ХЎЖА ЗАЙНУДДИН МАЖМУАСИ

ХЎЖА ЗАЙНУДДИН МАЖМУАСИ — Бухородаги меъморий ёдгорлик (16-а. 1-ярми); икки кўча кесишган ерда бунёд этилган хонақоҳмасжид. 1465—80 й. ларда Бухоро қозикалони лавозимида бўлган Хўжа Зайнуддин ташаббуси билан Имом алБухорий шарафига уста Мир Дўстумбий томонидан қурилган. Бино масжидга мўлжаллаб қурилган, ҳужралари ҳам бор. Хонақоҳ пештоқгумбазли катта хона ва 5 кичик ҳужралар ҳамда унга икки томондан туташ айвондан иборат, ҳовуз ҳовлининг катта қисмини эгаллаган; хонақоҳнинг жан. томонидаги равоқлардан бирига Хўжа Зайнуддин қабри жойлаштирилган. Хонақоҳнинг бош тарзи пештоғида нақш қолдикдари сақланган. Катта хонадан 3 томон (чуқур равоқ орқали кўчага ва 2 томонидан айвон)га чиқилади. Хона гумбази мураккаб қалқонсимон бағаллар ёрдамида асосига таянган, гумбаз ичи 32 га бўлиниб, улар ҳалланган майда гуллар билан безатилган, гумбазнинг қуйи қисми муқарнаслар қатори билан ҳошияланган. Хона деворларидаги тахмонлар ҳамда меҳробга ярим гумбаз шаклида муқарнаслар ишланган. Девор изоралари сиркори парчинлардан мураккаб ҳандасий шакллар, ўсимликсимон накшлар билан безатилган; гумбаз, тахмонлар, меҳроб ва ғарбий девордаги ёзувлар қатори кундал усулида бажарилган. Деворнинг юқори — асосий қисми ислимий нақшлар (оқ, қора, кўк ранг) билан қопланган. Катта хонанинг айвонга туташ деворлари равоқли намоёнларга бўлинган. Шим. шарқидаги бал. 7 м бўлган 8 устунли айвон атрофи тошлар билан қопланган ҳовузли ҳовлига қараган (ҳовузга ўймакори аждар шаклидаги мармар новдан сув келтирилган). Айвон шифти тоқили, юлдузсимон 7 ҳовузакларга бўлиниб, ҳандасий нақшлар билан жозибадор безатилган. X. 3. м. жамоат ва диний бинолар меъморлигини ўзига хос мужассамлаштирган иншоот сифатида қимматлидир.


Кирилл алифбосида мақола: ХЎЖА ЗАЙНУДДИН МАЖМУАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ХАЛҚ ИЖОДИ
ЕР
БУХОРО ВИЛОЯТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты