрганилди (қ. «Луноход»). Бу аппаратлар ёрдамида Ойда иссиклик оқимининг ўзгариши, магнит майдони, радиация даражаси, Қуёш «шамоли»нинг таркиби ва интенсивлиги ўрганилди.
Ойнинг космик аппаратлар қўндирилган хамма жойида Ой сатҳи региолит билан қопланганлиги аникланди. Региолит — юмшоқ қўнғир рангли тупроқ қатлами бўлиб, қалинлиги бир неча м дан бир неча ўн м гача. Региолитнинг баъзи бўлакларида метеорит зарралари топилган. Ерга келтирилган намуналар орасида икки турли жинсларни учратиш мумкин: вулқон жинслари (лавалар) ва метеоритлар тушганида майдаланган ва эриган жинслар (шиша синикдарини эслатувчи жинслар — брекчия). Вулқон жинсларининг асосий массаси Ердаги базальтларга ўхшайди. Уларда плагиоклаз, пироксен, ильменит, оливин, шпинель, циркон, апатит, металли темир ва мис учрайди. Шунингдек, Ойдан келтирилган намуналарда норит, анортозит, дацит ва калий, фосфорлар борлиги аникланди. Ой тупроғида кремний оксиди (SiO2) 44% га яқинни, темир оксиди (ҒеО) — 19,5% ни, алюминий оксиди (А12О3) — 14% ни, титан оксиди (TiO2) — 4% га яқинини ташкил этади. Жинсларнинг барча турлари Ой қаърида узоқ вақт давом этган эриш жараёнида ҳосил бўлган. Ой жинслари қатор хоссалари билан Ерникидан фарқ қилади. Уларда сув ғоят кам, натрий ва учувчи элементлар эса жуда оз микдорда учрайди, баъзи намуналарда титан ва темир жуда кўп.
Маматмуса Мамадазимов.