ЕТИМ

ЕТИМ — 1) ота-онаси ёки улардан бири ўлган бола. Халқ ўртасида отаонаси вафот қилиб ёлғиз қолган бола «чин Е.», онаси билан қолган бола «гул Е.», отаси билан қолган бола «шум Етим», айрим ҳолларда отаси ҳамда онаси томонидан ташлаб кетилган болалар «тирик Етим» деб аталган. Жаҳонда кўпгина халқларда бўлгани каби, Ўрта Осиё халқларида ҳам бола Етим қолган бўлса, уларни қариндошлари ёки ҳамқишлоқмаҳалладошлари ўз қарамоқларига олиб тарбиялаганлар (улар «асранди бола» деб аталган). Ўзбекистон Республикаси Е. ва каровсиз болалар тарбиясини ўз оталиғига олган, махсус меҳрибонлик уйлари, тарбияхона (интернат)лар ташкил этилган;

2) Туркистон ўлкасида ёшлигидан бой хўжаликларга ёлланиб ишловчи қарол, хизматкор. Бундай Етим чорвадорларга бир йил, деҳқонларга 8—10 ой муддат билан ёлланар эди. Агар Етим пода бокса, унинг ҳақи 6—8 қўй, ёзлик ва қишлик кийим, кундалик овқат, деҳқончилик ишларида эса 4—5 ботмон ғалла (ёки 120— 150 танга пул), ёзлик кийимдан иборат бўлар эди. Шартлашилган муддат тамом бўлгач, Етим ҳақини олиб кетиши ёки янги муд-датга ёлланиши мумкин эди. Чорванинг йўқолиши ёки ўлиши, табиий офат натижасида етган зарарни тўлаш Етим гарданига тушган.


Кирилл алифбосида мақола: ЕТИМ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: E ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
ТОШКЕНТ
ХИТОЙ
КИЙИМ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты